Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
41.1K photos
5.62K videos
48 files
22.3K links
Download Telegram
#Чирчиқ
#ўрганиш

📌Чирчиқ шаҳар ҳокими в.б. С.М.Юсупов пандемия шароитида Чирчиқ шаҳрида жойлашган бир қатор экспорт билан шуғулланадиган корхоналарда мавжуд муаммоларни ўрганиб, бартараф этиш мақсадида ҳудудларда жойлашган корхоналарда бўлди.

🏭 Шулар қаторида "ALKIM TEKSTIL" МЧЖ хорижий корхонаси раҳбари Aбдурахим Aтаханов билан бўлган учрашувда турли масалалар юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

******

📌Вр.и.о. хокима города Чирчик С.М. Юсупов посетил ряд предприятий города, которые выпускают продукцию на экспорт и ознакомился на них с проблемами, которые возникли вследствие пандемии.

🏭 В числе предприятий, которые посетил С.М. Юсупов, было и Иностранное Предприятие ООО "ALKIM TEKSTIL", с руководителем которого, Aбдурахимом Aтаханов, глава города обсудил ряд проблем и наметил соответствующие меры по преодолению этих проблем.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site | Facebook | Instagram | Telegram
#Қибрай
#саховат

🌙 Куни кеча Рамазон ҳайит байрами муносабати билан номи сир тутилишини сўраган саховатпеша ҳомий томонидан Қибрай тумани "Ўнқўрғон", "Гулистон" ва "Парвоз" маҳалла фуқаролар йиғинидаги COVID-19 пандемияси даврида озиқ-овқат ва дори-дармон воситалари сотиб олишда қийналган 100 нафар эҳтиёжманд оила вакилларига мурувват кўрсатилди.

💳 Барчасига 100 дона пластик карточкалар очилиб, ҳар бирига 1 млн сўмдан жами 100 млн сўм маблағ ўтказиб берилди.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site | Facebook | Instagram | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар бир оила ва жамоага - ғамхўрлик, инфратузилма ва инсон капиталига - инвестиция билан
--
Инвестиции в инфраструктуру и человеческий капитал, стимул в каждую семью и коллектив

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#расмий

Бугун Тошкент вилояти ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясида таҳсил олган битирувчилар билан учрашди.

⚡️Мамлакатимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини янада юксалтириш, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш мақсадида амалга оширилаётган янгиланиш ва ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ва қарорлар ҳамда давлат дастурларининг самарали ижро этилишига муносиб ҳисса қўшишга қодир, замонавий билим ҳамда тафаккурга эга, ташаббускор ва энг асосийси юртга садоқатли ва ватанпарвар кадрларни тайёрлаш бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади.

👨‍🎓Тошкент вилоятидан 2019-2020 ўқув йилида Давлат бошқаруви академиясининг магистратура йўналишини 11 нафар, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини 9 нафар тингловчилар тамомлашмоқда.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Фахр

👨‍🎓Тошкент вилоятидан 2019-2020 ўқув йилида Давлат бошқаруви академиясининг магистратура йўналишини 11 нафар, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини 9 нафар тингловчи тамомлаб, халқ хўжалигининг турли соҳаларида, масъул лавозимларда иш бошлаш арафасида туришибди.

Расмий саҳифаларимиз
👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Оҳангарон

❗️Оҳангарон туман ҳокимлиги мажлислар залида Эркин иқтисодий зоналар (ЭИЗ) ва кичик саноат зоналари (КСЗ) фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Маъмурий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

📌Йиғилишда мазкур ҳудудларда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бугунги кундаги ҳолати, мавжуд камчиликлар ва уларни бартараф этиш чоралари муҳокама этилди.

Йиғилишда вилоят ҳокимининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари Жамшид Абдусаломов, Оҳангарон туман ва шаҳар ҳокимлари, лойиҳа ташаббускорлари, инвесторлар ҳамда масъул мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Расмий саҳифаларимиз
👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Чиноз
#саховат

🌙 Рамазон кунларида одамларга яхшилик қилиш, саховат кўрсатиш, кўмак бериш - халқимизга хос қадрият.

📌"Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида Чиноз тумани сектор раҳбарлари кам таъминланган, вақтинчалик ишини йўқотган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олишни давом эттирмоқдалар.

⚡️"Каттатепа" маҳалласидаги 7 та, "Йўлтушган" маҳалласидаги 13 та хонадонларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Туман ҳокимлиги, "Евросиё транспорт ва логистика" компанияси, шунингдек, бошқа тадбиркорлар ҳомийлик қилаётганган бу каби саховат ва кўмак тадбирлари айни пайтда жойларда давом эттирилмоқда.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Тошкент_тумани

👨‍🎓 Аввал хабар берганимиздек, Тошкент туманидаги 18-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчилари Раъно Маъруфова ва Абдулазиз Абдуллаевлар инглиз тилида онлайн имтиҳонларни муваффақиятли топшириб, хорижий университетлар талабаси бўлишган эди.

🧧Шу мактабнинг 9-синф ўқувчиси Муроджон Алиев ҳам тўртинчи Халқаро онлайн олимпиадада иштирок этиб, “Skyteach and Cambridge Assessment English” Халқаро сертификатини қўлга киритди.

🎁 Туман ҳокими Одилхон Рустамов ўқувчи ёшларни ушбу улкан ютуқлари билан муборакбод этиб, фахрий ёрлиқ ва китоблар билан тақдирлади.

⚡️Шунингдек, ўқувчиларнинг ота- оналарига фарзандларининг билим олишларига қаратаётган эътибори ва бераётган намунали тарбияси учун миннатдорчилик белгиси сифатида ташаккурномалар тақдим этилди.

Фахрий ёрлиқ, Ташаккурнома ва китобларни туман Халқ таълими бўлими мудири Зокир Товбоев мактаб раҳбарияти билан биргаликда ўқувчиларнинг хонадонларига бориб, тантанали равишда топширди.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram|
#Оҳангарон_шаҳри
#Олмалиқ
#ҳунар

Гиламдўзлик санъати онлайн ўргатилмоқда

⚡️Олмалиқлик уста ҳунарманд Оқилой Хўжамқулова
момомерос гиламдўзлик санъатини авлоддан авлодга етказиш мақсадида кўплаб шогирдлар етиштирмоқда. Унинг табиий жундан қўлда ва қадимий дастгоҳда тўқилган гиламлари нафақат маҳаллий бозорда, балки хорижда ҳам харидоргирдир.

📌Карантин сабабли у ҳам фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлганди. Олмалиқ шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ҳунармандга онлайн сабоқ бериш учун шароит яратиб берилиб, маош тайинланди. Эндиликда Оқилой Хўжамқулова ҳам масофадан туриб шогирдларига гиламдўзликнинг сир-асрорларини ўргатиш, ҳам ишлаб чиқаришни давом эттирган ҳолда яна қўшимча даромад топиш имконига эга бўлди.

Худди шундай сандиқчилар сулоласининг учинчи вакили Абдимўмин Давлатов ҳунарини фарзандлари ва набираларига ўргатиб келмоқда.

▶️Батафсил – "Янги Ўзбекистон" газетасида ўқинг

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram