Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Олмалиқ
#ҳоким_қабули

Мурожаатлар ечими назоратга олинмоқда

🔰Олмалиқ шаҳар 1-сектор раҳбари, ҳоким Қобил Ҳамдамов фуқаролар билан ҳар ҳафта учрашиб, уларнинг мурожаатлари билан шуғулланмоқда.

❇️Жумладан, навбатдаги сайёр қабулда 30 га яқин фуқаро ўзларини қийнаётган масалалар бўйича мутасаддига мурожаат қилишди.

💠Асосан уй-жой, бандликни таъминлаш, тадбиркорлик учун ер ажратиш, хусусий уй-жой ширкатлари, экология, ободонлаштириш масалаларидан иборат бўлган мурожаатларнинг 10 га яқини жойида ҳал этилди.

Пискент туманидаги дала ҳовлида яшайман, менга кўмир ёки газ баллони ажратилишида кўмак берсангиз деб келгандим, – дейди қўшни тумандан келган фуқаро. Унинг масаласи ҳам жойида ҳал қилиниб, 3 тонна кўмир ажратилишига ёрдам кўрсатилди.

✳️Ўрганиб, ечим топиладиган масалалар бўйича эса тегишли муддатлар белгиланиб, масъул раҳбарларга вазифалар юклатилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Юқори_Чирчиқ
#ҳоким_қабули
#ҳар_бир_мурожаат_эътиборда

Мутасаддиларга вазифалар юклатилди

Юқори Чирчиқ тумани ҳокими У.Атемов ва тумандаги мутасадди ташкилотлар масъуллари иштирокида фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

📌Ҳафтанинг ҳар жума куни ташкил этиладиган қабулда фуқароларни қийнаётган турли муаммолар, хусусан, уй-жой, кадастр ва ишга жойлашиш каби 15 та мурожаат ўрганилди.

📍Фуқаролар мурожаат ва муаммолари ечими юзасидан мутасадди раҳбарларга вазифалар юклатилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Ҳоким_қабули

Мурожаатлар мутасаддилар билан биргаликда ўрганиляпти

Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев томонидан фуқаролар учун навбатдаги қабул ўтказилди. Унда 31 нафар жисмоний ва юридик шахснинг мурожаатлари эшитилди.

🖇Мурожаатлар асосан моддий ёрдам, имтиёзли кредит ажратиш, уй-жой кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, деҳқон хўжалиги учун ер ажратиш, коммунал соҳага оид бўлди.

📌Мурожаатлар тегишли соҳа мутасаддилари иштирокида муҳокама қилиниб, зарурий чоралар белгилаб олинди. Ҳокимлик ваколатига кирмайдиган масалалар юзасидан тегишли тушунчалар берилди.

Ўзини қийнаган саволлари билан мурожаат қилган 12 та фуқаронинг масаласи ижобий ҳал этилди.

♻️Қабул якунида қўшимча ўрганилиши талаб этиладиган мурожаатлар ҳафта якунига қадар фуқаролар иштирокида кўриб чиқилиши маълум қилинди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ҳулкарнинг шартнома пули тўлаб берилди

⚡️Олмалиқ шаҳар 1-сектор раҳбари, ҳоким Қобил Ҳамдамов фуқароларнинг мурожаатларини тинглади.

✴️ Умуман аҳоли мурожаатларини таҳлил қиладиган бўлсак, уларнинг аксарияти уй-жой ва бандлик масаласида бўлиб, ҳар бир мурожаат тегишли раҳбарлар томонидан ўрганилиб, ижобий ечим топмоқда.

Хусусан, ўтган жума куни ҳокимга мурожаат қилган ёшлардан бири Ҳулкар Қодирова сектор штабига келиб, ўқишининг шартнома пули тўлаб берилгани учун ҳоким Қ.Ҳамдамовга миннатдорлигини билдирди.

#Олмалиқ
#ҳоким_қабули

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Муаммолар бартараф этилмоқда

⚡️Кеча Пискент тумани ҳокими Р.Рихсиев ҳамда мутассадди раҳбарлар иштирокида фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

📍Очиқ мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, мерос, моддий ёрдам, бандлик, кредит, ер ажратиш каби масалалар бўйича 79 нафар фуқаро рўйхатга олиниб, мурожаатлари тингланди.

📌Қабулда иштирок этган Д.Қодирова нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этишда амалий ёрдам сўради. Унинг мурожаати шу жойнинг ўзида ижобий ҳал қилинди. Бўш турган бино боғча учун ажратиладиган бўлди.

Шунингдек, Д.Холиқованинг субсидия асосида иссиқхона қуриш, Д.Норматованинг ёшлар дастури асосида ер ажратиш, Д.Эгамбердиеванинг "Лолаариқ" МФЙда боғча фаолиятини қайта тиклаш, Д.Мўминовнинг тадбиркорликни бошлаш, М.Раимованинг ижара уй тўловларига ёрдам сўраб қилган мурожаатлари ижобий ҳал этилди.

📌Айрим мурожаатларни ҳал этиш юзасидан ҳуқуқий маслаҳат, тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқ ва муддат белгиланди.

#ҳоким_қабули

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Фуқаролар мурожаатларига ечим топилмоқда

⚡️Пискент туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев фуқароларни қабул қилмоқда.

👥Қабулларда рўйхатга олинган 88 нафар фуқаролар мурожаатиларининг аксарияти уй-жой, кадастр, ер ажратиш ҳамда бандлик масаласига тегишлли эканлиги маълум бўлди. Ҳар бир мурожаат мазмуни мутасадди раҳбарлар томонидан ўрганилиб, ижобий ечим топилмоқда.

Жумладан, "Саидобод" маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролар М.Эшонова, Ж. Мажидовга “Охунбобоев” ҳудудидан 25 сотихдан ер ажратиладиган бўлди. "Мустақиллик" маҳалласида яшовчи З.Нишонованинг кадастр ҳужжатлари тегишли тартибда ҳал этилди. "Лолаариқ" маҳалласи ҳудудидаги "Маорифчи" боғдорчилик-узумчилик ширкати майдонининг чегараларини аниқлаш бўйича масала ҳам ижобий ечим топди.

#ҳоким_қабули
#Пискент

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#ҳоким_қабули

Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов тадбиркорлар билан учрашди

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Ҳоким_қабули

Ангрен шаҳрида Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтяпти

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok