Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига амалий ташриф билан келди.
Давлат раҳбари дастлаб Қўштепа туманидаги «Турсунов Юсуфжон ери» фермер хўжалигида тўхтади. Президентимиз ғалла ривожини кўздан кечирди, дала ёнида яратилган интенсив боғ билан танишди.
Шу ерда соҳа мутасаддилари ва қўштепалик фермерлар билан мулоқот бўлди, қишлоқ хўжалиги ва агросаноат лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Ферганскую область с рабочим визитом.
Сперва глава государства остановился у поля фермерского хозяйства "Турсунов Юсуфжон ери" в Куштепинском районе. Президент ознакомился с развитием пшеницы, а также интенсивным садом, разбитым рядом с полем.
Здесь прошла беседа с ответственными лицами сферы и фермерами района, состоялась презентация сельскохозяйственных и агропромышленных проектов

#Mirziyoyev #safar #Fargona #qishloqxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#жиноят_кодекси

🇺🇿Олий Мажлис Сенати мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхонов билан интервью.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" дастурида👆👆👆

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Зангиота_тумани
#карантин
#қизил_ҳудуд

❗️Пандемия даврида Зангиота туманида карантин чекловларига қатъий риоя қилинмоқда.

Ҳудуддаги 17 та ички кўча тўлиқ ёпилган. Туманда мавжуд бўлган 9 та бозордан 7 тасининг фаолияти тўхтатилган.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" лавҳасида

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#саёҳат
#қўриқхона
#Чотқол

🏔Ёзнинг жазирама кунларида киши борки, салқин табиат қўйнига, шарқироқ сойларга, кўл ва дарёларга боришни истайди. Яхши дам - меҳнатга ҳамдам деганларидек, сўлим манзараларнинг инсон руҳиятига ижобий таъсири жуда катта.

🏕Тошкент вилоятининг Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси ҳам ана шундай гўзал масканлардан биридир. Карантин даврида ушбу сокин гўшага виртуал саёҳат қилиш ҳам кайфиятингизни кўтармай қолмайди. Томоша қилинг: кўзларингиз манзарадан баҳра олсин.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#антикоронавирус

КАРАНТИН: Олмалиқ шаҳрида умумий овқатланиш объектлари фаолият бошлашга қандай тайёргарлик кўрилмоқда?

🟢 Маълумки, жорий йил 15 июндан бошлаб республикамизнинг “яшил” ва “сариқ” тоифадаги ҳудудларида умумий овқатланиш объектларига карантин қоидаларига амал қилган ҳолда фаолият юритишга рухсат берилди.

✔️ Олмалиқ шаҳри ҳам “яшил” тоифадаги ҳудуд эканлиги боис, карантин сабаб вақтинча фаолиятини тўхтатган умумий овқатланиш объектларидан бири бўлмиш “Камила” кафесида карантин талаблари асосида мижозларни қабул қилиш учун тайёргарлик жараёнлари олиб борилмоқда.

❇️ Жумладан, бугун Олмалиқ шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов бошчилигидаги сектор раҳбарлари ва шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталиги маркази раҳбари Фарруҳ Мусаев умумий овқатланиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан яқиндан суҳбатлашиб, карантин вақтида риоя қилиниши лозим бўлган тартиб-қоидаларни "Камила" кафеси мисолида тушунтириб беришди.

▶️ Батафсил

@Olmaliq_shahri
#Оҳангарон_шаҳри
#жараён

⚡️⚡️Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида вилоят ҳокими ўринбосари Жамшид Абдусаломов, вилоят прокуратураси, солиқ ва Адлия бошқармалари, Оҳангарон ва Ангрен шаҳарлари, Оҳангарон тумани ҳокимликлари вакиллари, тадбиркорлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

📌 Унда эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан қўшилган қиймат солиғи бўйича юзага келган саволлар, тушунмовчиликлар муҳокама қилинди.

Йиғилиш сўнгида Солиқ қонунчилигига ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар киритилиши ҳамда тадбиркорларнинг муаммоларига мутасадди идоралар томонидан аниқ ечим белгилашга келишилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Чиноз_тумани
#саховат

ЭЪТИБОРДАН КЎНГИЛЛАР ШОД

⚡️Аввал хабар берганимиздек, Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов Чиноз туманидаги бир неча оилаларга қорамол инъом этган эди. Куни кеча ушбу хайрли ишнинг давоми сифатида эҳтиёжманд оилаларга яна қорамол тарқатила бошланди.

📌Уни Тошкент вилояти маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Озода Парпибова, туман ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Нигора Муҳаммадиевалар хонадонларга бориб ўз эгаларига тақдим этишди.

Шу куни "Янги ҳаёт", "Тинчлик", "Исломобод" маҳаллаларида яшовчи ногиронлиги бор, боқувчисини йўқотган хонадонларга қувонч улашилди. Бу каби савобли ишлар Чиноз туманида давом этмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ
#ҳордиқ

🏖Карантин қоидалари юмшатилиши, албатта ички туризм фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Ёзнинг иссиқ кунларида кишиларнинг ҳордиқ чиқаришлари учун тоғ ёнбағирларидаги дам олиш уйлари қўл келади.

🏡Бўстонлиқ туманида 250 га яқин меҳмон уйлари бор. Жорий йилнинг 5 июнидан бошлаб уларнинг фаолиятига расман рухсат берилди. Энди юртдошларимиз ушбу масканларда карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда дам олишлари мумкин.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Олий суд «Янгиобод» турбазасини тортиб олиш бўйича ҳоким қарорини бекор қилди

👉 https://kun.uz/45643014

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Абдулла Арипов «Олмалиқ КМК» кузатув кенгаши аъзоси этиб сайланди

👉 https://kun.uz/85758018

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
#уйдa_қолиб_газета_ўқинг

🔷«Оққўрғон овози» газетасининг 2020 йил 5 июндаги 19-сонида: "Ўриш мавсумига ҳамма нарса шай"; "Коронавирус жиловланади, қачонки..."; "Янгиланаётган шаҳримиз манзаралари"; "Ҳар бир болага меҳр, эътибор!"; "Табиат - яшаб турган уйимиз..."; "Коррупция - тараққиётга таҳдид".

🔶«Машъал» газетасининг 2020 йил 5 июндаги 22-сонида: "Бир корхонада тўрт маҳсулот"; "Усмон ота масжидига тамал тоши қўйилди"; Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ туман ҳамда Нурафшон шаҳри кенгаши сессиялари; "Қаловини тополмаганнинг қори ёнмади"; "Қувончли бир соат" номли ҳикоя; "Биз ҳамиша ростини айтамиз".

🔷«Қибрай садоси» газетасининг 2020 йил 6 июнь 17-18-сонида: "Табиатни асраш - инсониятни асраш демак"; "Қибрай чипсига Париж харидор"; "Болажонлар учун янги танлов"; "Сахий инсонлар кўпаймоқда"; "Пенсия тизимида ахборот технологиялари"; "HUMO аъло, аммо..."; "Қибрайда велойўлак қурилди"; "Чирчиқлик "маньяк".

🔶«Юқори Чирчиқ ҳаёти» газетасининг 2020 йил 4 июнь 23-сонида: "Ибрат қилиб кўрсатса арзийди"; "Даъвони таъминлаш хусусиятлари";
"Телевизорни ишхонангизга обкетинг!"; "Вайронкор бўронлар йил сайин кучайиб бораверади"; "Хушёрлик кунда керак"
.

🔷«Бекобод овози» газетасининг 2020 йил 6 июнь 21-сонида: "Карантин ва ёшлар ҳаракати"; "Эҳтиёжманд оилалар доимий эътиборда"; "Ғалла ўримини беталофат ўтказайлик"; "Дорини нима билан ичиш керак?"; "Печенье ўғриси"; "Фермерлар манфаати устун келди".

🔶«Диёр овози» газетасининг 2020 йил 5 июнь 14-сонида:"Сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди"; "Тошкент тумани - "қизил" ҳудуд"; "Коронавируснинг шамоллашдан фарқи нимада?"; "Ҳар соҳада фаол - "Баркамол авлод"; "Мурувват ишлари бардавом"; "Мурожаатлар электронлашмоқда".

🔷«Халқ овози» газетасининг 2020 йил 5 июнь 22-сонида: "Катта хирмонга муносиб улуш"; "Яшил" ҳудудда лоқайдликка берилманг"; "Ғаллани ёнғиндан асранг"; "Она табиатимизни асраб авайлайлик"; "Есангиз асал, бўлмайсиз касал"; қатор шеърлар ва қатралар;

🔶«Истиқбол» газетасининг 2020 йил 5 июнь 18-сонида: "Ўрим мавсуми эшик қоқмоқда"; "Жиловланмаган офат... барибир жиловланади"; "Менга телефон қилмаларинг...";" Иш стажи нақд"; "Дайди ит ва мушуклардан эҳтиёт бўлинг" каби мақолалар ўрин олган.

Ушбу pdf файллар газета таҳририяти томонидан тақдим этилди. Юклаб олинг ва мазмунли вақт ўтказинг!

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#танлов

🤼‍♀️Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети тарихи, жисмоний тарбия ва спорт, илм-маърифат ҳамда таълим-тарбия соҳасидаги ютуқларни кенг ёритиш.

🏆Университетда кўп йиллар давомида фаолият кўрсатган, ибратли ҳаёт йўлини босиб ўтган фидойи устозлар, спортчилар, спортчи талабалар тўғрисида жамоатчиликни кенг таништириш мақсадида "Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети - 65 ёшда" номли танлов ўтказилмоқда.

🎥Танлов ҳақидаги батафсил маълумотни юқоридаги видеолавҳадан билиб олишингиз мумкин👆👆👆

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram