Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ
❗️2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида:
а) қуйидаги карантин чекловлари жорий этилди:
🚗 автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди;
💼 давлат органлари ва ташкилотларининг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқарилиши, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилиши белгиланди;
🗣 давлат органлари, ташкилотлар ва корхоналарда йиғилишлар ўтказиш тақиқланди, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш белгиланди;
🚫 ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилотларга тегишли хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракати бундан мустасно);
🎼 томоша, маданий-кўнгилочар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланди;
💃🏻 тўй ҳамда бошқа оилавий маросимларни ўтказиш тақиқланди;
❌ 65 ёшдан ошган шахсларнинг жамоат жойларида, шунингдек, аҳолининг кўчаларда ва майдонларда уч кишидан ортиқ бўлиб ҳаракатланиши чекланди.
〰️〰️〰️〰️
б) қуйидаги объектлар фаолияти тўхтатилди:
🎢 парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар;
🛍 буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар;
⚽️ спорт заллари, фитнес клуб, тренажер ва бассейнлар;
🎓 ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар;
🍽 умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) (етказиб бериш (кейтеринг) хизмати бундан мустасно);
🛏 санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари;
〰️〰️〰️〰️
в) халқаро авиақатновлар ва юк ташувлар билан боғлиқ қуйидаги янги тартиблар белгиланди:
✈️ халқаро авиақатновлар хорижий давлатлардаги эпидемиологик вазиятни таҳлил қилган ҳолда икки бараварга қисқартирилади;
🚛 халқаро юк ташувларни амалга оширадиган автотранспорт воситалари хайдовчилари мажбурий тартибда коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест топширади.
@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг

⚡️⚡️Республика махсус комиссияси ахбороти
Шу билан биргаликда саноат ва йирик қурилиш объектлари фаолиятини давом эттиришига қуйидаги шартлар асосида рухсат берилмоқда:
🔹тегишли объектлар ҳудуди тўлиқ карантинга олинади;
🔹объектлар ҳудудида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этилиши таъминланади;
🔹санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари билан биргаликда тегишли объектларда санитария-гигиена тадбирлари амалга ошириб борилади;
🔹объектларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар, дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;
🔹ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритилишини таъминлаш.
❗️Маълумки, Республика махсус комиссиясининг жорий йил 30 июндаги қарори билан шифохоналарда ва уй шароитида даволанаётган касаллик аломатларсиз енгил шаклда кечаётган беморларни 10 кун муддатда клиник белгилари кузатилмаган тақдирда назоратдан чиқариш амалиёти жорий этилган эди.
❗️Коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморлар билан алоқада бўлган шахсларни карантинда сақлашнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби жорий этилди:
✔️коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморлар билан алоқада бўлган шахслар уй шароитида карантинда сақланади;
✔️карантинда сақлаш муддати 14 кундан 10 кунга қисқартирилади ҳамда 10 кун муддатда коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест натижалари манфий бўлган тақдирда карантиндан чиқарилади;
✔️тест натижалари мусбат бўлган тақдирда, беморда коронавирус инфекциясининг клиник белгилари кузатилса, шифохонага жойлаштирилади, касаллик аломатларсиз ўтаётган бўлса, уй шароитида даволанишга ўтказилади (уй шароитида даволашнинг имкони бўлмаса, белгиланган тартибда тиббиёт муассасасида даволашга ўтказилади).
❗️Касаллик аломатларсиз енгил шаклда кечаётган беморларни уй шароитида даволаш, шунингдек, беморлар билан алоқада бўлганларни уй шароитида карантинга олиш тартиби жорий этилиши муносабати билан Республика махсус комиссиясининг қарорида қуйидагилар белгиланди:
🔹уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда беморлар билан алоқада бўлиб, уй шароитида карантинга олинган шахсларнинг доимий тиббий назоратда бўлиши белгиланди;
🔹аҳолига, шу жумладан, уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда карантинга олинган шахсларга тиббий маслаҳат ҳамда ахборот беришга қаратилган туну-кун узлуксиз фаолият кўрсатувчи Call-center фаолияти йўлга қўйилади;
🔹уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда карантинга олинган шахсларга жойига чиққан ҳолда тиббий ёрдам кўрсатишга ихтисослашган мобиль гуруҳлар ташкил этилади.
❗️Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикасига(дан) йўловчи ташиш бўйича халқаро авиаташувларни ташкил этиш тўғрисидаги Вақтинчалик тартиб тасдиқланди.
‼️Чекловларга сўзсиз риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатилади ҳамда мазкур талабларни бузган шахсларга нисбатан белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари қўлланади.

⚡️Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг
кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг
АХБОРОТИ
❗️Мамлакатимизда жорий йил 8 июль санаси ҳолатида коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 10 982 нафарни ташкил этмоқда.
Июль ойининг биринчи ҳафтасида беморлар сони 2 167 нафарга кўпайган, шундан 1 267 та (58 фоиз) ҳолат аҳоли орасида аниқланган. Бу карантин давридаги энг юқори кўрсаткичдир. Афсуски беморлар орасида ўлим сони ҳам ортиб бормоқда, ҳозирги кунда жами 45 киши бевақт ўлим топганлиги ҳам барчамизни жиддий ташвишга солиши шарт.
📌Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йил 8 июль санасида ўтказилган видеоселектор йиғилишда таъкидланганидек, бу жуда мураккаб синов ва оғир курашда кўп нарса ўзимизга, ақл билан ҳаракатимизга, сабр-тоқатимизга, темир интизом билан қатъият ва жипсликда иш кўришимизга боғлиқ. Лекин, минг афсуски, аҳоли ўртасида кўпчилик мана шу талабларга тўла амал қилмаяпти.
⛔️Айниқса, тиббий ниқоб тақмаслик ёки уни номига тақиш, санитария-гигиена қоидаларини бузиш, ўзаро қўл бериб кўришиш, ижтимоий масофани сақламаслик, заруратсиз оилавий тадбирларни ўтказиш ҳолатлари кўпаймоқда.
❗️Юзага келган вазиятни ҳисобга олиб, Республика махсус комиссиясига коронавирус пандемиясини жиловлаш бўйича барча чораларни кўриш юзасидан зарур топшириқлар берилди.
❗️Юқоридагиларни инобатга олиб Республика махсус комиссияси қарори билан 2020 йил 10 июлдан эътиборан республика миқёсида автотранспорт воситаларининг ҳаракатини чеклаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи тартиб жорий этилмоқда:
✔️ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига автотранспорт воситаларининг кириши ва чиқиши (вилоятлараро қатнов) тўхтатилади (Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига ҳамда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш бундан мустасно);
✔️ жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилади;
✔️ автотранспорт воситаларида махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишга фақатгина куннинг муайян вақтида (07.00 дан – 10.00 гача, 17.00 дан – 20.00 гача) тегишли ҳудуд доирасида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида) фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланишига рухсат берилади.
❗️Бунда автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши давомида сантария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш талаб этилади;
✔️ вилоятлар марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарлари атрофидаги йўл патрул хизмати масканлари, блокпостлар ва тўсиқ постлар фаолияти ички ишлар органлари, Миллий гвардия ва Мудофаа вазирлиги кучларини ҳамда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси вакилларини жалб қилган ҳолда кучайтирилади.
❗️Карантин даврида фуқароларнинг мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланишига фақатгина тиббий ниқобдан фойдаланган ҳолда ҳаётий зарур эҳтиёжлари – дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш, шифокор кўригига мурожаат этиш, шунингдек, иш жойига бориш ва келиш учун рухсат этилади.
❗️Автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун Адлия вазирлиги Давлат хизматлари марказлари томонидан илгари берилган махсус рухсатнома (стикер)лар карантин чекловлари амал қилиш даврида қўлланилади.
🚫 Шу билан бирга рухсатномаси мавжуд бўлмаган ҳолда ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларининг ҳуқуқбузарлик давом эттирилишига йўл қўймаслик мақсадида карантин талабларни бузган шахсларга маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилиши ҳамда автотранспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилиши назарда тутилди.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар, азиз йўловчилар!
Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 10 июлидан бошлаб жамоат транспорти, хусусан, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тасарруфидаги пойтахт автобус йўналишлари фаолияти ҳам вақтинча тўхтатилди. Шу муносабат билан, июль ойи учун харид қилинган ойлик йўл чипталари “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ “Ойлик йўл чипталари ва жетонлар сотиш бўлими” томонидан жорий йилнинг 1 августидан 10 августига қадар қайтариб олиниб, фойдаланилмаган кунлари учун пул маблағлари фуқароларга қайтарилишини маълум қиламиз!
Унга қадар эса карантин қоидаларига амал қилиб, уйда қолинг.
Манзил: Юнусобод тумани,
Амир Темур шоҳ кўчаси, 6-уй “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ биноси 1-қавати.
Мурожаат учун телефон:
(71) 233-54-23

Юртимиздаги эпидемиологик вазият кескинлашгани муносабати билан Республика махсус комисиясининг қарори билан жорий йилнинг 10 июлидан бошқа чекловлар қатори жамоат транспорти ҳаракати ҳам тўхтатилди. Жумладан, “Тошшаҳартрансхзимат” АЖ тасарруфидаги йўналишларда қатновчи автобуслар ҳам вақтинча фаолият юритмайди.
Ҳурматли фуқаролар, азиз йўловчилар!
Эл бошига келган бу синовлар албатта вақтинча. Ана шу кунларда ҳар биримиз масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда белгиланган чеклов ва тартиб-қоидаларга сўзсиз амал илишимиз лозим. Чунки, бизнинг биргина эътиборсизлигимиз, бепарволигимиз қандай салбий натижалар бериши мумкинлигини сўнгги ҳафталарда барчамиз кўриб гувоҳ бўлдик.
Хусусан, карантин қоидаларига амал қилмай жамоат транспортларида масофа сақламай ҳаракатланганимиз, ниқоб ва қўлқоплардан фойдаланишда меъёрларни менсимаганмиз ва бошқа чекловларни четлаб ўтганимиз касаллик яна авж олиб кетишига шароит яратди.
Азиз юртдошлар!
Карантин чекловларининг юмшатилиши, кундалик ҳаётимиз яна ўз мезонига қайтиши учун бугун биздан талаб этилаётган барча тартиб-қоидаларга амал қилайлик.
Умид қиламизки, тез кунларда ҳаётимиз изга тушиб, биз “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ жамоаси сиз азизларга яна беминнат хизмат қила бошлаймиз. Бунинг учун эса бугун барчамиз қалбан бирга бўлиб, уйда қолайлик. Ўзимиз ва атрофдагилар ҳамда яқинларимизнинг саломатлигини сақлайлик.

❗️13 июль, душанба кунидан маҳаллий йўналишлардаги поездлар ва авиа қатновлар тўхтатилади
БАТАФСИЛ 👉 бу ерда
@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
БАТАФСИЛ 👉 бу ерда
@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Куни кеча айрим ижтимоий тармоқлар ҳамда электрон оммавий ахборот воситаларида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ фаолиятига оид танқидий рухдаги видео лавҳалар ҳамда тайёрланган материал тарқади. Унда Жамият таркибидаги автобус саройлари ишчи ходимлари томонидан тасвирга туширилган лавҳалар асос қилиб олинган. Яъни, карантин даврида ишчи-ходимларни моддий раҳбатлантириш, ойлик маошлари тўлаш масалаларида муаммолар мавжудлиги кўрсатилган.
Акс этган лавҳалар 2-автобус саройидан олинганлиги боис карантин даврида ушбу автосаройда ишчи-ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида корхона раҳбари Шуҳрат Нурматов маълумот берди.
Келгусида Жамият таркибидаги барча автобус саройларида бу борада амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумотлар бериб борамиз.

Forwarded from Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги (Navr.uz)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрида йўналишсиз таксиларда йўл кира нархининг асоссиз равишда ошиб кетиши ва Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган карантин талабларига амал қилмасдан фаолият юритиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраев АОКА штабида ташкил этилган брифингда маълумот бериб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

Айни кунда пойтахтнинг марказидан ўтувчи 58-“Дўстлик-2 мавзеси – Экскаватор заводи” автобус йўналишида юрмаган йўловчи топилмаса керак. Боиси, ташкил этилганига қарийб 55 йил тўлаётган ушбу йўналишнинг ҳаракат йўли бир неча бор ўзгариб, пойтахтнинг кўплаб манзилларига қатнаган.
Ушбу йўналишда илк маротаба 1966 йилда автобуслар ҳаракатланган бўлса, дастлаб қисқа масофада қатновлар амалга оширилган. Кейинчалик йўловчилар талабидан келиб чиқиб, йўналиш тобора узайиб борган.
2009 йилга келиб ҳозирги қатнов йўли орқали автобуслар ҳаракатланган.
Ушбу йўналиш узоқ масофали, 23 километр оралиқда қтангани ҳамда йўловчилар оқими юқори бўлгани учун ҳамиша унга энг сўнгги, замонавий автобуслар бириктириб келинган.
Ҳозирда мазкур йўналиш ҳаракат таркиби 16 та “Man” русумидаги ҳар тарафлама қулайликларга эга автобуслардан ташкил топган. Автобусларнинг оралиқ интервали 8-10 дақиқани ташкил этади.
Ушбу йўналиш орқали бир кунда ўртача 10-12 минг йўловчи ўз манзилига етказилади.