Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
#Олмалиқ
#томорқа

Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги Маҳалла ва оила бўлими ходимлари томонидан фуқароларнинг буюртмаларига кўра, маҳаллаларда турли сабзавот ва гул кўчатларининг кўчма савдолари ташкиллаштирилмоқда.

🍃Аҳоли шаҳар шароитидаги мўъжазгина томорқаларидан самарали фойдаланаяпти. Томорқаларга кўчат экиш ишлари қизғин паллада.

******

Работниками Алмалыкского городского отдела Поддержки махалли и семьи при хокимияте города в махаллях организованы передвижные ярмарки по продаже на основе заявок от населения различных овощей и саженцев цветов.

🍃Несмотря на то, что многие покупатели проживают в многоквартирных домах, сейчас идёт кампания по посадке различных зелёных насаждений на придомовых участках.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ярмарка

📌Ушбу синовли бир даврда аҳолини арзонлаштирилган мева-сабзавот, полиз, гўшт, тухум, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида чекка маҳаллаларда хам савдо ярмаркаларини ташкиллаштиришни сўраб солиқ идораларига Янгийўл тумани "Кўкаламзор" махалласи, "Шодлик" кўчасида яшовчи Галина Майскова томонидан мурожаат қилинган.

☑️Мухтасар айтганда, Кўкаламзор фуқаролари ҳам Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи раҳнамолигида яратилаётган шароит ва имкониятлардан кенг фойдаландилар, дастурхонларига тўкинликни таъминлаш мақсадида мурожаат қилинган кунни ўзида солиқ идоралари томонидан савдо ярмаркаси ва сифатли савдо хизмати кўрсатиш учун барча қулайликлар яратилди.

✍️Тошкент вилояти ДСБ матбуот хизмати

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
❗️Ўқув машғулотлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Тошқинга қарши Ҳукумат комиссиясининг 2020 йил 19 мартдаги “Тошқин сувлари ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича Ҳукумат комиссияси мажлисининг” ҳамда Тошкент вилояти Тошқинга қарши вилоят комиссиясининг 2020 йил 31 мартдаги баёнлари ижросини таъминлаш мақсадида, Ўрта Чирчиқ туман ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг буйруғига асосан, Ўрта Чирчиқ тумани “Чегара” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорасув дарёсининг оқим бўйича ўнг қирғоғи ювилиши натижасида ҳудуддаги аҳоли хонадонларини муҳофаза қилиш мақсадида, Тошкент вилояти ФВ бошқармаси, “Чирчиқ-Оҳангарон” ИТҲБ, Автомобиль йўллари ҳудудий бошқармаси, туман ҳокимлиги билан ҳакорликда махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

⚡️Ўқув машқида жами 8 та муҳандислик техникалари (2 та кран, 5 та самосвал, 1 та погрузчик) жалб этилиб, улар ёрдамида 220 метр3 темир-бетон ишлари амалга оширилди.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
❗️ Проведены совместные с МЧС учения

Во исполнение Правительственного постановления комиссии по обеспечению минимилизации последствий наводнений и селей на территории Республики Узбекистан от 19 марта 2020 года, а также соответствующего протокола заседания областной комиссии по противодействию наводнениям от 31 марта 2020 года, на основании приказа хокима Уртачирчикского района – главы гражданской обороны района на территории СГМ «Чегара», на правом берегу реки Карасу, в целях защиты населения от смыва и подтопления береговой линии прошли совместные учения Управления по Чрезвычайным ситуациям Ташкентской области, т регионального отделения «Чирчик-Ахангаран», регионального управления автомобильных дорог, хокимията района прошли специально-тактические учения.

⚡️На этих учениях приняли участие 8 единиц инженерной техники: 2 крана, 5 самосвалов, 1 погрузчик, с помощью которых были выполнены железобетонные работы объёмом в 220 м3.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Оққўрғон
#томорқа

⚡️Оққўрғон туманида “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси кенг кўламда тадбиқ этилмоқда.

Аҳолини камбағаллик даражасидан чиқаришга кўмаклашиш мақсадида туман ҳокими Ф. Омонов ташаббусига биноан “Султонобод” МФЙ ҳудудидан Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлимининг тавсияларига биноан 100 нафар ёшларга бир гектардан полиз маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экиш учун ер майдони ажратилди.

📌Даромад олишга астойдил интилган ёшлар 25 гектар ерга сабзи, ошқовоқ, карам, тарвуз, қовун, помидор, картошка, булғор қалампири, 70 гектарга яқин жойга мош, фасол, нўхот, оқ ловия, ерёнғоқ ҳамда бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экиб, дастлабки агротехник ишларини олиб боришмоқда.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўка_тумани

Республикамизда қишлоқ хўжалиги соҳаси тобора такомиллашиб бормоқда. Айни вақтда пандемия туфайли карантин ва озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи соҳада ислоҳотлар ва янги лойиҳалар рўёбини янада жадаллаштирди.

🎥Вилоятимизнинг Бўка туманида бу борада олиб борилаётган ишлар O‘zbekiston-24 телеканали нигоҳида.

*******

В нашей республике сельскохозяйственная отрасль продолжается развиваться. В связи с пандемией коронавируса и объявленным карантином вопрос продовольственной безопасности требует принятия решительных мер, беспрецедентных реформ и стратегически новых проектов.

🎥Что делается в этом направлении в Букинском районе – смотрите в сюжете телеканала O‘zbekiston-24.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#билдирув

❗️Тошкент вилоятида касбий таълимни ривожланишига ёш бўлишига қарамасдан ўзининг жонкуярлиги, меҳнатсеварлиги ва фидокорона меҳнати билан юксак ҳиссасини қўшган Халдарбеков Азим Каримжанович шу йил 21 апрель куни 35 ёшида вафот этди.

📌Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Тошкент вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси ҳамда вилоятдаги барча касб-ҳунар коллежлари раҳбарияти ва педагогик жамоалари Азим Халдарбековнинг оила аъзолари ва яқинларига ўзларининг чуқур таъзиясини билдиради.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Forwarded from Times.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўзбекистонда COVID-19 ҳақида илк фильм яратилди. Унда вируснинг хавфи, тарқалиши ва фожеавий оқибатлари бир инсон ҳаёти мисолида тасвирланади.

▫️▫️▫️▫️▫️

✔️ Бепарволик ва хавфни ҳис қилмаслик — тузатиб бўлмас хатоларни келтириб чиқариши мумкин.

🔰 Юртдош, сиз ўзингиз, ота-онангиз ва фарзандларингиз эртаси учун масъул эканингизни унутманг!

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

❗️В Узбекистане был снят фильм о COVID-19. В фильме описываются опасность, вызванная вирусом, его распространение и трагические последствия на примере человеческой жизни.

▫️▫️▫️▫️▫️

✔️ Равнодушие и отсутствие чувства опасности могут привести к неисправимым ошибкам.

🔰 Соотечественник, помни, что ты несешь ответственность за свое будущее, а также за будущее своих родителей и детей!

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#Оҳангарон_тумани

🚰ОЛМАЗОРГА СУВ КЕЛАДИ

⚡️Туманнинг “Ялпоқтепа” МФЙ Олмазор кўчасида бир неча йиллардан буён ичимлик суви билан боғлиқ муаммо мавжуд бўлиб, аҳоли қўшни кўчадан сув ташиб ичар эди.

⛲️Айни кунларда мазкур кўчада яшовчи аҳоли катта ишга бел боғлади. “Олма пиш, оғзимга туш”, деб ўтирмасдан, ўзаро ҳамжиҳатликда ичимлик суви қувурларини ётқизиш мақсадида, ҳашар бошлаб юборишди.

▶️Батафсил

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Чиноз_тумани
#томорқа

⚡️Қаловини топсанг қор ҳам ёнади, дейишади. Бекпўлат Турсуналиев ҳам иссиқхонасидаги экинларини томчилаб суғориш йўли билан етиштириб, ичимлик суви тақчиллигини билдирмаяпти.

📌- Сувимиз йўқ, деб экин экмай ўтиролмаймиз. Томчилаб суғоришнинг афзаллиги ҳам шунда, сувни тежаб ишлатамиз. Томчилаб суғориш осон ва қулай. 28 йилдан буён иссиқхонамиз олтин хазинамизга айланган, -дейди у.

♻️Дарҳақиқат, Турсуналиевлар иссиқхонасидан йилига икки, уч маротаба ҳосил олиб, оиласини ҳам даромад билан, ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминламоқда.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#II_Жаҳон_урушига_75_йил

II Жаҳон урушида қаҳрамонлик кўрсатган Илёс Ўрозовни танийсизми?

❇️Ўзбекистон халқи бутун инсоният қатори 1941–1945 йилларда Иккинчи жаҳон урушида иштирок этиб, фашизм устидан қозонилган буюк Ғалабани таъминлашга муносиб ҳисса қўшди.

👨‍👩‍👧‍👧Уруш бошланган даврда юртимиз аҳолиси 6,5 миллион киши эди. Унинг 1,5 миллиондан ортиғи жангларда қатнашди. 604 минг 52 нафар ҳамюртимиз уруш майдонларидан ногирон бўлиб қайтди, 450 мингдан ортиқ ватандошимиз эса қонли жангларда ҳалок бўлди.

♦️Эл-юртимизнинг уруш йилларида кўрсатган мардлик ва қаҳрамонлиги биз учун улкан жасорат мактаби, ғурур-ифтихор манбаи бўлиб, вақт ўтгани сайин бу ўлмас қадриятларнинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда.

🌟Мамлакатимизда ҳар йили 9 май – Хотира ва қадрлаш куни сифатида кенг нишонланади. Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодларимиз хотирасига чуқур ҳурмат бажо келтирилиб, фашизмга қарши жангларда, меҳнат фронтида жонбозлик кўрсатган фахрийлармизга алоҳида эътибор ва эҳтиром кўрсатиш юртимизда олижаноб анъанага айланиб қолди.

🙎‍♂️Янгийўл туманида истиқомат қилган ҳамюртимиз Илёс Ўрозов ҳам Иккинчи жаҳон урушининг қақшатқич жангларида иштирок этиб, мардлик ва жасурлик намуналарини кўрсатганлиги учун Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган ҳамюртларимиздан бири.

Илёс Ўрозов Янгийўл туманидаги Калинин номидаги жамоа хўжалигида 1922 йил 15 октябрда туғилган. 1940 йил саноат-иқтисод техникумини тугатиб, жамоа хўжалигида бухгалтер бўлиб ишлаган. 1941 йилда армияга чақирилади. 1942 йил май ойидан бошлаб ҳаракатдаги армия сафида хизмат қилган. 1944 йил кичик лейтенантлар курсини тугатгач, 572-ўқчи полки(3-Украина фронти 57- армиянинг 233-ўқчи дивизияси)да взвод командири бўлиб жангни давом эттиради.

📍Лейтенант Ўрозов 1944 йил 12 ноябрда взводи билан Батина аҳоли пункти (Югославиянинг Самбор шаҳаридан шимолий-ғарбда жойлашган)да Дунай дарёсини кечиб ўтиб, сўл қирғоқдаги маррани эгаллаган. 1944 йил 12-20 ноябрда плацдармни кенгайтириш учун бўлган жангларда сафдан чиққан рота командирининг ўрнини эгаллаб, ротага муваффақиятли бошчилик қилган.

💣1944 йил 20 ноябрда стратегик жиҳатдан муҳим баландликни ушлаб қолиш жангида эса лейтенант Ўрозов взводи душман траншеясига биринчи бўлиб ҳужум қилиб кириб боради ва жангда 50 дан зиёд душманни йўқ қилади, 2 та пулемётни ишдан чиқаради. Гранаталар билан қуролланган бир гуруҳ жангчилар билан Ўрозов душман артиллерия батареясига яқинлашиб, душманнинг қурол-аслаҳасини яксон қилади. Ўзининг ушбу қаҳрамонона ҳаракатлари билан яқинлашиб келаётган қисмларга йўл очиб берди.

▪️1945 йил 11 февралда Венгрия ҳудудидаги душман чегарасини босиб олиш жараёнида Фальшторнц хутори яқинида лейтенант Ўрозов ҳалок бўлади. Унинг танаси душман томонидан босиб олинган ҳудудда қолиб кетади. Қабрининг аниқ жойлашган жойи маълум эмас.

🏵1945 йил 24 мартда СССР Олий Совети Президиуми Фармони билан ҳамюртимиз Илёс Ўрозовга жангавор топшириқларни бажаришда жасурлик ва мардлик кўрсатганлиги учун Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилди.

🎖Шунингдек, у Қизил Юлдуз медали билан ҳам мукофотланган.

🏫Кейинчалик уруш тугагандан кейин юртдошимиз Илёс Ўрозов номи абадийлаштирилади. Янгийўл шаҳридаги комбинатга ҳамда Янгийўл туманидаги Эски қовунчи қишлоғининг “Бунёдкор” маҳалласидаги ўзи ўқиган мактабга унинг номи берилади. Қаҳрамонлик кўрсатган пайтда юртимиз ўғлони Илёс Ўрозов 22 ёшда бўлган.

📌Янгийўл туманида туғилиб ўсган ҳамюртимиз Илёс Ўрозов номи халқимиз қалбида абадий яшайди. Зеро, мамлакатимизда хотира ҳамиша муқаддас, қадр азиз ғояси устувордир.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Томорқадан бир йилда 4 маротаба фойда олиш мумкин...

🎥Батафсил “Ҳудуд” информацион дастури нигоҳида👆

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Toshkent viloyati hokimligi pinned «#II_Жаҳон_урушига_75_йил II Жаҳон урушида қаҳрамонлик кўрсатган Илёс Ўрозовни танийсизми? ❇️Ўзбекистон халқи бутун инсоният қатори 1941–1945 йилларда Иккинчи жаҳон урушида иштирок этиб, фашизм устидан қозонилган буюк Ғалабани таъминлашга муносиб…»
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чирчиқ
#корхона

📌Юртимиздаги йирик корхоналар узлуксиз ишламоқда. Бу албатта, панмедия глобал инқироз ҳолатига олиб келмаслиги учун муҳим ислоҳотлардан биридир.

🏭 Карантин қоидаларига тўла амал қилган ҳолда фаолият олиб бораётган «Maxam Chirchiq» АЖ мамлакат бозорига керакли кимёвий маҳсулотлар етиштириб бермоқда. Ходимларнинг саломатлиги ва хавфсизлиги назорат остида.

🎥Батафсил "Ўзбекистон24" лавҳасида

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#COVID19

🛡Тошкент вилоят прокуратураси томонидан коронавирус инфекциясига қарши курашаётган Тошкент тиббиёт Академияси 1-сон клиникаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари институти клиникаси ходимлари ва беморларига хизматларига миннатдорчилик ва хайрия тариқасида 500 кг.дан ортиқ асал бошқа керакли маҳсулотлар етказилди.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Тошкент шаҳри ва вилоятидаги давлат ташкилотларида 5 йил узлуксиз ишлаган ходимларга прописка берилади

Масалан, мактаб ўқитувчилари мактаб директорининг, поликлиника ҳамширалари эса поликлиника мудирининг маълумотномаси асосида пропискага кириши мумкин.

👉 https://kun.uz/07337810

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская