Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Оққўрғон
#томорқа

⚡️Оққўрғон туманида “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси кенг кўламда тадбиқ этилмоқда.

Аҳолини камбағаллик даражасидан чиқаришга кўмаклашиш мақсадида туман ҳокими Ф. Омонов ташаббусига биноан “Султонобод” МФЙ ҳудудидан Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлимининг тавсияларига биноан 100 нафар ёшларга бир гектардан полиз маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экиш учун ер майдони ажратилди.

📌Даромад олишга астойдил интилган ёшлар 25 гектар ерга сабзи, ошқовоқ, карам, тарвуз, қовун, помидор, картошка, булғор қалампири, 70 гектарга яқин жойга мош, фасол, нўхот, оқ ловия, ерёнғоқ ҳамда бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экиб, дастлабки агротехник ишларини олиб боришмоқда.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Чиноз_тумани
#томорқа

⚡️Қаловини топсанг қор ҳам ёнади, дейишади. Бекпўлат Турсуналиев ҳам иссиқхонасидаги экинларини томчилаб суғориш йўли билан етиштириб, ичимлик суви тақчиллигини билдирмаяпти.

📌- Сувимиз йўқ, деб экин экмай ўтиролмаймиз. Томчилаб суғоришнинг афзаллиги ҳам шунда, сувни тежаб ишлатамиз. Томчилаб суғориш осон ва қулай. 28 йилдан буён иссиқхонамиз олтин хазинамизга айланган, -дейди у.

♻️Дарҳақиқат, Турсуналиевлар иссиқхонасидан йилига икки, уч маротаба ҳосил олиб, оиласини ҳам даромад билан, ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминламоқда.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги синовли кунларда Aнгрен шаҳар Халқ таълими бўлими таълим-тарбия жараёнларига, белгиланган режаларни бажаришга масъулият билан ёндашиш асосида давом этмоқда.

📌Баҳор фасли эмасми, Халқ таълими бўлими ходимлари масофавий ташкил этилган ишдан бўш вақтлари ва дам олиш кунларида шахсий томорқаларида экин-тикин ишларини ҳам намунали ташкил этмоқдалар.

👩‍💻Бугунги ҳолатда даромад манбаи бўлган ердан ҳар қачонгидан ҳам оқилона фойдаланишни тақозо этмоқда. Aнгрен шаҳар Халқ таълими бўлими жамоасининг кўплаб ходимлари ўз ҳовли-томорқаларига эга.

🌿Улар ҳозирги ҳар бир лаҳзаси ғанимат паллада баҳорги экин ва ерга эрта қадалган уруғларни парваришлаш ишларини амалга ошириб келишмоқда.

⁉️Сиз-чи? Ўз томорқангиздан қандай фойдаланмоқдасиз? Aнгрен шаҳар Халқ таълими бўлими #томорқа_даромад_манбаи челленжини эълон қилади. Челленжга қўшилинг ва ўз даромадингизн оширинг!

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_шаҳри
#томорқа

❇️Янгийўл шаҳрида карантин даврида вақтинча ишсиз ва моддий таъминотсиз қолган 50 нафар муҳтож оила вакилларига озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

*********

❇️В городе Янгиюль 50 семьям из числа нуждающихся и оставшихся без работы во время карантина, были розданы продуктовые наборы.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Бўка_тумани
#томорқа

👥Туманда аҳоли ерлардан самарали фойдаланиш мақсадида ўз томорқаларига бир неча турдаги экинларни экишган.

🥕🥒🍅Экинларнинг асосий қисмини картошка, сабзи, пиёз, помидор, бодринг, булғор қалампири, бақлажон ва дуккакли экинлар ташкил этади.

🍋🍊Бундан ташқари иссиқхона ташкил этилган хонадонларда лимон, банан, апельсин каби цитрус мевалар ҳам етиштирилмоқда.

*******

👥Жители Букинского района в целях эффективного и рационального использование своих приусадебных участков выращивают у себя несколько видов сельскохозяйственных культур.

🥕🥒🍅В основном выращиваются картофель, морковь, лук, томаты, огурцы, болгарский перец, баклажаны и бобовые культуры.

🍋🍊А на приусадебных участках, где установлены теплицы, выращиваются лимоны, апельсины и прочие цитрусовые.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram