Тўлқин Каримов
76 subscribers
222 photos
29 videos
5 files
232 links
Сайловчилар билан мулоқот минбари
Download Telegram
Президент Мурожаатномасидан энг муҳим иқтибослар

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Фермер хўжаликлари ва кластерлардаги мавсумий иш жойи иш ўрни ҳисобланади

Ҳукумат қарори (717-сон, 21.12.2022 й.) билан Яратилган янги иш ўринларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

🔰 Низом билан қуйидагилар белгиланди:

🔹 тадбиркор ҳисобланган юридик шахсларнинг жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботига мувофиқ жорий ҳисобот йилида яратилган янги ва мавсумий иш ўрнини ҳисобга олиш тартиби;

🔹 давлат хизматлари марказлари томонидан янги ташкил этилган якка тартибдаги тадбиркорлар, уста ҳунармандларнинг шогирдлари, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ва деҳқон хўжаликлари бўйича давлат солиқ органларига тақдим этилган маълумотлари асосида яратилган янги иш ўринларини ҳисобга олиш тартиби;

🔹 тадбиркор ҳисобланган юридик шахслар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар ва уларнинг ёлланма ходимлари, уста ҳунармандлар шогирдлари, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар, деҳқон хўжаликлари ҳисобидан яратилган янги иш ўринларини автоматлаштирилган дастурда ҳисобга олиш тартиби.

🏢 Бунда яратилган янги иш ўринларининг ҳисоби Давлат солиқ қўмитасининг автоматлаштирилган дастури орқали юритилади.

☑️ Юридик шахсларда меҳнат шартномаси асосида (қурилиш корхоналарида қонунчиликка асосан шартнома тузмасдан) ёлланган ходимнинг иш жойи иш ўрни ҳисобланади.

📁 Фермер хўжаликлари ҳамда кластерлар, туризм, ипак қуртини кўпайтириш ва қурилиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслардаги мавсумий иш жойи иш ўрни ҳисобланади.

Фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги паст ҳосилли пахта ва ғалла экинларидан қисқартирилган ерлар ҳисобидан 0,1 гектардан 1 гектаргача ижара ҳуқуқи асосида фуқароларга ер майдонлари ажратилганда, улар деҳқон хўжалиги сифатида давлат рўйхатидан ўтганда иш ўрни сифатида ҳисобга олинади.

🗓 Яратилган янги иш ўринлари бўйича маълумотлар ҳисобот даври якуни билан солиқ ҳисоботларини тақдим этишдан сўнг 5 кунда автоматлаштирилган дастурда шакллантирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Айрим туманларда тадбиркорлар учун фойда солиғи 1 фоиз этиб белгиланади

“Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–287-сон, 30.12.2022 й.) қабул қилинди

🔰Фармонга кўра, 2023 йил 1 январдан:

🔹республиканинг 208 та туман ва шаҳарлари 5 та тоифага ажратилади;
🔹туман ва шаҳар тоифасидан келиб чиқиб, тадбиркорларга солиқ имтиёзлари, субсидиялар берилади.

2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача солиқ солишнинг қуйидаги табақалаштирилган тартиби жорий этилади:

🔹5-тоифадаги (қуйидаги жадвалда келтирилган) туманларда рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган тадбиркорлар:

▫️фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ ва ижтимоий солиқни 1 фоиз;
▫️юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини мазкур солиқлар бўйича ҳисобланган сумманинг 1 фоизи миқдоридаги солиқ ставкалари бўйича тўлайди.

Йирик солиқ тўловчилар, доимий муассаса, бюджет ташкилоти ва давлат корхонаси, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар бундан мустасно.

🔹Шунингдек, 5-тоифадаги туманларда рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган ЯТТлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган суммаларини тўлашдан озод қилинади.

2023 йил 1 январдан:

🔹4 ва 5-тоифадаги туманларда рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган кичик тадбиркорлик субъектларига:

▫️банкларнинг кредит ва лизинглари бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ Марказий банк асосий ставкасининг 40 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсация;

▫️банклар кредитларининг 75 фоизигача, бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик тақдим этилади.

📝 Фармон билан шунингдек, қуйидагилар тасдиқланди:

🔸аҳоли ва тадбиркорларга субсидия ажратишнинг оширилган миқдорлари;
🔸тадбиркорлик фаолиятини туман ва шаҳарлар тоифаларидан келиб чиқиб қўллаб-қувватлаш чоралари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Фармонга кўра, аҳоли ва тадбиркорларга субсидия ажратишнинг оширилган миқдорлари

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

📝 Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга бериладиган ёрдам турларининг рўйхати

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Истеъмолчи ўзига сотилган тўпламлар, гарнитурлар, комплектлар ва комплексларнинг мустақил таркибий қисми бўлган ва мустақил нархга эга бўлган буюмларда нуқсонлар борлигини аниқлаган тақдирда, бутун тўплам, гарнитур, комплект ва комплексга нисбатан ҳам, уларнинг нуқсонлари бор мустақил таркибий қисмларига нисбатан ҳам қуйидаги талабларни қўйишга ҳақли:

🔸 товарни айни шундай маркали (моделли, артикулли) мақбул сифатли товарга алмаштириб бериш;

🔸 товарни бошқа маркали (моделли, артикулли) шундай товарга алмаштириб, унинг харид нархини тегишинча қайта ҳисоб-китоб қилиш;

🔸 товарнинг нуқсонларини бепул бартараф этиш ёки истеъмолчининг ёхуд учинчи шахснинг нуқсонларни бартараф этишга қилган харажатларини қоплаш;

🔸 харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтириш;

🔸 шартномани бекор қилиб, кўрилган зарарни қоплаш.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

☑️ Шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш БҲМнинг 50 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу ҳаракат маъмурий жазо қўлланилгандан кейин яна содир этилса, 2 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланиши мумкин.

❗️Фуқароларнинг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар тарқатилганда, унга нисбатан етказилган зарар ва маънавий зиённинг ўрни ҳуқуқбузар томонидан қопланиши лозим.

⚖️ Ўзининг ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар юзасидан фуқаролар суд йўли билан раддия талаб қилишга ҳақли.

📝 Фуқаронинг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар ОАВда тарқатилган бўлса, айни шу оммавий ахборот воситаларида раддия берилиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўм;

🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 324 000 сўм;

🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 633 000 сўм;

🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 698 000 сўм;

🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 500 000 сўм;

🔹 иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 500 000 сўм;

🔹 белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 698 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – 698 000 сўмдан иборат.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

📍
https://uza.uz/posts/458521

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Президент фармони

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб республиканинг барча вилоятлари ва Тошкент шаҳрида бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш йўлга қўйилади;

2023 йил 1 апрелдан бошлаб республиканинг барча аҳоли пунктларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги соатига 70 километрдан 60 километргача туширилади;

тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш мақсадида 2023 йил 1 июлдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан янги турдаги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга уч йиллик мораторий ўрнатилади;

32 минг нафар фуқарога бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари, шунингдек 11 минг нафар фуқарога бошланғич бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплашга субсидиялар ажратиш учун Давлат бюджетидан етарли маблағлар йўналтирилади;

2023 йилда жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 8 трлн сўм, шундан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари учун 4 трлн сўм йўналтирилади ва бошқалар.

@uza_uz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига мувофиқ:

🎖"Меҳнат шуҳрати" ордени билан

🔹Андижон шаҳридаги «Сиёвуш голд транс» масъулияти чекланган жамияти ҳайдовчиси - Атабаева Оматхон Каримжановна

🎖"Дўстлик" ордени билан

🔹 Марҳамат туманидаги «Марҳамат 112-қурилиш» масъулияти чекланган жамияти пардозчиси - Рискулова Айногул Жунусовна

🎖II даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан

🔹Андижон туманидаги 10-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернати директори - Дадабоева Манзура Олимжоновна

🎖"Шуҳрат" медали билан

🔹Андижон вилояти бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси - Касимова Шоира Сатволдиевна

🔹Балиқчи тумани йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхонаси ишчиси - Мехмонова Рўзихон Абдувалиевналар тақдирландилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Forwarded from Huquqiy axborot
#Хотин_қизлар_ҳуқуқи

Аёлларга қандай имтиёзлар бор?

▫️ Хотин-қизларга тадбиркорликни йўлга қўйиш учун 33 миллион сўмгача кредитлар ажратилади Батафсил

▫️ Аёлларни пенсия ёшига тўлганлиги сабабли иш берувчи ташаббуси билан ишдан бўшатиш тақиқланади Батафсил

▫️Айрим тоифадаги хотин-қизларга ОТМга кириш учун тавсиянома берилади Батафсил

▫️"Аёллар дафтари"га киритилганларга кредит берилиши мумкин Батафсил

▫️ Ишлайдиган оналарга болани овқатлантиришга танаффус берилади Батафсил

▫️ Хотин-қизларнинг касб ўрганишга қилган харажатларини давлат тўлаб беради Батафсил

▫️ “Аёллар дафтари”га киритилган ёлғиз аёлларнинг фарзандлари ҳам боғчага имтиёзли рўйхат асосида қабул қилинади Батафсил

▫️ Оғир ижтимоий аҳволдаги хотин-қизларга имтиёзли уй-жойлар берилади Батафсил

▫️ Фаол ва ташаббускор хотин-қизлар “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланади Батафсил

▫️12 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларга қўшимча таътил берилади Батафсил

▫️ Айрим хотин-қизларнинг контракт пули давлат томонидан тўлаб берилади Батафсил

▫️ 2 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар енгилроқ ишга ўтказилади Батафсил

▫️ Ҳомиладор аёллар, 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни ишга қабул қилишда дастлабки синов қўлланилмайди Батафсил

▫️ Раҳбарлик лавозимига танловда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг иштироки таъминланади Батафсил

▫️ Айрим аёллар 53 ёшда пенсияга чиқиши мумкин Батафсил

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
🔰 Конституциявий суд қарори (КСҚ–4-сон, 13.03.2023 й.) билан:

• Қонунчилик палатасининг 2023 йил 10 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида”ги қарори Конституцияга мувофиқ деб топилди;

• Конституциявий Қонун лойиҳасида референдум предмети бўлмайдиган масалалар мавжуд эмас, шунингдек, Конституциявий Қонун лойиҳасини референдумга қўйиш Конституцияга мувофиқ деб ҳисобланди;

• Конституциявий Қонун лойиҳасини қабул қилиш ва референдумни тайинлаш тартибига риоя этилган деб топилди.

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook