#онлайн
#репортаж
⚡️⚡️⚡️Байрам тантанавор руҳда давом этмоқда.
🔹Байрамга келган иштирокчилар — вилоят фаоллари, секторлар раҳбарлари, депутат ва сенаторлар, нуронийлар ва ёшлар, ўқитувчи, шифокор ва зиёлиларнинг кайфияти кўтаринки даражада.
🔹Иштирокчилар орасида ҳамиша халқ, эл-юрт хизматида бўлган турли соҳа вакиллари — қурувчию йўлчилар, сувчию ободончилар, қўйингки, маиший турмушимизда камарбаста бўлиб келадиган меҳнаткаш, танти ва самимий инсонлар ниҳоятда кўп. Улар ҳам бугун юртимиз эришаётган ютуқлардан руҳланиб, шу ютуқларда муносиб ҳиссалари борлигини қалбан ҳис этиб байрам қилишмоқда.
➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok

⚡️⚡️⚡️Тошкент воҳаси Буюк ипак йўлидаги илм-фан, ҳунармандчилик, маданият тараққий этган маконлардан бири бўлгани тарихдан яхши маълум. Буни машҳур тарихчи Табарий, географ олим Истахрий, буюк аллома бобокалонимиз Муҳаммад ал-Хоразмий ва бошқалар қолдирган муҳим маълумотлар ҳам тасдиқлайди.
🔹Бизгача етиб келган “Ҳудуд ал-олам” номли тарихий китобда “Чоч — бу катта вилоят, халқи жанговар ва сахийдир”, деган сўзлар битилгани ҳам шундан далолатдир.
Бу заминнинг унумдор тупроғи, қут-барака ёғилган дала ва боғлари, олтин, кумуш, мис, мармар, кўмир каби таъбир жоиз бўлса, Менделеев даврий жадвалига киритилган барча табиий захираларга бой конлари, энг муҳими, меҳнаткаш, бағрикенг, кўпмиллатли халқи Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.
🔹Байрам дастурининг тарихий-маънавий блоки алоҳида мавзу бўлган. Унда вилоятимиз аҳли йиллар давомида босиб ўтган синовли йўллардан тортиб, халқимизнинг фахру ифтихорига айланган вилоятимиз фарзандлари хотираси номма-ном эслангани байрам иштирокчилари учун катта руҳий ва маънавий озуқ бўлди.
🔹Саҳнада спортчилар, қувноқ болажонлар, тинчлигимиз посбонларининг кўргазмали чиқишлари барчага ўзгача завқ бағишламоқда.