Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.7K photos
5.32K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
Президент топшириғига кўра тармоқ корхоналари, кластерлар, олимлар билан бир неча бор учрашувлар ўтказилди. Уларда билдирилган фикр ва таклифлар асосида аниқ ечимлар белгилаб олинди.

Биринчиси – пахта ҳосилдорлигини ошириш бўйича янги тизим жорий қилинади.

Мисол учун, Тўрткўлдаги “Агро Тўрткўл текстиль” ҳамда Элликқалъадаги “Бўстон” кластерлари бир гектарга ўртача 4-5 миллион сўм сарфлаб, ҳосилдорликни 2019 йилдаги 23 центнердан 2021 йилда 40 центнерга кўпайтирган. Бу йил эса Қорақалпоғистон шароитида гектаридан 33 центнердан ҳосил олади.

Лекин ўтган йили республика бўйича 121 та пахта-тўқимачилик кластеридан 18 тасида ҳосилдорлик 25 центнердан кам бўлган.

Сабаби, уруғчилик, ерга ишлов бериш, ўғитлаш, суғоришда жиддий муаммо ва камчиликлар бор.

Атиги 21 та кластерда уруғчилик цехлари мавжуд. Чигитни тайёрлаш (протравка) ҳам саноқли кластерларда йўлга қўйилган.

Ер сифатини яхшилаш, уруғчилик бўйича бор-йўғи 6 та кластер замонавий лаборатория ташкил қилган.
Олимларимиз яратган 100 центнергача ҳосил берадиган пахта навлари (Бухоро, Равнақ, Порлоқ, Султон) кластерларга етказилмаяпти, деҳқон ва фермерларимиз қайси ҳосилдор уруғларни экишни ва уларни қаердан олишни билмаяпти.

Сўнгги йилларда кундузги ва тунги ҳарорат бир хил бўлиб қолаётгани, янги турдаги ҳашоратларнинг кўпайиб бораётгани ушбу шароитга чидамли навларни кўпайтиришни тақозо қилмоқда.

Ғўзани ўғитлашни ўзгартириш, гербицид ва пестицидларни ҳам тартибга солиш вақти-соати келди.

Шу боис Президент ҳузурида Инновация вазири И.Абдурахмонов бошчилигида Пахтачилик кенгаши ташкил этилиши белгиланди. Кенгаш:

- ҳар йили ҳосилдор ва эртапишар навларни ҳудудлар кесимида кўпайтириш ва экишни ҳар бир кластер бўйича белгилаб беради;

- иқлим ва ҳарорат ўзгаришларига мос бўлган ўғитлаш схемасини ишлаб чиқади, гербицид ва пестицидлар қўллашни тартибга олади;

- кейинги йилларда ҳашоратлар энг катта муаммо бўлишини инобатга олиб, уларга қарши курашиш бўйича ҳар бир ҳудудга мос агротехнологияларни ишлаб чиқади.
Йиғилишда кластерлар фаолиятининг ҳуқуқий кафолатлари кучайтирилиши белгиланди

Аввало, ҳокимларга кластерларнинг ички иш фаолиятига аралашиш тақиқланади.

Кластер ўзини иши билан шуғулланса, туманда саноат, иш ўринлари, экспорт ва даромад бўлади.

Буни тушунмаган ҳокимлар эса кластерларни кун давомида мажлисма-мажлис олиб юриш, бошқа ишларга жалб қилиш билан овора”, деди Президент.

Янги кластерларни ташкил этиш тартибига ҳам ўзгартириш киритилади.

Бундан буён битта туманда кўпи билан 2 та кластер ташкил этишга рухсат берилади (ҳозир – 3 тагача).
Пахта хом ашёси ва ип-калавани қайта ишлашни тизимли ташкил этиш учун Бош вазир ўринбосари С.Умурзоқов бошчилигида Республика комиссияси тузилиши белгиланди.

Комиссиянинг асосий вазифаси юқорида айтиб ўтилган 9 миллиард долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш режасини ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар, қолаверса, кластер кесимида белгилаш ва ижросини ташкил этиш ҳисобланади.

Кластерлар пахтадан ип-калавагача ишлаб чиқариш занжирини жорий этишга масъул бўлади.

Агар кластернинг ўзида хоҳиш бўлса, бемалол ўзи қайта ишлашни тўлиқ циклда амалга ошириши мумкин.

Бундан буён, алоҳида индустриал зоналар ташкил қилиниб, уларда тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчилар учун барча шароитлар яратиб берилади.

Комиссия элчилар ва кластерлар билан бирга бу индустриал зоналар бошқарувига чет эл компанияларини жалб қилиб, нуфузли брендларни олиб келади.
“Ўзбек пахтасига бойкот бекор қилинганидан сўнг, хорижий бренд ва йирик компаниялар маҳаллий корхоналар билан ҳамкорлик қилишга, миллий маҳсулотларимизга катта қизиқиш билдирмоқдалар.

Лекин, очиқ айтиш керак, тўқимачилик саноатини ташқи бозорларга олиб чиқиш, брендлар ва йирик корхоналарни жалб қилишда элчихоналар ишламаяпти.

Мисол учун, биздаги Туркия, Хитой, Германия каби бошқа давлатлар элчилари ўз мамлакати тадбиркорларининг манфаатини ҳимоя қилиш учун вазир, ҳоким, ҳатто корхонагача боришдан чарчамайди.

Лекин, бизнинг элчиларда бундай ташаббус ҳали йўқ!
”, деди Президент.

Шу муносабат билан йил якунига қадар:

- Испания, Германия ва Швеция, Буюк Британия, Франция, Италия, Польша, Япония, Туркия, АҚШдаги элчилар билан бирга 50 та хорижий брендларни юртимизга олиб келиш;

- халқаро кўргазмаларда камида 30 та ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчи маҳсулотини олиб чиқиб, 50 миллион доллардан буюртма олишни таъминлаш топширилди.
Шунингдек, брендларни жалб қилишга:

- бўялган трикотаж мато ва газлама экспорт қилувчиларга 10 фоизгача миқдорда субсидия берилади;

- хорижий брендлар ва уларга тайёр маҳсулот етказиб бераётган маҳаллий корхоналарнинг буюртмаларига асосан алоҳида авиа-рейслар йўлга қўйилади.

Шу билан бирга, брендлар учун зарур бўлган фурнитураларнинг 90 фоизи импорт қилинмоқда.

Шунинг учун, мутасаддиларга:

- бир ой муддатда фурнитура ва аксессуарлар ишлаб чиқариш дастурини ишлаб чиқиш;

- Андижон, Наманган ва Тошкент вилоятларида йил якунига қадар 4 тадан фурнитура корхоналарини ишга тушириш топширилди.

Президент тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг Аксессуар ва фурнитура ишлаб чиқарувчилар уюшмасини ташкил этиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.
Соҳа учун солиқ ва божхона маъмурчилиги енгиллаштирилади.

Бунда, ҳудудлар ва саноат тармоқларининг экспорт салоҳиятини ошириш учун божхона ҳудудида қайта ишлаш тизими янада соддалаштирилади. Хусусан:

- тўқимачилик саноатида хом ашёни божхона ҳудудида қайта ишлашни божхона тўловлари бўйича таъминотсиз амалга оширишга рухсат берилади;

- олиб келинган хом ашёдан божхона ҳудудида қайта ишлаб чиқарилган товарни “экспорт” режимида олиб чиқиш мумкин бўлади.

Шунингдек, тўқимачилик саноати учун мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган совутиш ускунаси, йигирув “бочок”лари каби товарлар учун уч йил муддатга божхона имтиёзлари тақдим этилади.

Шу билан бирга, экспорт контрактлари бўйича келиб тушмаган маблағлар 5 фоиздан ошмаса, улар муддати ўтган қарздорлик сифатида ҳисобга олинмайди.
Йиғилишда тўқимачилик соҳасида мутахассислар тайёрлаш, илм ва изланиш бўйича Тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳамда Ўзбекистон-Корея тўқимачилик технопарки яхлит тизим асосида ишлаши белгиланди.

Шунинг учун Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтига Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахобов ректор этиб тайинланди.

Институтда янги ўқув йилидан:

- 3 ва 4-курс талабаларини ўқитишда “дуал” таълим тизими жорий қилинади.

Энди, улар ҳафтанинг уч кунида институтда назарий дарслар, қолган уч кунида тўқимачилик технопарки ва корхоналарда амалий ўқув машғулотлар асосида ўқитилади;

- нуфузли хорижий тўқимачилик олийгоҳлари билан ҳамкорликда камида 6 та йўналишда талабалар алмашиш дастури йўлга қўйилади.

Мутасаддиларга элчилар билан бирга йил якунига қадар Туркия, Корея ва Ҳиндистон каби илғор тажрибага эга мамлакатлардан 40 нафар малакали ўқитувчиларни олиб келиш топширилди.

Шу билан бирга, Тўқимачилик технопаркини соҳага янги тажриба ва инновацияни олиб кирадиган марказга айлантириш вазифаси қўйилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#янгиланиш_одимлари
#менингкоституциям

Қибрай туманида кўп тармоқли фермер ҳўжалиги раҳбари, "Уймавут" маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси Мирзабек Йўлдашбаевнинг фикрича, туманда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиланиш жараёнларида Бош Қомусимиз мустаҳкам пойдевор вазифасини ўтади.

Бугун халқимиз қизғин муҳокама қилаётган лойиҳада тақдим этилаётган кўплаб янгиликлар, ўзгартиш ва қўшимчалар бу имкониятларни яна кескин ошириши турган гап...

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Президент “тонировка” масаласига тўхталди.

“Ҳар бир ислоҳотимиз, таклиф ва ташаббусларимиз, бу – энг аввало инсон қадри учун.

Шу боис, халқимизга қандай енгилликлар берсак, у биздан рози бўлади, деган савол барча раҳбарларни ҳар куни, ҳар дақиқа ўйлантириши керак.

Ҳар гал жойларга чиққанимда оддий-оддий одамлар билан учрашиб, муаммоларини эшитаман, яна қанча аҳолимизда шундай муаммолар борлиги ҳақида ўйлайман ва унга ечим қидираман.

Оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда кўтарилаётган масалалардан ҳам хабардорман.

Мана, бугунги кунда мамлакатимизда енгил автомашиналар сони 3,5 миллиондан ошди. Ҳайдовчиларимизда ҳам кўплаб эътирозлар тўпланиб қолган.

Шу боис, бугун ҳайдовчилар ва йўловчилар анчадан бери кутган, уларнинг кайфиятини кўтарадиган қарорни имзоладим”, деди Президент.
#Эълон
#е_аукцион

⚡️⚡️⚡️ Туманимиз тадбиркорлари ва ишбилармонлари диққатига!

Паркент туманининг "Сой" маҳалласи ҳудудида
барча муҳандислик коммуникация тармоқлари — газ, сув, электр, йўл, канализация билан узлуксиз таъминланадиган жами 3 гектар ер майдонида "Янги кичик саноат зонаси" ташкил этилган.

Мазкур ҳудудда тадбиркорлик қилиш истагини билдирганлар қуйидаги йўналишда фаолият олиб бориши мумкин!

Қурилиш материалларини ишлаб чиқариш;

Тикувчилик цехини ташкил этиш;

Қишлоқ хўжалиги махсулотларини қайта ишлаш;

Тиббий ва гигеник воситаларни ишлаб чиқариш;

Ушбу йўналишлар бўйича, 10 сотихдан 20 сотихгача бўлган ер майдонларида ўз фаолиятингизни бошлаш имкониятини қўлдан бой берманг!

Вақтни ғанимат билиб, e-auksion.uz савдо майдончаси орқали ижара ҳуқуқи асосида сотиб олинг ва ўз даромад манбаингизга эга бўлинг!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#қарор_ва_ижро

⚡️Хотин-қизлар фаоллари қўллаб-қувватланмоқда

Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#онлайн

⚡️Айни дақиқаларда Нурафшон шаҳридаги ўйингоҳда 20 мингга яқин ёшларни қамраб олган фестивал бўлиб ўтмоқда.

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#фестивал
#онлайн

⚡️Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев томонидан умумтаълим мактабларида мусиқа ва санъатни ривожлантириш учун Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармасига 300 млн. сўм пул мукофоти берилди.

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok