Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.3K photos
5.66K videos
48 files
22.4K links
Download Telegram
#Оққўрғон

Тошкент вилояти Оққўрғон тумани «Бойғули» маҳалла фуқаролар йиғинида замонавий кўринишга эга бўлган маҳалла гузари барпо этилди.

🍀Ушбу маҳалла гузарида шинамгина ҳудуднинг ёшу қарисига хизмат қилувчи кутубхона ҳам барпо этилган бўлиб, 500 дан ортиқ китобларни ўзида жам этган.

💥Шунингдек ҳудуд маҳалласи аҳолиси учун гузар, монумент, мўъжазгина боғ ва фавворалар барчанинг кўнглига бирдай манзур бўлди.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Бўка_тумани

"Ҳар бир ёшга - бир гектар" лойиҳаси Бўкада: ёшлар шижоат билан меҳнат қилишмоқда.

Батафсил

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қуйи_Чирчиқ
#томорқа

- Томорқа - даромад манбаи. Ўзим ўқитувчиман, аммо оилавий тадбиркорлик билан ҳам шуғулланамиз. Томорқа ҳозирги карантин вақтида уйдан чиқмай даромад қилишда айни муддао, - дейди тумандаги хўжаписконлик деҳқонлар.

🎥Батафсил видеолавҳада👆

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Халқ_таълими
#томорқачилик

🌿Жорий йилнинг 18 апрель куни таълим муассасаларининг бўш ер майдонларида 450 мингдан ортиқ мавсумий полиз кўчатлари экилди. Халқ таълими тизимининг 6,5 мингдан ортиқ фидоий ходимларининг хонадонларида кўп йиллик дарахтлар билан бирга мавсумий полиз экинлари ҳам ўтказилмоқда.

️Батафсил

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Картошкачилик йўналишида кластерлар ва кооперациялар ташкил этилади – Президент қарори лойиҳаси

Республикада картошка етиштириш ва унинг уруғчилигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари қабул қилинади.

Президентнинг “Республикада картошка етиштириш ва унинг уруғчилигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Лойиҳага кўра, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси:

👉картошканинг маҳаллий навлари бирламчи уруғчилигини йўлга қўйиш мақсадида Фанлар академияси тизимидаги академик А.С. Содиқов номидаги Биоорганик кимё институти тасарруфидаги Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани “Сойлиқ” МФЙ ҳудудида жойлашган 17,2 гектар ер майдонини Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтига ўтказилишини;

👉юқори авлодли уруғлик картошка етиштириш мақсадида фойдаланиш учун Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Бурчмулло” ўрмон хўжалигининг “Дадабоев” ва “Писком” ҳудудларидан “Бўстонлиқ картошкачилик маркази”га 600 гектар очиқ суғориладиган ер майдонлари ажратилишини таъминлайди.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#спорт
#уйда_қолинг

Диққат: онлайн мусобақа

📌Аввалги хабаримизда Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси билан каратэ cпорт турининг “Ката“ йўналиши бўйича мусобақа бўлиб ўтиши ҳақида айтган эдик.

🥋Жорий йилнинг 20-26 апрель кунлари таэквондо WTF спорт турининг “Pumse“ йўналиши бўйича ҳам “Бошқарма кубоги” мусобақаси онлайн тартибда бўлиб ўтади. Мусобақада ёши ва жинсидан қатъий назар барча иштирок этиш мумкин.

Мусобақани ўтказиш тартиби:

🔹 Олинган видео лавҳада исми, фамилияси, яшаш манзили ва ким бўлиб ишлаши ёки ўқиши ёзилиши лозим;

🔸 Видео лавҳани монтаж қилмасдан жўнатинг;

🔹Олинган видео лавҳалар +99893 6292470 рақамнинг телеграм манзилига жўнатилиши керак;

🔸 Видеолар танлов ташкилий қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.

🏆Мусобақада иштирок этиб, 1, 2, 3-ўринни эгаллаганларга Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан қимматбаҳо совғалар топширилади.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Қибрай
#саховат

📌Коронавирус пандемияси туфайли юртимизда юзага келган қийинчиликларни бартараф қилиш мақсадида Президентимиз кўплаб чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Шулардан бири тадбиркорларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар ва эркинликлардир.

👥 Бундан руҳланган кўплаб тадбиркорлар қатори Қибрай тумани "Юқори Юз" маҳалласининг тадбиркори Тоҳиржон Иргашев, Қибрай тумани халқ депутати Олимжон Сулаймонов ва бир ойдан буён аҳолига бепул нон ва бошқа маҳсулотлар тарқатаётган дўкон эгаси Ҳикматжон эътиборга лойиқ хайрли ишлар қилишмоқда.

📦 Хусусан, улар "Юқори Юз" маҳалласидаги ёрдамга муҳтож 60 та хонадонга товуқ гўшти, гуруч, макарон, ун ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини санитария-гигиена қоидаларига риоя этган ҳолда етказиб беришди. Бу каби хайрия ишларида вилоят ва туман ҳокимининг ҳам ҳиссаси катта, албатта.

😊Савобли амаллар туман бўйича давом этмоқда.

👏Саховатпеша инсонларга миннатдорлик билдирамиз!

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қибрай
#депутат

📌Халқ депутатлари Тошкент вилояти Қибрай тумани кенгаши депутати Дониёр Юсупов ўз ҳудудидаги кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларни қўллаб- қувватламоқда. У маҳаллаларда арзонлаштирилган ярмаркалар ташкил этишда фаоллик кўрсатяпти.

🎥Батафсил "Янги давр" дастурида томоша қилинг

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Forwarded from Times.uz
❗️Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан илк бор коронавирус инфекциясига чалинган 11 бемор буткул соғайди.

Беморлардан 7 нафари эркак, 4 нафари аёл. Улардан 4 нафари пойтахтимиздан, яна 4 нафари Тошкент вилоятидан, 2 нафари Фарғона ва 1 нафари Андижон вилоятидан. Энг ёши каттаси 51 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 23 ёшда.

❗️Ҳозирга қадар юртимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 225 нафар бемор тўлиқ соғайди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ

🏗Бўстонлиқ туманида умумий қуввати 76 МВт бўлган янги Қуйи Чотқол гидроэлектрстанцияси қурилмоқда.

🔴Ушбу гидроэлектрстанциянинг йиллик ўртача электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 282 миллион киловатт соатга тенг.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" лавҳасида

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Forwarded from Нурафшон юлдузлари
#расман

⚡️Тошкент вилоятида коронавирус инфекциясига қарши олиб борилаётган ишлар тўғрисида 2020 йил 19 апрел соат 20:00 ҳолатига АХБОРОТ

🏥 Юқори Чирчиқ карантин полигонида 7577 нафар фуқаро, “Энергетик” санаториясида 34 нафар, “Умид Гулшани” оромгохида 33 нафар, “Бўстон” санаториясида 12 нафар, жами 7656 нафар фуқаро; Вилоят юқумли касалликлар шифохонаси 71 нафар, Қибрай туман юқумли касалликлар шифохонасида 84 нафар, Оққўрғон тумани юқумли касалликлар шифохонасида 40 нафар, Пискент тумани юқумли касалликлар шифохонасида 31 нафар, Ўрта Чирчиқ тумани юқумли касалликлар шифохонасида 28 нафар, Қўйи Чирчиқ тумани туғруқ комплексида 10 нафар, Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида 81 нафар, Чирчиқ шаҳар филиалида 70 нафар, Тошкент тумани 21- қишлоқ оилавий поликлиникаси филиалида 11 нафар, жами 426 нафар фуқаро карантинга олинган.

🏡 Вилоятда жами 8082 нафар фуқаро стационар шароитда карантинга олинган.
Уй шароитида 3709 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, бундан хонадонлар сони 754 та, оилалар сони 819 тани ташкил этади.

🦠 Тошкент вилоятида доимий рўйхатда турган фуқаролардан 84 нафарида коронавирус касаллиги тасдиқланган бўлиб, 20 нафар фуқаро эса соғайиб тиббий реабилитация марказларига ва яшаш манзилларига юборилган.

👩🏻‍⚕️Сафарбар этилган тиббиёт ходимлари вилоят бўйича 233 нафар терапевт, 141 нафар реаниматолог, 90 нафар инфекционист, 151 нафар эпидемиолог, жами 615 нафар шифокор, 5248 нафар ўрта ва кичик тиббий ходимдан иборат.

📝 Амалга оширилган ишлар:

🔸Юқори Чирчиқ карантин полигонидан 14 кунлик карантин муддати тугаганлиги сабабли 448 нафар фуқарога уйига рухсат берилди.

🔹Ғишткўприк чегара постидан соат 15:30 да 104 нафар, 18:00 да 48 нафар, жами 152 нафар фуқаро Юқори Чирчиқ карантин полигонига қўшилди.

🔸"Бўстон" санаториясидаги 45 нафар фуқародан 33 нафари “Умид Гулшани” оромгоҳига стационар карантинга ўтказилди.

🔹Қибрай туманида жойлашган “Энергетик” санаториясида 1 нафар фуқарода COVID -19 инфекцияси аниқланганлиги сабабли 34 нафар фуқаро 14 кунлик карантинга олинди.

Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси

@toshvil_koronavirusinfo
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#Ўрта_Чирчиқ_тумани
#саховат

🚛Ўрта Чирчиқ тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказида иш қизғин.

🙋‍♂️Мазкур марказда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ўрта Чирчиқ тумани кенгашининг 10 дан ортиқ волонтёр ёшлари фаолият олиб бормоқда.

☎️Аҳолининг мурожаатлари билан тизимли ишлаш ва манзилли ёрдам кўрсатиш мақсадида очилган “СаII-маркази” нинг (98) 309-95-00 рақами соат 9:00 –17:00 оралиғида мунтазам ишламоқда.

🛍Хусусан, кун давомида “СаII-маркази”га келиб тушган 53 та мурожаатнинг энг зарур 49 таси қаноатлантирилди. Волонтёрлар кўмагида озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram