Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Оҳангарон_тумани
#мавсум_олдидан

⚡️Куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш, табиий газ, электр энергияси таъминоти, қўйингки, барча турдаги коммунал хизмат кўрсатишнинг узлуксизлигини таъминлаш энг долзарб масалалардан биридир.

🛠Айни пайтда мавсум олдидан “Оҳангарон тумангаз” филиали ходимлари томонидан ҳудудларда босим синов ишлари олиб борилмоқда (қувурлардаги эҳтимолий носоз жойларни аниқлаш мақсадида).

📌Маълумот учун: «Оҳангарон тумангаз» филиали жами 15 727 хонадонни табиий газ билан таминлайди ва 1 731 хонадонга суюлтирилган газ етказиб беради. Ҳудудда 597 км. газ қувури мавжуд, бундан 132 км. ер ости қувури. 384 та ГТН (газ тақсимлаш нуқтаси) мавжуд.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#мавсум_тайёргарликлари

Юқори Чирчиқда аҳоли хонадонлари тўлиқ газлаштирилди

🔥Бугунги кунда Юқори Чирчиқ туманида газлаштириш даражаси 100 фоизни ташкил қилади. Табиийки, аҳолининг барча қатламини бир меъёрда табиий газ билан таъминлаш мамлакатимизда устувор вазифа ҳисобланади.

✔️Яқинда туман ҳокими У.Атемов ташаббуси билан “Дархон”, “Усмонобод”, “Шижоат” ва “Фаровон” МФЙ ларда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини етарли даражада табиий газ билан таъминлаш мақсадида 5 км. га газ қувурлари тортилиб, фойдаланишга топширилди.

📌Бундай ишларни амалга ошириш ва зарур материалларни етказиб беришда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Алишер Султонов, "Ҳудудгаз" АЖ бошқаруви раиси Баҳодир Эшмуратов, "Ҳудудгаз Тошкент" газ таъминоти филиали директори Алишер Райимов, Юқори Чирчиқ туман ҳокими У.Атемов ҳамда тегишли ташкилотларнинг ҳиссаси катта бўлди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оҳангарон_тумани
#мавсум_олдидан

Уйларни таъмирлашга банк кредит ажратмоқда

⚡️Бугунги кунда Оҳангарон тумани 1-сектор ҳудудидаги “Ғаллақудуқ” МФЙдаги кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш борасидаги ишлар давом этттирилмоқда.

🏗Жумладан, маҳалладаги 16-,18-уйларнинг том, фасад ва балкон қисми жорий таъмирдан чиқарилди, 16-, 18-, 22-, 24-уйларнинг кириш қисмига 22 та темир эшиклар ўрнатилди. 18-, 20-уйларнинг олд қисмига бетон қопламалар қопланди. 18-уйнинг олд қисмига эса ирригация тармоқлари ётқизилди.

💵 Маълумот ўрнида айтиш жоизки, жорий йилда 5 та кўп қаватли уйни 200 млн. сўм тижорат банк маблағи ҳисобига жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари режалаштирилган. Ҳозиргача “Ипотека-банк” АТИБ томонидан 100 миллион сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram