Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.8K photos
5.34K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
#Оққўрғон
#ғалла

🌾Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ғалла ўрим-йиғими қизғин тарзда давом этмоқда. Оққўрғон туманидаги жами 10 600 гектар майдонда ғалла ҳосили етиштирилмоқда. Бу ерлардан 33 733 тонна ҳосил йиғиб олиш режалаштирилган.

🚜Шундан 31 550 тонна товар-дон, 2183 тонна уруғлик ҳосилидир. Ушбу ҳосилни нест - нобуд қилмасдан ўз вақтида ўрим-йиғим ишларини бажариш мақсадида 27 та отряд шакллантирилиб, 27 та ўрим комбайнларига 54 нафар оператор бириктирилган.

Тумандаги мавжуд 13 та худудда ғалла ўрими давом этмоқда. Ғалла ўримида биринчилар қаторида "Озодлик" ҳамда "Т-Ислом" фермер хўжаликлари давлат шартномавий режаларини ортиғи билан бажардилар.

📊Тумандаги ўртача ҳосилдорлик 60-70 центнерни ташкил қилмоқда. Туман "Дон" корхонасида қабул жараёни тўлиқ карантин қоидалари асосида амалга ошириб келинмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ
#видео

👨‍👩‍👧‍👧 Жамиятнинг асосий бўғини оила ҳисобланади. Афсуски, сўнгги йилларда ажрим ҳолатлари кўп кузатилмоқда. Вилоятнинг барча туманларида ажрашиш ёқасига келиб қолган оилаларга тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Бўстонлиқ туманида ҳам ишчи гуруҳнинг саъй-ҳаракати билан яна бир оилани сақлаб қолишга эришилди. Йил бошидан бери ҳудудда 350 та оила яраштирилди. Уларнинг аксарият қисми ёш оилалардир.

🎥Батафсил "Ўзбекистон24" лавҳасида👆

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpress

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бўстонлиқ_тумани

Бугун Тошкент вилояти ҳокими вилоят тадбиркорлари учун қабул ўтказди.

Қабул давомида тадбиркорлар ўзларини қийнаётган муаммолар, истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги масалалар юзасидан Рустам Холматовга мурожаат қилишди.

Мулоқот давомида Тошкент вилояти, хусусан, Бўстонлиқда туризм, балиқчилик, асаларичилик соҳаларини ривожлантириш бўйича янги лойиҳалар муҳокама қилинди.

Масалан, тадбиркор Баҳодир Мирабдуллаевнинг Писком ҳудудида гулмоҳи (фарель) балиғини замонавий технология асосида етиштириш бўйича лойиҳаси, аниқ ҳамкорлари, шартномалари бор.

Бироқ, унга зарур миқдорда ер ажратилмагани оқибатида бугунги кунда сарсон бўлаяпти. Лойиҳада кўзда тутилган ер бўйича тегишли тартибда масъул идоралардан ижобий хулосалар мавжуд.

Рустам Холматовнинг топшириғига кўра бугуннинг ўзида тадбиркорга ер ажратиш бўйича туман ҳокимининг қарори чиқадиган бўлди. Тадбиркор ўзига ажратиладиган ерда 80 та мини бассейн қуришни бошлайди.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Юқори_Чирчиқ
#тадбиркорлик

Юқори Чирчиқ туман прокуратураси томонидан карантин даврида корхоналарнинг фаолият юритиши учун амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

👥 Жумладан, туманда фаолият юритиб келаётган тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ўтказилиб, уларнинг фаолият юритишида юзага келаётган муаммолар ўрганилиб, бартараф этишда мутассади идоралар билан ҳамкорликда кўмак берилмоқда.

💰Туман прокурори томонидан “Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастури доирасида 95 та фуқарога тавсиянома берилиб, бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун кредит ажратиш бўйича хужжатлар расмийлаштирилиб, кредит ажратилиши бошлаб юборилди.

⚡️Бундан ташқари, прокурор секторидаги 10 та оилага субсидия ажратилиб, иссиқхона қуриб берилди. 10 нафар ёшларга мева-сабзавотчиликни ташкил этиш учун 20 сотихдан 30 йил муддатга ер ажратилди, ташкилотлар билан ҳамкорликда 12 нафар оилага қорамол берилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_тумани
#Нурафшон_шаҳри

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков Янгийўл тумани ва Нурафшон шаҳрида бўлди

❇️Ташриф мобайнида Маданият вазири О. Назарбеков Янгийўл туман ҳокими У.Ялгашев ҳамроҳлигида беш ташаббус доирасида Гулбаҳор шаҳарчасида енгил конструкцияли янги маданият маркази, спорт комплекси биносини қуришни ташкил этиш бўйича режалаштирилаётган лойиҳалар билан танишди.

🏗Шунингдек, Нурафшон шаҳар ҳокими Қаҳрамон Хакимов ва бир қатор ташкилот мутасаддилари билан “Тонг” маданият марказида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари ва ҳудудда янги замонавий қурилиши бошланган маданият марказида олиб борилаётган ишларни бориб кўрди.

🎥Батафсил лавҳамизда👆👆👆

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл_тумани
#Нурафшон_шаҳри

📌 Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков Янгийўл тумани ва Нурафшон шаҳрида бўлди

👥Ташриф мобайнида вазир Янгийўл тумани ҳамда Нурафшон шаҳридаги янги лойиҳалар билан танишди.

🏞Шунингдек, вазир янгидан барпо этилган "Эко парк" истироҳат боғини қўшимча реконструкция қилиш лойиҳасини тақдим этди.

🎢Бундан ташқари, Озодбек Назарбеков қурилиши режалаштирилаётган Нурафшон SMART SITI лойиҳаси ҳамда “Дегантепа” МФЙ ҳудудида беш ташаббус бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, маҳалла ҳудудида янги маданият марказини қуриш таклифини берди.

👉Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram