Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.2K photos
5.65K videos
48 files
22.3K links
Download Telegram
#кун тафсилоти

ҲАР БИР БОЛАГА МЕҲР БЕРИЛДИ

Бугун Қизил Ярим Ой жамияти Ангрен шаҳар бўлими томонидан "Турон" тўйхонасида "Ҳар бир болага меҳр берайлик!" шиори остида хайрия тадбири ташкил этилди.

Ҳомийлар томонидан ёзилган тўкин дастурхон атрофига жамланган болажонларга ҳаққоний қувонч улашилди. Тадбиркорнинг саҳовати билан уларга ўқув қуроллари тарқатилди.

Хайрия тадбири Маданият бўлимининг шўх куй ва қўшиқлар, рақслари билан завқли ўтди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати