Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
39K photos
5.35K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
#Бекобод_тумани
#ободонлаштириш

❇️Айни кунларда юртимиз бўйлаб “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман!” шиори остида барча маҳаллалар, кўча ва хонадонда эзгу акциялар ташкил этилиб, халқимиз томонидан ободлик ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган тадбирлар кенг кўламда амалга оширилмоқда.

🏘“Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” тамойили асосида Бекобод туманидаги қишлоқ, шаҳарча ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида кенг аҳоли вакилларини жалб этган ҳолда ободонлаштириш ишлари давом этаяпти.

🔴 “Қорақўйли”, “Ўзбекистон”, “Бирдамлик” МФЙлардаги кўчалар тозаланиб, аҳоли хонадонларининг девор фасадлари оқланди.

🔶“Саврак” МФЙдаги 32-сонли умумтаълим мактабида аҳоли томонидан ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ташкил этилиб, чиқиндилар олиб чиқиб ташланди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни Россия Федерацияси Конституциясига тузатишлар киритиш бўйича умуммиллий овоз бериш жараёни муваффақиятли ўтказилгани билан самимий табриклади.
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасида қатъий эканликларини яна бир бор тасдиқладилар.

Состоялся телефонный разговор Президентов Узбекистана и России.
Шавкат Мирзиёев искренне поздравил Владимира Путина с успешным проведением общероссийского голосования по поправкам в Конституцию РФ.
Лидеры вновь подчеркнули приверженность дальнейшему укреплению узбекско-российских отношений стратегического партнерства и союзничества, наращиванию многопланового сотрудничества.

#Mirziyoyev #muloqot #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Спорт

Жорий йилнинг 21-28 июнь кунлари Россиянинг "Eridan" клуби томонидан Таэквондо WT спорт тури бўйича биринчи халқаро онлайн турнири ташкил этилди.

🌎Ушбу мусобақага 10 давлатдан 1500 нафар спортчилар иштирок этишди.

🏆Ушбу мусобақада Тошкент вилояти Таэквондо терма жамоаси спортчилари иштирок этишиб 3та олтин 4та бронза медалини кулга киритишди.

Ғолиб ва совриндорлар рўйхати

2010-2012 йил туғилган болалар ўртасида
🥇 Абдукаримов Абдулазиз Янгийўл тумани БЎСМ ўқувчиси

Кадетлар ўртасида:
🥇 Аҳмедов Дилбек Якка кураш ИБЎСМ ўқувчиси
🥉 Эргашева Гулёра Якка кураш ИБЎСМ ўқувчиси
🥉Йўлдошбоев Диёрбек Якка кураш ИБЎСМ ўқувчиси

Катталар ўртасида:
🥇 Маъмурова Лайло ЎзДЖТСУ ўқитувчиси
🥉 Жўрабаева Умида Юқори Чирчиқ тумани мураббийи
🥉 Шодмонова Шаҳноза ЎзДЖТСУ талабаси

Терма жамоа бош мураббийи: Аброр Каримов
Якка кураш ИБЎСМ мураббийи

Спортчиларимизни табриклаймиз ва келгусида улкан омад ва зафарлар тилаймиз!

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Фото

Бўстонлиқ туманида ОАВ ходимлари ва блогерлар иштирокида медиа-тур ўтказилмоқда.

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бўка_тумани
#дезинфекция

📌Фавқулотда Вазиятлар бошқармаси Бўка тумани бўлими, Миллий гвардия хамда СЭОМ ходимлари билан биргаликда "COVID-19" инфекциясига қарши кураш ишларини давом эттирмоқда.

🚒Махсус техника-ёнғин ўчириш автоулови жанговар экипажни жалб қилган ҳолда, туманнинг марказий кўчалари, туман хокимлиги биноси, одамлар гавжум бўладиган озиқ-овқат дўконларининг кириш эшиклари олдида, 14 та бозорчалар ҳудуди, 1 та марказий бозор ҳудудлари, 36 та хонадон ва ён атрофларида дезинфекциялаш тадбирлари ўтказилмоқда.

🛣Туманга кирувчи 1 та блокпостга бириктирилган СЭОМ ҳодимлари томонидан барча автоуловлар бирма-бир тўхтатилиб дезинфекция қилинмоқда. 22 та дезинфекторлар ва 10 та волонтёрлар томонидан эса туманнинг қолган ҳудудларида ҳам дезинфекция ишлари давом эттирилмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ташкил этилди

“Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-4771, 01.07.2020 й.) қабул қилинди.

🏢 Қарорга мувофиқ, Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” ДУК негизида Агентлик ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ва унинг ҳудудий бошқармалари ташкил этилди.

➡️ Марказнинг асосий вазифаларидан бири мулкчилик шаклидан қатъи назар барча тоифадаги бўш турган нотурар бино ва иншоотларни, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини аниқлаш ва ҳисобини юритиш, шунингдек, давлат мулки объектларини ижарага беришни ташкил қилиш ҳисобланади.

☑️ Марказ давлат бошқарув органи ҳисобланади ва давлат ораганларидан, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан ҳамда бошқа ташкилотлардан зарур бўлган ахборот ва материалларни сўраб олиш ҳуқуқига эга.

Марказ бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида ҳар йили 1 апрелга қадар Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб боради.

2020 йил 1 сентябрдан:

👉 барча аукцион савдолари натижалари QR-кодни қўллаш орқали расмийлаштирилади;

👉 “E-IJRO AUKSION” тизимида қуйидаги тартиблар жорий қилинади:

аукционда шахсини идентификациялаш имконини берувчи мобиль иловалар орқали иштирок этилади;
давлат мулкини ижарага бериш шартномалари электрон шаклда икки томонлама тузиш орқали расмийлаштирилади;
савдоларда мавжуд бўлган лотлар ҳақида батафсил маълумотларни ўз ичига олувчи доимий янгиланиб турадиган ва Агентликнинг расмий веб-сайтида жойлаштириладиган электрон каталог яратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Оҳангарон

"Оҳангаронцемент" маҳсулотлари янги қадоқда ишлаб чиқарилмоқда

📌"Оҳангаронцемент" AЖ ("ЭВРОЦЕМЕНТ груп" холдинг таркибига киради) цемент маҳсулотини янги қопда қадоқлашни бошлади.

💠Янги қадоқ эслаб қолиш осонлиги, керакли маълумотлар мужассамланганлиги ва ёрқин дизайни билан ажралиб туради.

❇️Пишиқ, ишончли ва хавфсиз қадоқ истеъмолчиларнинг истакларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

♻️Етакчи фирмалар томонидан ишлаб чиқарилган қоп цементни сақлаш ва ташиш учун қулай.

⚠️Маълумот учун: "Оҳангаронцемент" AЖда 50 килограмм оғирликдаги қопларда ППС 400 русумли путсолан портландцементи сотилади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram