Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#эътибор

⚡️Эҳтиёжманд фуқароларни моддий қўллаб-қувватлаш учун маблағ ажратилди

🔹Кўп фарзандли, ёлғиз қариялар, ўз даромадини йўқотган, вақтинча ишсиз бўлган 25 нафар фуқароларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан жами 269 миллион сўм маблағ ажратилди.

🔹Бу ҳақда Халқ депутатлари вилоят кенгаши раиси З. Мирзаев тегишли қарорни имзолади.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҳамкорлик

Бугун бутун дунё аҳли келган ягона хулосалардан бири шу: бу ҳадсиз ва бепаён жаҳонда асло ёлғиз яшаб бўлмайди!


Ҳар қандай тараққиёт, ҳар қандай иқтисодиёт ишонч кўприклари билан мустаҳкамланади. Бу жиҳат дунёга тобора очилиб, олис-яқиндан ўзаро манфаатли алоқалар учун ҳамкор чорлаётган Янги Ўзбекистонимизнинг бугунги ва эртанги куни учун айниқса, жуда муҳимдир.

Буни чуқур англаган ҳолда, хориждан ишончли шериклар топиш, улар билан дўстона алоқалар, борди-келдиларни йўлга қўйиш кундалик фаолиятимизнинг бош мезонига айланган.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
#Дайжест

❗️20 - сентябрь : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Зангиота тумани.
Давлат тилига эҳтиромни оширишда амалий саъй-ҳаракатларга эътибор қаратилгани муҳимдир

🔘Олмалиқ шаҳри. Олмалиқ шаҳридаги кўп қаватли уйлар куз-қиш мавсумига тайёрми?

🔘Чирчиқ шаҳри. Чирчиқ шаҳри ҳокимлиги делегацияси Корея Республикасига ташрифини элчихонадан бошлади

🔘Нурафшон шаҳри. Узоқ масофадан симсиз узатиш ва қабул қилиш усулини 1895 йилда ихтиро қилган рус физиги Александр Степанович Попов Нурафшонда ҳам “яшайди”

🔘Бўстонлиқ тумани. Тиббиётдаги ислоҳотлар-инсон қадри учун

🔘Бекобод шаҳри. Инсон қадри учун

🔘Қибрай тумани. Туман ҳокимидан амалий ёрдам сўраган фуқароларнинг муаммоларига ижобий ечим топилмоқда

🔘Ўрта Чирчиқ тумани. Пиёда юриш ҳафтали ўтказилмоқда

🔘Бекобод тумани. Ёшлар келажаги учун бефарқ эмасмиз

🔘Тошкент тумани. Туман ҳокимининг маҳаллалардаги ёрдамчилари бугун нималар билан банд?

🔘Юқори Чирчиқ тумани. "Заковат" интеллектуал ўйини ташкил этилди

🔘Янгийўл тумани. Имом Султон мақбараси ва зиёратгоҳи

🔘Паркент тумани. Хотин-қизларнинг молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида ўқув семинари бўлиб ўтди

🔘Чиноз тумани. Аёллар доим эътиборда

🔘Пискент тумани. Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мол_мулк_ва_ер_солиғи

⚡️Жорий йилнинг 15 октябри жисмоний шахслар учун мол-мулк ва ер солиғини тўлашнинг охирги куни


❗️Солиқ кодексининг 423- ва 440- моддаларига мувофиқ, жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиғини жорий йилни нг 15 апрел ва 15 октябрига қадар тенг улушларда тўлаши лозим.

🔹Мол-мулк ва ер солиғини Soliq мобил иловаси орқали, шунингдек солиқ органи ёки банк бўлимларига борган ҳолда тўлаш мумкин.

📱Soliq мобил иловаси орқали тўловни амалга оширишда:

🔸 иловадан "Солиқларни тўлаш" бўлими танланади;
🔸 очилган ойнага солиқ тўловчи жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (JShShIR) киритилади;
🔸 жами қарздорлик ва жорий йил учун тўланиши лозим бўлган солиқлар тўғрисидаги маълумотлар шаклланади;
🔸"Давом этиш" тугмаси босилганда иловага бириктирилган банк картасидан белгиланган солиқ суммаси ечилади.

Жисмоний шахслар my.soliq.uz даги шахсий кабинетга ЭРИ орқали кириб "ЖШларнинг солиштирма далолатномалари" бўлимидан ҳисобланган, тўланган ва мавжуд солиқ қарздорлиги тўғрисидаги маълумотларни олиши мумкин.

️soliq.uz сайтидан ўз ҳудудингиздаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун белгиланган солиқ ставкаларини oson aniqlang.

👉Kimlar mol-mulk solig‘idan imtiyozga ega?

👉Kimlar yer solig‘ini to‘lashdan ozod qilingan?

👉Жисмоний шахслар қайси мол-мулк ва ерлари учун солиқ тўлайди?

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#рақамлар_сўзлайди

⚡️Янги имкониятлар туризм ривожига хизмат қилмоқда

👉Батафсил

➡️Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
Forwarded from E-AUKSION
e-auksion.uz orqali dehqonchilik uchun yerlarni 30 yilga ijaraga oling!

49 mingdan ortiq dehqon xo'jaligi yerlari
savdoda

Tanlovda qatnashish tartibini o'rganish (video)

▪️ Andijon viloyatidan 715 ta (ko'rish)
▪️ Buxoro viloyatidan 10422 ta (ko'rish)
▪️ Jizzax viloyatidan 691 ta (ko'rish)
▪️ Qashqadaryo viloyatidan 4868 ta (ko'rish)
▪️ Navoiy viloyatidan 68 ta (ko'rish)
▪️ Namangan viloyatidan 8696 ta (ko'rish)
▪️ Samarqand viloyatidan 2015 ta (ko'rish)
▪️ Surxondaryo viloyatidan 1546 ta (ko'rish)
▪️ Sirdaryo viloyatidan 781 ta (ko'rish)
▪️ Toshkent viloyatidan 4348 ta (ko'rish)
▪️ Farg'ona viloyatidan 7976 ta (ko'rish)
▪️ Xorazm viloyatidan 154 ta (ko'rish)
▪️ Qoraqalpog'iston Respublikasidan 6986 ta (ko'rish)

👇Xabardor boʼlish uchun👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#имконият

📌Экспорти борнинг эртаси бор...

👉
Батафсил

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️21 - сентябрь : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Қуйи Чирчиқ тумани.
Ёш китобхон танлови

🔘Оҳангарон тумани. "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг 2-мавсуми давом этмоқда

🔘Олмалиқ шаҳри. Шаҳарда ёш тадбиркор янги ўқув маркази фаолиятини йўлга қўйди

🔘Чирчиқ шаҳри. Чирчиқ шаҳри ҳокимлиги делегацияси Корея Республикасига ташрифи давом этмоқда

🔘Бўстонлиқ тумани. Ҳоким ёшлар билан учрашди

🔘Оққўрғон тумани. Очиқ эшиклар тадбири таълим сифатини оширишга хизмат қилсин

🔘Ўрта Чирчиқ тумани. "Муҳаммад ал-Хоразмий" номидаги Тошкент ахборот технологиялари институтининг Нурафшон филиалига Ўртачирчиқлик талаба "Ёшлар етакчиси" этиб сайланди

🔘Бекобод тумани. Бугун халқ депутатлари Кенгашда доимий комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтди

🔘Тошкент тумани. Маҳаллаларда “Ислом тинчлик дини” шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

🔘Юқори Чирчиқ тумани. "Беш ташаббус" олимпиадаси доирасида "Ёш китобхон" кўрик танловининг саралаш босқичи ўтказилмоқда

🔘Янгийўл тумани. Мурожаатдан сўнг амалий натижалар

🔘Паркент тумани. "Ёш китобхон" танловининг маҳалла босқичига старт берилди

🔘Пискент тумани. Маҳаллаларда ёш китобхонлар сараланди

🔘Зангиота тумани. Маҳалла кесимида "Ислом тинчлик тарафдори" мавзусида тарғибот ишлари олиб бориляпти

🔘Қибрай тумани. Туманда вояга етмаганлар меҳнатидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари ўрганилмоқда

✉️ Telegram 🌐 YouTube 📱Instagram 📱 Facebook 📱 Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Hudud Inform
🔰Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда бўлиб турган юртдошларимизни огоҳлантирди

Баъзи ижтимоий тармоқларда Россия Федерацияси ҳудудларида давлат расман рухсат бермаган оммавий намойишлар ўтказилиши режалаштирилаётгани ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда.

Шу муносабат билан, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу давлатда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан бундай оммавий намойишларда иштирок этмасликни, Россия Федерацияси қонунларига риоя этишни ва одамлар кўп тўпланаётган жойларга бормасликни сўрайди.

Эслатиб ўтамиз, бу каби расман рухсат берилмаган тадбирларда қатнашиш чет эл фуқаролари учун Россия Федерацияси қонунларига мувофиқ жавобгарликка тортилиш ёки давлатдан мажбурий чиқариб юборишга олиб келиши мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Нурафшон шаҳрига ташриф буюриб, Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг сессиясида иштирок этади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит город Нурафшан и примет участие в сессии Ташкентского областного совета народных депутатов.

Facebook|Instagram|Twitter
Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Давлатимиз раҳбари нутқининг аввалида иқтисодиётимиз ривожига салмоқли ҳисса қўшиб келаётган, меҳнаткаш, бағрикенг, кўпмиллатли пойтахт вилояти аҳлига чуқур ҳурмати ва энг эзгу тилакларини билдирди.

Тошкент вилояти ўзининг табиий ва қазилма бойликлари, саноат ва транспорт-логистика салоҳияти, барқарор энергия таъминоти, малакали меҳнат ресурслари билан ажралиб туриши таъкидланди.

"Мавжуд барча имкониятларни тўлиқ ишга солиб, вилоятга янада кўп инвестиция олиб келиш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги корхоналар ва иш ўринларини кўпайтириш, инфратузилмани яхшилаш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш доимо эътиборимиз марказида бўлади", деди Президент.

Сессияда Тошкент вилоятига ҳоким тайинлаш бўйича ташкилий масала кўриб чиқилмоқда.

Президентимиз 2021 йил ноябрь ойидан буён Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Мирзаев Зойир Тоирович номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.

Номзод бўйича муҳокамаларни бошлашдан аввал сўзни номзодга бериб, унинг 10 ой давомида вилоятда тўплаган тажрибаси ва хулосалари асосида келгусида ҳудудни жадал ривожлантириш, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича режаларини эшитиш таклиф қилинди.

Facebook|Instagram|Twitter
Номзод ўз тақдимотида вилоятдаги энг долзарб муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифлар тўғрисида ахборот берди.

Жумладан, тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида 150 минг нафар аҳолининг доимий бандлигини таъминлаш, 40 мингта оилани камбағалликдан чиқариш, 15 мингта тадбиркорлар фаолиятини йўлга қўйиш, 6,5 мингта хизмат ва савдо объектлари ташкил этиш режалаштирилган.

Шулардан келиб чиқиб, Президент мутасаддиларга:

- жорий йилда оилавий тадбиркорлик дастурлари учун қўшимча равишда 200 миллиард сўм, келгуси йил учун яна 850 миллиард сўм йўналтириш;

- тадбиркорлик паст ривожланган Пискент, Бўка, Бекобод ва Оққўрғон туманларида 2025 йил 1 январга қадар ер, мол-мулк, айланмадан олинадиган солиқларни 1 фоиз, фойда солиғи ставкасини 50 фоиз миқдорида белгилаш, сотилмасдан турган давлат мулки объектлари бошланғич қийматини 2 баравар камайтириш;

- йил якунигача 34 та маҳаллада Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш марказларини ташкил этишни топширди.

Facebook|Instagram|Twitter
Номзод вилоятда саноатни ривожлантириш бўйича таклиф ва режаларини баён қилди.

Давлатимиз раҳбари бор имкониятлардан самарали фойдаланса, вилоятда саноатни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш мумкинлигини қайд этди.

Мутасаддиларга:

- саноат зоналарини инфратузилма билан таъминлашга 250 миллиард сўм ажратиш;

- Ангренда каолин хом-ашёсини чуқур қайта ишлаб, фарфор ва керамика маҳсулотлари ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш;

- Бекобод туманида чегара олди савдо зонасини ишга тушириш;

- вилоятдаги 100 та маҳаллий корхонани экспортчига айлантириш дастурини амалга ошириш бўйича топшириқлар берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Аграр соҳадаги муаммоларга тўхталар экан, номзод полиз, картошка, мева ва узум ҳосилдорлиги қолган ҳудудлардан 1,5-2 баравар пастлиги, сақлаш ва қайта ишлаш қувватлари камлиги натижасида 35 фоиз маҳсулот йўқотилаётганини қайд этди.

Президентимиз вилоятдаги деҳқончилик ва чорвачиликка масъуллар бор имкониятнинг 50 фоизидан ҳам фойдаланмаётгани, ер майдонлари катта бўлса ҳам, мева-сабзавот экспорти кўпаймаётгани, гўшт етиштириш пойтахт ва вилоят эҳтиёжлари учун умуман етарли эмаслигини кўрсатиб ўтди.

Шу муносабат билан:

- Оҳангарон туманининг тоғ-олди ҳудудларида камида 50 минг гектар ерларни ўзлаштириш дастурини ишлаб чиқиш;

- 9 минг гектарни деҳқон хўжаликларига тарқатиш;

- Тошкент, Паркент, Янгийўл, Қибрайда логистика марказларини ишга тушириб, уларга 50 миллион доллар йўналтириш;

- Тошкент, Паркент ва Қибрай туманларида йил якунига қадар 4 миллион дона мева ва ток кўчатлари тайёрлайдиган питомникларни ташкил қилиш топширилди.

Умуман, аҳоли томорқасидан йилига 2-3 марта ҳосил олиш йўлга қўйилмаса, қишлоқларда муносиб ҳаёт ташкил этиш бўйича қўйилган мақсадга эришиб бўлмаслиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Номзод ўз тақдимотида инфратузилмани ривожлантириш масалаларига тўхталди.

Айтилган муаммо ва таклифлардан келиб чиқиб, давлатимиз раҳбари 840 та маҳаллада ички йўллар, 579 тасида ичимлик ва оқова сув, 589 тасида электр ва газ таъминоти, 396 тасида мактаб, боғча ва поликлиника таъмирлаш бўйича икки ҳафтада дастур қабул қилиб, бу борадаги ишларни жадал бошлаш вазифасини қўйди. Жумладан:

- Ташаббусли бюджет доирасида энг кўп овоз олган лойиҳалар учун 150 миллиард сўм ажратиш;

- Осиё тараққиёт банкининг Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув лойиҳасининг 185 миллион долларлик 3-босқичини бошлаш;

- ички йўлларни таъмирлашга давлат бюджетидан 155 миллиард сўм, қўшимча маҳаллий бюджетдан 70 миллиард сўм ажратиш топширилди.

Президентимиз Бекобод, Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Янгийўл ва Оҳангарон шаҳарларига замонавий электропоезд қатновини йўлга қўйиш вақти келганини таъкидлаб, транспорт вазирига тегишли қарор лойиҳасини киритишга кўрсатма берди.

Facebook|Instagram|Twitter
Туризм соҳасининг ҳолати таҳлил қилинар экан, туристларнинг 80 фоизи Бўстонлиқ туманига бориши, бошқа туманларда инфратузилма ва хизматлар паст даражада эканлиги, ички ва хорижий туристлар сони 1,5 миллион нафарга ҳам етмаслиги таъкидланди.

Президент туризм хизматларини кўрсатишда асосий юк Бўстонлиқ туманига тушаётгани, шу билан бирга Бўстонлиқда бошланган лойиҳалар натижаси ҳали кўринмагани, лойиҳалар ўз ҳолига ташлаб қўйилганини таъкидлади.

Паркент, Ангрен ва Оҳангарон тоғли ҳудудларида замонавий туризм кластерларини ташкил этиш ишларини бошлаш вақти келди, деди давлатимиз раҳбари.

Вилоятнинг ҳар бир туман ва шаҳар ҳокимига бир ой муддатда ўз ҳудудида туризмни қандай ривожлантириши бўйича аниқ иш режасини ишлаб чиқиб, ишларни бошлаш шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Хорижий экспертни жалб қилиб, вилоят туризмини ривожлантириш “мастер-режа”сини ишлаб чиқиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимидаги муаммоларни ҳал қилиш бўйича таклиф ва режалар баён қилинди.

Давлатимиз раҳбари ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ўз вақтида тайёрлаш зарурлигини таъкидлади, таъмирлаш ишлари ўқув йили бошланишидан ўтиб кетмаслиги ҳақида мутасаддиларни қаттиқ огоҳлантирди.

Олмалиқ шаҳридаги 80-сон махсус мактаб ва Ангрен шаҳридаги 73-сон мактаб-интернатни келгуси йилда таъмирлаш вазифаси қўйилди.

Хорижий экспертни жалб қилиб, 15 минг талабага мўлжалланган Нурафшон давлат университети фаолиятини кейинги ўқув йилида йўлга қўйиш топширилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига йил якунига қадар 500 нафар оғир беморларни республика марказларида соғломлаштириш чораларини кўриш топширилди.

Вилоят марказида барча тиббий хизматларни кўрсатадиган ягона марказ йўқлиги қайд этилиб, мутасаддиларга хорижий лойиҳачиларни жалб қилиб, келгуси йилдан Нурафшон кўп тармоқли тиббиёт маркази қурилиш ишларини бошлаш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|Twitter