Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.3K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ
#хайрия

🏪 Бўстонлиқ туманида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказига аҳоли томонидан 1203 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 978 тасига 18 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

🛒Ушбу марказ карантин даврида даромадсиз қолган, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилаларга озиқ- овқат маҳсулотларини етказишда кўмак кўрсатади.

☎️Мурожаат учун телефон:
+998 70 742 26 20

+998 95 1420291

🎥Батафсил лавҳамизда👆👆👆

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Қибрай
#хайрия

УЗ: 👥 Куни кеча Қибрай туманининг "Амир Темур" ва "Мевазор" маҳалласига "FAROVON YURT" хайрия жамоат бирлашмаси бошқаруви раиси Шаҳзод Қиличев ташриф буюрди. Унга Ўзбекистон Экологик партияси Қибрай тумани кенгаши депутати Ортиқ Ҳожиев ҳамроҳлик қилди.

📦 Ш.Қиличев ҳомийлигида карантин шароитида қийналиб қолган, ёрдамга муҳтож 12 та хонадонга кундалик зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Юртимизда саховатпеша инсонлар кўпаяверсин!

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Қуйи_Чирчиқ
#хайрия

Қуйи Чирчиқ туманида камбағалчиликнинг олдини олиш ва томорқа ерларидан унумли фойдаланиш мақсадида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Алишер Каримжонов бошчилигида эҳтиёжманд оилаларга кўчат ва уруғлар бепул тарқатилди.

******

В целях профилактики бедности и рационального использования приусадебных участков рабочая группа во главе с первым заместителем хокима Куйичирчикского района Алишером Каримджановым бесплатно раздали нуждающимся семьям рассаду и семенной материал.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Оққўрғон
#хайрия

УЗ: ⚡️Оққўрғон тумани Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказида ёш волонтёрлар кўнгилли равишда фаолият олиб бормоқдалар.

🔸12 хил турдаги навбатдаги озиқ-овқат маҳсулотлари "Ҳамид Олимжон", "Толовул", "Наврўз", "Зарафшон" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд 50 нафар оилаларга тарқатилди. Маҳсулотларни қабул қилиб олган оила вакиллари юртбошимизга ўз миннатдорликларини билдиришмоқда.

☎️Аҳолининг мурожаатлари билан тизимли ишлаш ва манзилли ёрдам кўрсатиш мақсадида очилган “СаII-маркази”нинг +99895-177-22-10 ҳамда 70-55-21-407 рақамлари соат 9:00 –17:00 оралиғида мунтазам ишламоқда.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Бўка_тумани
#Хайрия

Хайрия ишлари давом этмоқда

🎁Юртимизнинг турли ҳудудларида айни карантин шароитида турли хил саховат тадбирлари ўтказилиб, кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга хайрия эҳсонлари тарқатилмоқда.

📌Бундай хайрия тадбирларини ўтказишда туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, Қизил ярим ой жамияти, туман Халқ таълими бўлими, ИИБ, прокуратура, Давлат солиқ инспекцияси ва шу каби бир қанча ташкилот ва бўлимларнинг фаолликларини алоҳида таъкидлаш жоиз.

🛒Халқ депутатлари Бўка туман Кенгаши депутатлигига С.Саймоқов сайлов округидан сайланган депутат Сардор Ғуломов ўзи истиқомат қиладиган ҳудуддаги кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардан 20 тасининг ҳар бирига эҳсон сифатида 1 қопдан ун, 5 литрдан ёғ ва бошқа зарурий озиқ-овқат маҳсулотларини ҳомийлиги асосида бепул тарқатди.

❇️Бу каби эҳсонлар вилоятимизнинг турли ҳудудларида доимий тарзда давом эттириб келинмоқда.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Хайрия #Фото
#ИИБ_сектори

📌Бўка туман ИИБ бошлиғи полковник Отабек Ганибеков сектори ҳудудидаги "Ўрта тепа" МФЙ да яшовчи кам таъминланган, ночор оилаларга сектор раҳбари ташаббуси билан хайрия эҳсонлари тарқатилди.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram