Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий мажмуаси, Урганч шаҳрида Ал-Хоразмий шаҳарчаси ва Жалолиддин Мангуберди мажмуаси, Қуролли Кучлар Ҳарбий тиббиёт академияси, Тошкент шаҳридаги Олимпия шаҳарчаси, Бўстонлиқ туманидаги экотуризм зонаси лойиҳалари ҳақида маълумот берилди.
Президентимиз лойиҳаларни такомиллаштириш ва сифатли қуриш юзасидан кўрсатмалар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией по строительству ряда объектов.
Представлена информация о проектах возведения комплекса Имама Бухари в Самаркандской области, квартала Аль-Хорезми и комплекса Джалолиддина Мангуберди в городе Ургенче, Военно-медицинской академии Вооруженных Сил, Олимпийского городка в Ташкенте, экотуристической зоны в Бостанлыкском районе.
Даны указания по доработке и качественной реализации проектов.

#Mirziyoyev #taqdimot #qurilish #turizm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#онлайн
#жараён

⚡️Бўстонлиқда нима кўп — кўчат етиштирувчи кўп, лекин туманда "Яшил макон" лойиҳаси доирасидаги ишлар шунга монандми?

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#аграр_тармоқ

🔎Вилоятда қўшимча 5,4 минг гектар янги ер майдонлари ўзлаштирилади

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#вазият

⚡️Ўзбекистонда сўнгги суткада 773 кишида коронавирус тасдиқланиб, икки бемор вафот этди

Мамлакатимизда 7 феврал куни 773 кишида коронавирус қайд этилиб, пандемия бошидан бери коронавирусга чалингани расман тасдиқланганлар сони 230 минг 401 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.

Янги касалланиш ҳолатларининг 105 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Сўнгги суткада вилоят бўйича 37 нафар бемор тузалди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#ҳокимият
#ҳужжатлари

📌30 гектар ер майдони Ангрендан Пискент тумани давлат захира фондига ўтказилади

Тошкент давлат ўрмон хўжалиги Ангрен ўрмон бўлими харитасининг 2қ, 3қ, 4қ, 5қ ва 6қ контурларида жойлашган жами 30 гектар ер майдони Пискент тумани давлат захира фондига қайтарилади.

Унга кўра, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси, Кадастр агентлигининг вилоят бошқармаси, Пискент тумани ҳокимлигига мазкур қарорга мувофиқ ер балансига тегишли ўзгартириш киритиш топшириғи юклатилди .

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг тегишли ҳужжатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси тегишли Қонунларига мувофиқ, Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи З. Мирзаев 64-10-0-Q/22-сонли қарорни имзолади.

Мазкур ҳужжат ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Маҳмудов зиммасига юклатилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#матбуотда

⚡️⚡️⚡️"Янги Ўзбекистон" газетасининг бугун, 8 февраль сонида вилоятимизда қишлоқ ва маҳаллаларни обод қилиш борасидаги кўламли бунёдкорлик саъй-ҳаракатлари Бўка туманидаги "Бўка" маҳалласи мисолида ўзига хос тарзда ёритилибди.

"Бўка тажрибаси": ободонлаштириш ишларидан кўнглимиз нурга тўлмоқда" сарлавҳали мақолани ўқишни тавсия қиламиз.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Об_ҳаво

🌤 8 - февраль : Вилоятда об-ҳаво

🌧Бугун кечаси +5°...+ 6° даража илиқ бўлиб, шимолий- шарқдан 1-2 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 86-93% ни ташкил этади.

⛅️Эртага кундузи +7°...+ 9° даража илиқ бўлади, шимолдан секундига 1-2 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 52-70% ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#вазият

Сўнгги 2 кунлик ёғингарчилик вилоятнинг тоғли ҳудуди Бўстонлиқ тумани аҳолиси ҳамда дам олувчиларга ноқулайликларни юзага келтирди.

Тошкент - Чимён йўналишидаги йўллар Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Чимён ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари туман “Йўллардан фойдаланиш” УК ходимлари билан ҳамкорликда қорлардан тозаланди.

Тозалаш ишларига 12 та махсус техника ва жами 8 нафар қутқарувчи 26 нафар корхона ходимлари жалб қилинди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Президент ҳузуридаги йиғилиш бошланди.

"Сўнгги беш йил давомида аҳоли сув таъминотини яхшилаш бўйича 10 триллион сўм ёки олдинги йилларга нисбатан 5 баравар кўп маблағ ажратдик. Бу даврда илк бор 6,5 миллион аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди", деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.

2021 йилда 6300 километрга яқин ичимлик ва оқова сув тармоқлари тортилгани, 474 та сув иншоотлари қурилгани, 592 та маҳаллада 2,5 миллион аҳолининг сув таъминоти яхшилангани таъкидланди.

"Энг муҳими, бу ишлар ҳисобига 1,5 миллион аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланди. Шу билан бирга, ҳали соҳада ечимини кутаётган муаммолар кўп", деди давлатимиз раҳбари.

Мисол учун, 4 мингта маҳаллада ичимлик суви суткасига 4-6 соат берилади. 1,5 мингдан ортиқ маҳаллада марказлашган таъминот йўлга қўйилмаган.

Бундан ташқари, 2 мингга яқин боғча, мактаб ва тиббиёт муассасалари марказий тармоққа уланмагани боис, сувни ташиб келишга мажбур бўлмоқда.

Қашқадарё, Сурхондарё ва Жиззахда ичимлик суви таъминоти 60 фоиздан кам.
#Дайжест

❗️8 - февраль : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Юқори Чирчиқ тумани.
Ногиронлиги бўлган фуқароларга электрон аравачалар тақдим этилди

*Бекобод тумани.
Бунёдкорнинг гўзаллашиб бораётган қиёфаси

*Оҳангарон тумани.
Ҳоким ёрдамчилари ёшлар бандлигини таъминлашда фаоллик кўрсатмоқда

*Қибрай тумани.
Май маҳалласида ички кўчалар таъмирланмоқда

*Бўстонлиқ тумани.
Аҳоли муаммолари “хонадонбай” ўрганилмоқда

*Пискент тумани.
Аёллар дафтари” - ҳатлов натижалари таҳлили

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Ҳоким ёрдамчилари учун семинар

*Ангрен шаҳри.
Ҳоким ҳудуддаги амалий ишларни кўздан кечирди

*Бекобод шаҳри.
Навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди

*Нурафшон шаҳри.
Бозордаги нарх-наво масъуллар назоратида

*Тошкент тумани.
Мақсад фақат жазолаш эмас...

*Олмалиқ шаҳри.
Ҳоким ноқонуний қурилмалар қурилиши олдини олиш мақсадида ўрганиш олиб борди

*Янгийўл тумани.
Икки инсон тақдири

*Паркент тумани.
Туман ҳокими маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари билан учрашди

*Янгийўл шаҳри.
Фаровон маҳалласида номига муносиб бўлмоқда

*Чирчиқ шаҳри.
Даврон Хидоятов ёшлар етакчилари билан учрашди

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Ғалла парвариши юзасидан назорат тадбирлари олиб борилмоқда

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Давлатимиз раҳбари вилоят ҳокимлари олдига келгуси икки йилда 2 мингта боғча, мактаб ва тиббиёт муассасаларини ичимлик суви билан таъминлаш вазифасини қўйди.

Ушбу мақсадлар учун республика бюджетидан 50 миллиард сўм, маҳаллий бюджетлар ҳисобидан яна 50 миллиард сўм ажратилади.

Бундан ташқари, Жаҳон банкининг қишлоқлар инфратузилмасини яхшилашга ажратилган 160 миллиард сўм ҳамда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларида 413 та маҳаллада ичимлик суви таъминотини яхшилашга бериладиган 1 триллион сўм маблағлар ҳам биринчи навбатда шу мақсадларга йўналтирилади.

Ушбу мақсадларга қўшимча 100 миллион доллар халқаро молия ташкилотларининг маблағларини жалб қилиш топширилди.
Вилоят ҳокимлари "Узсувтаъминот" билан бирга жорий йилнинг ўзида марказлашган ичимлик суви таъминотини 75 фоизга етказиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

"Ҳар бир вилоят ўзини режаларини ўн кунда қайта кўриб чиқиб, уларни ошириш бўйича таклифни бериши зарур", деди Президент.

Бу ишларни жадаллаштириш учун сув таъминоти лойиҳалари бўйича жойлардаги “Ўзсувтаъминот”нинг инжиниринг компаниялари вилоят ҳокимликлари тасарруфига ўтказилади. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, пудратчиларни аниқлаш ва молиялаштиришни очиш вилоятнинг ўзида бўлади.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва "Узсувтаъминот" лойиҳаларга техник талабларни белгилайди ва уларни экспертизадан ўтказади, ишларни қабул қилиб, эксплуатацияга масъул ва жавобгар бўлади.

Мутасаддиларга ушбу янги тизимни амалиётга жорий қилиш топширилди.