Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Оҳангарон_тумани

❇️Оҳангарон туманидаги “Чинор” МФЙ ҳудудида “BOG`I SURH YUKSALISH” фермер хўжалиги томонидан барпо этилаётган чорвачилик комплексида иш қизғин.

🐏Қўйчиликка ихтисослаштирилган мазкур фермер хўжалиги томонидан қурилаётган чорвачилик комплексида бугунги кунда қурилиш ишлари 50 фоизга бажарилган бўлиб, йил охирига қадар чет элдан 1000 бош қўй олиб келиш режалаштирилган. Кейинги йил эса яна 500 бош қўй келтирилади.

📌Айни дамда фермер хўжалиги ишчилари томонидан чорва қишлови учун озуқа базасини ғамлаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

💠Эслатиб ўтамиз, ушбу фермер хўжалиги томонидан 2021 йилга қадар қўйчиликка ихтисослашган чорва комплекси барпо этилади. Бунинг учун қурилиш ишларига 4 гектар, 60 гектар суғориладиган ва 400 гектар лалми, пичанзор майдонлар ажратилган.

Ушбу комплекс ишга тушгач, йилига 24 тонна жун ва 25 тонна гўшт маҳсулоти етиштирилади. 50 дан ортиқ иш ўрни яратилади.

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#COVID19
#Тошкент_тумани

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказида иш қизғин

☎️ Аҳолининг мурожаатлари билан тизимли ишлаш ва манзилли ёрдам кўрсатиш мақсадида “СаII-марказ”дан келиб тушган мурожаатлар секторлар кесимида умумлаштирилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари манзилли рўйхатга асосан қисқа фурсатларда хонадонларга етказиб берилмоқда.

Шу кунга қадар марказга 1197 рақамидан 300 дан ортиқ мурожаат келиб тушган бўлиб, 257 та мурожаат қаноатлантирилди.

📦 Шунингдек, ҳозирга қадар марказ томонидан 231 та кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга мухтож оилалар ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланди.

🙋‍♂️ Марказда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент тумани Кенгаши ҳамда “Ёшлар келажагимиз” жамғармасининг жами 18 нафар волонтёр ёшлари фаолият олиб бормоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бекобод_шаҳри

Саноатда илдам бораётган бекободликлар

🔷2020 йилда Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида саноат соҳасида 33 та, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида 32 та, қишлоқ хўжалигида 8 та умумий қиймати жами 7 трлн 359 млрд 908 миллион сўмга тенг жами 73 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши кўзда тутилган эди.

✳️Жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида Бекобод шаҳрида умумий қиймати 38 млрд 533 млн сўм бўлган жами 36 та лойиҳа амалга оширилди.

📈Шунингдек
, қишлоқ хўжалиги йўналишида ҳам 6 та умумий қиймати 1 млрд 674 миллион сўм бўлган лойиҳа ишга туширилиб, улар асосида 23 та янги иш ўринлари яратилди. Бунда лойиҳаларнинг умумий қиймати 1млрд 674 миллион сўмни ташкил этади.

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Жисмоний_тарбия_ва_спорт_бошқармаси

Тошкент вилоятининг Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг Таэквондо терма жамоа спортчилари ҳозирда пумсе бўйича жорий йилнинг 8-9 августида "Thailand open online poomse", 16 августда »Iran open online poomse" ҳамда 23 августда "Mexico open online poomse" бўлиб ўтадиган онлайн халқаро мусобақаларга қизғин тайёргарлик кўришмоқда.

🥋Ушбу мусобақаларга спортчиларимиз Ўзбекистон Таэквондо ВТФ ассоциацияси Тошкент вилоят бўлими раҳбари Тўрақулов Дилшод Абубакирович қўл остида шуғулланиб келишмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокамаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев проводит совещание по вопросам сокращения теневого сектора в экономике.

#Mirziyoyev #yigilish #iqtisodiyot #korruptsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Олмалиқ
#жараён

⚡️ Дунё ҳамжамиятини ларзага солаётган коронавирус пандемияси инсониятдан барча имкониятларни тезкорлик билан қўллаш, зарурий чора-тадбирлар кўришни тақозо этмоқда.

🛏Беморлар сони кўпайиши билан боғлиқ фавқулотда вазиятга тайёр бўлиш мақсадида Олмалиқ шаҳарида жами 510 ўринли захира жойлари тайёрланмоқда.

“Олмалиқ КМК” АЖга қарашли санаторий-профилакториясида 60 ўринли, “Аммафос-Максам” АЖнинг санаторий-профилакториясида 60 ўринли, “Весна” меҳмонхонасида 120 ўринли, “МИСиС” Олмалиқ шаҳар филиалининг 120 ўринли талабалар ётоқхонаси, “Гивен Хеллс” хусусий шифохонасида 40 ўринли ҳамда “Тиббий кўрик” хусусий клиникасида 40 ўринга мўлжалланган стационар ўринлар захирага олинди.

🔶 Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов мутасадди раҳбарлар билан мазкур жараён билан танишиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича кўмак беришга тайёр эканлигини маълум қилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ангрен
#брифинг

💠Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулло Маҳмудов иштирокида брифинг ташкил этилди. Унда коронавирус инфекциясига қарши курашиш мақсадида шаҳарда амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди.

🎥Батафсил юқоридаги интервьюда

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Коронавирусга таҳлил натижалари ҳақида 3 кунда телефон орқали хабар берилади

“Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

🔰 Фармонга мувофиқ, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш бўйича қуйидаги кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар амалга оширилиши белгиланди:

📋 ҳар бир оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда мобил гуруҳлар ташкил қилинади ҳамда улар учун соддалаштирилган йўриқнома ишлаб чиқилади;

🔬лаборатория текшируви амалиётига хусусий секторни жалб қилган ҳолда экспресс-тест ва иммунофермент таҳлили усуллари киритилади;

аҳоли томонидан мурожаат қилинганда ҳамда уларда касаллик белгилари аниқланганда тезкорлик билан коронавирус инфекциясига таҳлил олиш ва таҳлил натижаларини 3 кунлик муддатда уларни шахсий телефон рақамлари орқали хабардор қилиш чоралари кўрилади;

ℹ️ тиббиёт муассасалари ўртасидаги ахборот алмашиш тизими соддалаштирилади – ҳисоботлар тури, даврийлиги ва бошқа қоғозбозликлар билан боғлиқ жараёнлар электрон тизимга ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чиноз_тумани
#брифинг

⚡️Чиноз тумани ҳокими иштирокидаги брифингда маълум қилинишича, ҳудудда инфекция юқтирган аҳолига малакали ёрдам кўрсатиш ишлари изчиллик билан олиб борилмоқда.

📞Қолаверса, мурожаатларни қабул қилиш ҳамда керакли тавсиялар бериш мақсадида 12-73 қисқа рақамли call center ташкил этилган.

🎥Батафсил юқоридаги интервьюда

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ташкил этилди

🏢 Фармон билан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари ташкил этилди.

📌 Шу муносабат билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари тугатилди.

💰 Санитария-эпидемиология хизматининг тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимларига коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб этилган даврда уларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар тўланади.

🔰 2021 йил 1 январдан бошлаб Санитария-эпидемиология хизмати ходимларининг амалдаги ойлик иш ҳақларига қўшимча равишда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлганда лавозим маошига – 30 фоиз, фан доктори (DSc) илмий даражаларига эга бўлганда – 60 фоиз ҳар ойлик устамалар белгиланади.

➡️ Санитария-эпидемиология хизмати Давлат бюджетидан тизимга ажратилган маблағлар, уларнинг сарфланиш йўналишлари, самарадорлик натижалари юзасидан маълумотларни ҳар ой якуни бўйича жамоатчиликка эълон қилади ва ўзининг расмий
веб-сайтида жойлаштириб боради.

🏦 Фармон билан шунингдек, Санитария-эпидемиология хизматининг бюджетдан ташқари Махсус жамғармаси ташкил этилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot