Toshshahartransxizmat AJ Matbuot xizmati
5.71K subscribers
3.89K photos
1.39K videos
10 files
2.92K links
"Toshshahartransxizmat" Aksiyadorlik Jamiyatining telegramdagi rasmiy sahifasi:
E-mail: [email protected]
Call center: 1062
Instagram: https://instagram.com/toshbus?igshid=YmMyMTA2M2Y=
Facebook:
https://www.facebook.com/profile.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирус инфекцияси қамрови тобора кенгайиб бормоқда. Ушбу хасталикка чалинганлар сони ҳам кун сайин ортмоқда. Мазкур салбий ҳолатларни инобатга олган ҳолда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидаги барча корхоналарда дезинфекция ишлари янада кучайтирилмоқда. Хусусан, шу кунгача автобус саройларида автобуслар йўналишга чиқишдан аввал дезинфекция қилинаётган бўлса, шоҳбекатларда эса ҳар йўналишдан қайтган автобус кимёвий воситаларда зарарсизлантирилаётган эди.
Мавжуд вазиятни инобатга олган ҳолда эндиликда дезинфекция ишларига ихтисослашган махсус корхоналар ҳафтада бир марта автосаройлар ҳудудига кимёвий воситалар билан ишлов беради.
4-автобус саройи раҳбари Дилшод Муҳаммаджонов шу ва бошқа саъй-ҳаракатлар хусусида сўзлади.
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Жорий йил 1 июль санасидан бошлаб:

🛒 республиканинг барча ҳудудларида йирик буюм бозорлари ҳамда буюм савдоси билан шуғулланадиган йирик савдо мажмуалари ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари санитария-дезинфекция ишларини амалга ошириш учун ёпилади;

“қизил”
ва “сариқ” ҳудудларда соат 07:00 дан 23:00 га қадар жамоат жойларида уч кишидан ортиқ тўпланиш ҳамда 23:00 дан 07:00 га қадар кўчаларда, кўп қаватли уйлар ва ҳовлилар олдида бўлиш ТАҚИҚЛАНАДИ;

Бунда:

фақатгина фуқароларнинг саломатлиги ёмонлашганлиги, ҳомиладорлиги муносабати билан шифокор кўригидан ўтиш учун даволаш муассасасига ёхуд зарур дори-дармон харид қилиш мақсадида дорихонага бориб-келишига рухсат берилади;

мазкур талабларни бузган шахсларга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилади;

〰️〰️〰️〰️

🚫 “қизил” ва “сариқ” ҳудудларда ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларида жамоат транспорти ҳаракати камайтирилади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Юртимиз келажаги бўлган азиз ёшлар, қадрли ука ва сингилларим!
Сизларни бугунги қутлуғ сана – Ёшлар куни билан самимий муборакбод этаман.
Албатта, бугунги сананинг белгиланиши ва унинг мамлакат миқёсида кенг нишонланишида ватан келажагига бўлган ишонч рамзи мужассам.
Бугун юртимизда сизлар учун яратилаётган имконият ва шарт-шароитлар келажакка қўйилаётган пойдевор, деб биламан. Айниқса, ёшларни илмли ва маърифатли қилиш йўлида очилаётган “эшиклар” ҳар қандай катта авлод вакилларининг ҳавасини орттираётгани айни ҳақиқат.
Маълумотларга қараганда юртимизда халқаро тоифадаги таълим муассасаларининг 20 дан ортиқ филиаллари фаолият бошлади. Бу албатта, юртимиз ёшлари дунё билан бўйлашади, деганидир.
Бунинг натижаси ўлароқ халқаро фан олимпиадалари ва турли танловлар ҳамда спорт мусобақаларида Ўзбекистон ёшларининг эришаётган муваффақиятлари албатта, шу юрт фарзандиман деган ҳар қандай инсоннинг қалбини ғурур ва ифтихорга тўлдиради.
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидаги корхоналар ишчи-ходимларининг асосий қисми ёшлардан иборат. Шу боис уларга ўз иқтидорларини кенг намойиш этишлари, шунингдек, малака ва кўникмаларини ошириб боришлари учун имкон қадар зарур шароитлар яратилмоқда. Тизим бошқарувида ҳам соҳа илмини мукаммал эгаллаган ёшларнинг иштироки кўпчиликни ташкил этмоқда.
Албатта, бугун сиз ёшларга билдирилаётган бундай ишонч бежизга эмас. Бугунги замонавий илм-фан, техника ва технологияларни сиз ҳаётга тадбиқ этасиз.
Шундай экан бу йўлда сизга ҳамиша омад ёр бўлишини тилайман. Доимо илм-фан чўққиларини забд этишдан толманг. Халқимиз ва юрт ишончини оқлаш барчангизга насиб этаверсин.
Бугунги байрам барчангизга муборак бўлсин.

Сизга чуқур ҳурмат билан, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқаруви раиси Анвар Джураев.
Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари ҳамда янги барпо этилаётган турар-жой массивларини жамоат транспорти билан таъминлаш ва ундан самарали фойдаланиш мақсадида Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси ҳамда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳамкорлигида автобус йўналишлари тасарруфи бўйича қатор ўзгаришлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, автобус саройларининг тасарруф ҳудудларидан келиб чиқиб аксарият йўналишлар бошқа автосаройларга бириктирилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 1 июлидан аввал 2-автобус саройи тасарруфида бўлган 1-“А.Югнакий мавзеси — Тошкент МУМ”, 16 – “Ҳайдаробод МФЙ — Тошкент вокзали”, шунингдек, 19 – “ТТЗ АШБ — Тошкент МУМ” ҳамда 21 – “Қорасув 1 мавзеси — Тошкент МУМ” йўналишлари тендерга қадар 5-автобус саройига бириктирилди.

Шу билан бирга ушбу йўналишларда қатнаган автобуслар ҳам тасарруфчи автосаройга ўтказилмоқда.

Тизимдага бу каби ислоҳотлардан мақсад, қулай ва сифатли транспорт хизматини йўлга қўйиш, транспорт воситаларидан имкон қадар самарали фойдаланишдир.
2 июль – Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун.

Давлат герби 1992 йил 2 июлда "Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида" ги қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг сессиясида қабул қилинган.

Ҳар бир давлатнинг ўз рамзлари мавжуд. Бундай рамзларни ўша юрт, ўша халқ, унинг миллий қадриятларини ифодаловчи восита ҳам дейиш мумкин.
Шу маънода Ўзбекистон Республикаси герби ҳақида сўз кетганда ундаги рамзий маънолар халқимизнинг минг йиллар давомида шаклланиб келган анъана ва қадриятларини ўзида мужассам этган дейиш мумкин.

Хусусан, герб марказидаги бахт ва саодат, ҳаловат рамзи бўлган ҳумо қуши халқимизнинг нечоғлик тинчликсевар эканлигидан даракдир. Унинг ортидаги қуёш нурлари билан тўйинган водий эса халқимизнинг меҳнатсеварлиги, ҳалоллик ва покликни улуғлашига ишорадир. Герб четидаги буғдой ва пахта эса халқимиз ризқу насибасининг бутлиги, юрт фаровонлиги рамзидир.

Бугун ана шу чуқур маъно ва мазмунни ўзида мужассам этган Ўзбекистон Республикаси герби қабул қилинганига 28 йил тўлди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ масофавий назорат ва йўналиш тармоғини ишлаб чиқиш бошқармаси бошлиғи Шерзод Мусаев GPS мониторинг тизимидаги техник ва технологик янгиланишлар ҳамда ундан кутилаётган натижалар хусусида.
Жорий йилнинг 2 июль куни соат 13:30 атрофида Тошкент ҳалқа автомобиль йўлининг Миробод тумани ҳудудида автобус ва енгил автомобиль иштирокида транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Маълум бўлишича юқори тезликда ҳаракатланаётган “Toyota Camry” русумли енгил автомобили ўз йўлида давом этаётган “Мерседес Бенц Юберланд” автобусининг ортидан келиб урилган.
7-автобус саройига қарашли, хайдовчи Рустам Акромов бошқарувидаги автобус ва енгил автомобиль жиддий шикастланган.
Автоҳалокат натижасида жабрланганлар йўқ.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан баённома расмийлаштирилган.

Азиз юртдошлар, қадрли ҳайдовчилар!
Йўлларда автомобилда ҳаракатланганда тезликни оширманг. Жамоат транспортларининг ҳаракатига тўсқинлик қилиб, йўловчилар ҳаётини хавфга қўйманг. Зеро, жамоат транспорти барчамизники. Унда яқинларимиз бўлиши мумкинлигини унутманг. Уларнинг хавфсизлигини таъминлаш эса ҳар биримизнинг бурчимиздир.
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ жамоаси “8-автобус саройи” МЧЖ директорининг ташувларни ташкил этиш бўйича ўринбосари Саидмуродхўжа Файзихўжаевнинг бевақт вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ҳамда яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади.

Марҳум ҳамкасбимизнинг охирати обод бўлсин.
Азиз ҳамшаҳарлар, ҳурматли йўловчилар!

Айни кундаги пандемия ҳолатини инобатга олиб Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 30 июндаги 31-сонли баённомасида “қизил” ва “сариқ” тоифага кирувчи ҳудудларда ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларида жамоат транспорти ҳаракатини камайтириш белгиланган.

Шу муносабат билан 2020 йил 4 июлидан бошлаб, ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тасарруфидаги автобус йўналишларига белгиланган жадваллар сонидан 40 фоиз кам миқдорда транспорт воситалари ишга чиқарилиши режалаштирилмоқда.

Сўнгги бекатлардаги йўналиш нозимлари ҳамда ҳайдовчилар ўртасида йўналишларда белгиланган тартибда ҳаракатланиш, оралиқ бекатлар ва қатнов вақтларига риоя этилиши бўйича қўшимча йўриқномалар ўтказилди ва қатъий назоратга олинди.

Азиз юртдошлар!

Коронавирус инфекциясининг юртимиз бўйлаб кескин тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланаётган ҳар бир тартиб-қоидага сўзсиз амал қилинг. Зеро, яқинларимиз ва атрофдагиларнинг саломатлигини сақлаш барчамизнинг бурчимиздир.

ЗАРУРАТ БЎЛМАГАНДА КЎЧАГА ЧИҚМАНГ, УЙДА ҚОЛИНГ.

(Ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари йўналишларга ишга чиқариладиган транспорт воситалари сони тўғрисидаги маълумот иловада келтирилган).
Техник хатолик туфайли жадвалдаги маълумотлар янгиланди
🚧 Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари!
Чилонзор туманида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан, 4 июлдан 24 июлга қадар Чилонзор кўчасининг Муқимий кўчасига туташган жойидан Новза кўчасигача туташган ҳудуди транспорт воситалари ҳаракати учун беркитилади.

🚧 Уважаемые жители и гости Ташкента!
В связи с проведением дорожно-ремонтных работа в Чиланзарском районе временно, с 4 июля по 24 июля, закрыт для движения транспортных средств участок улицы Чиланзарской от персечения с ул. Мукими до пересечения с ул. Новза.
Ҳурматли пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари!

🚧Йўл таъмирлаш ишлари сабабли 5 июль соат 22:00 га қадар айрим йўллар қисман ёпилади:

1) Фурқат кўчасининг Цирк яқинидаги тоннелдан чиқишдан “Халқлар дўстлиги” саройи яқинидаги тоннелга киришгача бўлган қисми;
2) Фурқат кўчасининг Алишер Навоий шоҳ кўчасидан Қоратош кўчасигача бўлган қўшмча йўли (дублёр).

Шу сабабли, автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши йўл қатновининг бир тарафидан амалга оширилади.

Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Республика махсус комиссиясининг сўнгги қарорига кўра жамоат транспортларида карантин талабларига риоя этилмаслиги жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланди. Шунда келиб чиқиб “Тошшаҳартрансхзимат” АЖ ўз тасарруфидаги автобус йўналишлари ва шоҳбекатларда дезинфекция ишлари янада кучайтирилди.

Жамият раҳбарларидан иборат гуруҳларнинг мониторинги йўлга қўйилди. Мазкур гуруҳлар шоҳбекатларда бўлиб, дезинфекция жараёнларини кузатишмоқда. Ҳайдовчи ва чиптачиларнинг карантин талабларига қай даражада амал қилаётгани, ниқоб ва қўлқоп билан таъминланганлик даражасини ўрганмоқдалар.

Белгиланган меъёрларга амал қилмаганларга нисбатан жарима чоралари қўлланилмоқда. Хусусан, йўналишларда ниқоб ва қўлқопсиз юрган ҳайдовчи ва чиптачилар ойлик маошлари ҳисобидан 10 фоиз, иккинчи марта такрорланганда эса 50 физгача жаримага тортилади.
Бугун дунёда оққон хасталиги билан курашаётган инсонлар сони тобора кўпайиб бормоқда. Бу касаллик вояга етмаганлар ўртасида кенг тарқаётгани, айниқса, ачинарлидир. Юртимизда ҳам бундай дардга чалинганлар сони кам эмас.
Ана шундай инсонларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга ҳар тарафлама кўмак бериш мақсадида 2002 йил 30 августда “Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган. Унга кўра донорликка ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган ҳамюртларимизни “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирлаш ҳам назарда тутилган.
Бундан кўриш мумкинки, ушбу хасталик билан курашиш нафақат шифокор ёки беморларнинг балки, бутун жамиятнинг якдил мақсадига айланган.
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидани 2-автобус саройи жамоаси ана шу эзгу ишга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида бир кунлик “Донорлик акция”сини ташкил этди.
Республика қон қуйиш маркази билан ҳамкорликда уюштирилган ушбу акцияда сарой раҳбарларидан тортиб ишчи-ходимлар фаол иштирок этди.