Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.8K photos
5.32K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
Ҳафтанинг биринчи иш кунини Президент Шавкат Мирзиёев пандемияга қарши кураш ишларининг танқидий таҳлилидан бошлади. Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятидаги вазият видеоселектор йиғилишида кўриб чиқилди.
Шифохоналарни қўшимча ЎСВ аппаратлари ва бошқа ускуналар, дори-дармон билан таъминлаш, янги даволаш ўринларини кўпайтириш, ПЗР-таҳлил натижаларини тезлаштириш чоралари белгиланди.
Мутасаддиларга барча куч ва имкониятларни сафарбар қилиш топширилди.

Президент Шавкат Мирзиёев начал новую рабочую неделю с критического анализа работы по борьбе с пандемией. На видеоселекторном совещании рассмотрены ситуация в городе Ташкенте и столичной области.
Определены меры по обеспечению больниц дополнительным количеством аппаратов ИВЛ и другого оборудования, лекарствами, увеличению резервных коек, ускорению выдачи результатов ПЦР-анализа.
Ответственным лицам поручено мобилизовать все силы и возможности.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Times.uz
Президент: «Коронавирусга чалинган фуқаролар сони янада ошиб бориши ҳеч гап эмас»

❗️Шу муносабат билан қисқа муддатларда ушбу касалликка чалинганларни даволаш учун яратилган қўшимча ўрин-жойлар сонини, биринчи навбатда олийгоҳлар ётоқхоналари, ёпиқ спорт майдонлари ва бошқа сиғими катта бино-иншоотлар ҳисобига, камида икки-уч баробарга оширилишини таъминлаш вазифаси қўйилди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
#мурожаат
#Қуйи_Чирчиқ

❗️Қуйи Чирчиқ туман ҳокими Акмал Холмурадовнинг пандемия даврида туман фуқароларига мурожаати

️БАТАФСИЛ

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#комиссия_баёноти

Олмалиқ шаҳрида эпидемиологик вазият ҳақида 2020 йил 19 июль ҳолатига бўлган маълумотлар

Шаҳарда карантин мавсуми бошидан жами карантинга олинган хонадонлар сони - 940 та;

Жами фуқаролар сони - 4273 нафар;

Шундан 19 июль ҳолатига 42 та хонадон ва 169 нафар фуқаро назоратда қолмоқда;

Мавсум бошидан 2259 нафар фуқародан коронавирусга таҳлил олинган;

‼️ Жами коронавирус инфекцияси аниқланган фуқаролар сони - 28 нафар;

Шундан аҳоли ўртасида - 8 нафар;
Хориждан касалланиб келган фуқаролар - 20 нафар;
Ўлим ҳолати
- 2 нафар.

@Olmaliq_shahri
Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло вафоти муносабати билан ҳамдардлик


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оҳангарон_тумани

🔷Оҳангарон тумани асосан чорвачилик билан шуғулланади.

🐑🐄Туманда 30 та йирик чорвачилик комплекслари мавжуд. Шундан 13 таси қўйчилик, 17 таси қорамолчилик билан шуғулланади.

❇️Чорвачиликни янада ривожлантириш учун яқинда Қирғизистондан 1000 бош қўй олиб келинди.

🎥Махсус кўрсатув 1-қисм

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оҳангарон_тумани
#Ёшлар_бандлиги

❇️Тумандаги 986 нафар ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

🔷Хусусан, уларнинг 309 нафари қишлоқ хўжалиги, 100 нафари жамоат ишлари яна 30 нафари қурилиш ишларига жалб қилинди. Натижада 622 нафар ишсиз ёшлар бандлиги таъминланди.

🎥Махсус кўрсатув 2-қисм

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оҳангарон_тумани
#Ёшлар_бандлиги

🔶Туманда камбағалликни қисқартириш мақсадида 53 миллиард сўмлик 7 та лойиҳа амалга оширилди. Йил якунига қадар эса яна 167 миллиард сўмлик 12 та лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган.

✔️Мазкур лойиҳалар ишга туширилиши натижасида 70 та янги иш ўрни яратилган бўлса, йил якунига қадар яна 630 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши режага киритилган.

🎥Махсус кўрсатув 3-қисм

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Нурафшон_шаҳри
#мурожаат

🎥Нурафшон шаҳар ҳокими Қахрамон Хакимовнинг коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича шаҳар аҳолисига мурожаати.

📹Батафсил видеолавҳада

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оҳангарон_шаҳри

Оҳангарон шаҳрида ижтимоий ҳимояга муҳтож, карантин пайтида ишсиз қолган фуқароларни қўллаб-қувватлаш ишлари давом этмоқда.

📌Бугун вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Озода Парпибоева ҳудудда бўлиб, бу борада олиб борилаётган ишлар билан танишди.

🔹Жараёнда "Bright Future" МЧЖ томонидан тақдим этилган озиқ-овқат маҳсулотлари 15 нафар эҳтиёжманд оилага етказилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
⚡️ Тез ёрдам ходимлари қўшимча рағбатлантирилади

“Коронавирус инфекциясига қарши кураш даврида аҳолини тез тиббий ёрдам хизмати билан кенг қамраб олиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (446-сон, 20.07.2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга мувофиқ, 2020 йил 20 июлдан:

👉 коронавирус эпидемияси даврида нормативга қўшимча равишда кечаю-кундуз навбатчилик қиладиган 1 нафар тиббиёт ходими ва 1 нафар ҳайдовчидан иборат ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадалари ташкил этилади;

👉 кучайтирилган тартиб даврида ҳар ой якунига қадар барча тез тиббий ёрдам бригадаларида ишловчи ходимларнинг лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар ўрнига қуйидаги миқдорларда қўшимча моддий рағбатлантириш тўловлари белгиланади:

врач ходимларга – 2,5 млн сўм;
ўрта тиббиёт ходимларига – 1,5 млн сўм;
ҳайдовчиларга – 1,0 млн сўм.

📝 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги эпидемиологик вазият, шунингдек, тез тиббий ёрдам хизматига кунлик чақириқлар сонидан келиб чиқиб ихчамлаштирилган мобил тез ёрдам бригадаларининг вақтинчалик нормативлари тасдиқланади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#дезинфекция

❇️Жорий йилнинг 18-19 июль шанба ва якшанба кунлари бутун сутка давомида Республика миқёсида автотранспорт воситаларининг ҳаракати тўхтатилганлиги муносабати билан Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятида Миллий гвардия бўлинмалари томонидан мутасадди вазирлик ва ташкилотлар ҳамкорлигида кучайтирилган тарздаги дезинфекция ишлари амалга оширилди.

📹Батафсил видеолавҳада

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Оҳангарон тумани ҳокимлиги / Ohangaron tumani hokimligi
🔺2020 йил 20 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 17 149 (+183) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 29 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 154 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 13 нафар, Самарқанд вилоятида 46 нафар, Андижон вилоятида 26 нафар, Бухоро вилоятида 14 нафар ҳамда Жиззах вилоятида 9 нафар, жами 108 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 9 387 (+108) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (55 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 7 672 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
#Оққўрғон_тумани
#Call_center

☎️ Оққўрғон туманида аҳолига коронавирус инфекциясининг профилактикаси тўғрисида маслаҳат бериб бориш мақсадида "COVID-19 штаби" ташкил этилиб, 1261 қисқа рақамли “Call-center” алоқа хизмати ишга туширилди.

Карантин даврида аҳоли вакилларига зарур озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш мақсадида 1197 қисқа рақами фаолияти йўлга қўйилди.

📞Шунингдек, +998 70 552 12 47 рақами орқали аҳолига узлуксиз маълумот бериш хизмати йўлга қўйилиб, фуқаролар мурожаатига жавоб берилмоқда.

🏢 Ушбу марказда туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари билан бирга, туман ҳокимлиги, СЭОМ, ИИБ ходимлари ҳам 24/7 режимида фаолият олиб бормоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#COVID19

🔹Тошкент вилоятида коронавирус билан касалланиш холати бўйича Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори Тўрақул Арзиқулов баёнот берди.

(Интервью кеча тасвирга олинган. Рақамлар 19 июль ҳолатига)

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Тошкент_тумани

Келесда экспортбоп кунгабоқар ёғи тайёрланмоқда

📌Яқинда Тошкент туманидаги «Охунбобоев агро» агрофирмаси ҳудудида “SUN FLOWER SEEDS” корхонаси фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, бу ерда кунгабоқар уруғидан ёғ ва омихта ем ишлаб чиқарилади.

❇️Лойиҳанинг умумий ҳажми 10 млрд 149 миллион сўмни ташкил этади.

Лойиҳага кўра, маҳсулотлар асосан ички бозорга етказиб бериляпти. Йилига 10 минг тонна ёғ ишлаб чиқариш режалаштирилган, 40 та иш ўрни яратилди.

✔️Жорий йилнинг биринчи ярмида Тошкент туманида 7 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилганди. Аммо уларнинг сони 4 тага кўпайиб, умумий қиймати 133 миллиард сўм қийматидаги 11 та лойиҳалар турмушга татбиқ этилди. Натижада 200 та иш ўрни яратилди.

Батафсил▶️
https://yuz.uz/news/kelesda-eksportbop-kungaboqar-yogi-tayyorlanmoqda

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида коронавирус юқтириб олганларнинг 60 фоизи 5та туманга тўғри келади — Рустам Холматов мурожаати

👉 https://kun.uz/85349486

🛏 Айни пайтда Тошкент вилоятида 905та бўш койка бор. Сиҳатгоҳ ва санаторийларда қўшимча 10 мингта жой захираси тайёрланмоқда.

🚑 Вилоят учун 80та тез ёрдам машинаси олиб келинади. Ҳозир ишлаб турган 237та тез ёрдам гуруҳига қўшимча 114та гуруҳ ташкил этилади.

🧪 Вилоятда таҳлиллар учун 7та ПЗР аппаратидан фойдаланилмоқда. СЭОМда 4та, Тошкент, Янгийўл, Зангиота туманларида биттадан ПЗР аппарати бор. Захирада 7 мингта тест жамланмаси мавжуд.

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская