Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
​​#Қарор_ва_ижро

Ишчи гуруҳлар озодалик муаммолари билан шуғулланмоқда

📌Тошкент вилояти ҳокимининг 2020 йил 10 октябрдаги 406-ф-сонли фармойишига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг кенгайтирилган йиғилишларида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини ташкил этиш юзасидан вилоятда ишчи гуруҳлар тузилган.

🤝Мазкур ишчи гуруҳлар томонидан жойлардаги ҳолатлар батафсил ўрганилиб, аниқланган камчиликлар бўйича аҳолига амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

🔎Хусусан, маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни тизимли бошқариш бўйича Бекобод шаҳри ҳамда тумани, Қуйи Чирчиқ ва Оққўрғон туманларидаги ҳолатлар ишчи гуруҳлар томонидан ўрганиб чиқилди.

🔸Жумладан, вилоятга олиб келинадиган янги 25 та махсус техникаларнинг жойларда талаб этилиши, йил якунига қадар 10,9 млрд.сўм миқдоридаги дебитор қарздорликларни камайтириш ва давлат-шерикчилик тамойили асосида ҳудудларни бириктириш юзасидан зарур тавсиялар берилди.

📍Шунингдек, юқорида номи қайд этилган 1 та шаҳар ва 3 та тумандаги қарзорликни босқичма-босқич камайтириш бўйича тармоқ жадвали ишлаб чиқилди.

Ҳозирги кунда бу борада тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қарор_ва_ижро

Заркентсой ва Паркентсой қирғоқлари мустаҳкамланмоқда

⚡️Тошкент вилояти ҳокимлиги капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича котибияти мудири А.Сатторов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари, хусусан, вилоят қурилиш бошқармаси бошлиғи Э.Пўлатов ва вилоят архитектура-қурилиш назорат инспекцияси бошлиғи Н.Деҳқонов ва бошқа масъуллар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 январдаги ПҚ-4565-сонли қарори ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Паркент туманида бўлишди.

📌Заркент қишлоғидаги "Истиқлол", "Янгиобод", "Тожибой Ризаев" ва "Қўрғон” қишлоқ фуқаролар йиғинлари ҳудудидан оқиб ўтувчи Заркентсой сойининг ўнг ва чап қирғоқларини мустаҳкамловчи, умумий қиймати 10 940 млн.сўм бўлган дамбани тиклаш, ўзан тозалаш ишлари бугунги кунда сойнинг 2050 метр қисмида якунланган.

💸Бу йилги дастурга киритилган қисмида эса умумий қиймати 6 млрд.сўмдан ортиқ ишлар бажарилган.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қарор_ва_ижро

⚡️Вазирлик ва идоралар, ҳокимлик, корхона ва ташкилотларда ҳар хафтада бир маротаба сиёсий маърифий ўқув соатларини ташкил этиш амалиёти жорий қилинди. Ўқув соатларида асосий эътибор бугунги кундаги энг муҳим мавзуларга – ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий, ҳуқуқий соҳалардаги ўзгаришлар ҳамда қабул қилинаётган норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг аҳамиятига қаратилмоқда.

📌Хусусан, камбағалликдан чиқариш, темир дафтар борасида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги вазифалар, «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати доирасида амалга оширилаётган чора тадбирлар ва учраётган муаммолар таҳлили, аёллар ҳамда ёшлар дафтарига киритилган аҳоли қатлами билан манзилли ишлашнинг устувор йўналишлари каби устувор масалаларга ҳам эътибор қаратилди.

🎥Тафсилотлар «O'zbekiston 24» лавҳасида

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#қарор_ва_ижро

Маҳалла гузари қуриш учун аукционсиз ер ажратилади

⚡️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4602-сонли Қарорига мувофиқ, ҳар бир маҳаллада давлат-хусусий шериклик шартлари асосида тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларни фаол жалб қилиш ҳисобига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи комплексини (маҳалла гузари) қурилиши белгиланган.

📄 Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги томонидан 2021 йил давомида 7 та маҳаллада давлат-хусусий шерикчилик асосида маҳалла гузари биносини қуриш режалаштирилган. Айни вақтда маҳалла гузарининг лойиҳаси ишлаб чиқилиб, талабгор инвесторлар бино қуриш бўйича шаҳар ҳокимлигига мурожаат қилишлари мумкин.

@Olmaliq_shahri
#қарор_ва_ижро

"Оила мактаби" маркази очилди

⚡️Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 16 декабрдаги видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Олмалиқ шаҳар прокурори М.Маматов бошчилигида шаҳримизда "Оила мактаби" маркази очилди.

🎉 Шу муносабат билан бугун ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, замонавий ва намунали оила мезонларини ҳаётга тадбиқ этиш мақсадида ташкил этилган янги марказнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

👨‍👩‍👦 Марказ никоҳланувчи ёшларда оилавий, ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси ва оила бюджети каби кўникмаларни ҳосил қилишга хизмат қилади.

✔️ Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, 2020 йилда Олмалиқ шаҳрида 1323 та никоҳ қайд этилган. Улардан 185 нафари ажрашган бўлиб, ажримларнинг асосий сабаби ёшларнинг оилага тайёр эмаслигидир.

@Olmaliq_shahri
#қарор_ва_ижро
#Олмалиқ

Электр таъминоти узлуксизлиги таъминланади

⚡️Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 13 мартдаги 149–сонли қарорига асосан Олмалиқ шаҳрида муҳандислик-коммуникация, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини жадал ривожлантириш ҳамда аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш мақсадида комплекс амалий тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, электр таъминоти корхонаси томонидан "Бўстон" МФЙ ҳудудига 148-сонли трансформатор пунктидан чиқувчи 0,4 кВли ҳаво тармоқларини реконструкция қилиш мақсадида материаллар келтирилиб, 60 дона темир-бетон устунлари ўрнатилди ва 0,5 км СИП кабель тармоқлари тортилди.

📌Шунингдек, "Мустақиллик" МФЙ аҳолисини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 13 та темир-бетон устунлари ўрнатилди. Бундан ташқари 5 дона трансформатор пункти ва "Рамазон" МФЙдаги 2,3 км, "Олтин" МФЙдаги 1,6 км 0,4 кВ ҳаво тармоқлари мукаммал таъмирланди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ташқи реклама воситалари назоратга олинмоқда

🔎Олмалиқ шаҳар ҳудудидаги ташқи реклама воситалари (конструкциялари)ни хатловдан ўтказиш бўйича тузилган махсус ишчи гуруҳ томонидан барча турдаги ташқи тарғибот воситаларининг “Реклама тўғрисида”ги, “Давлат тили ҳақида”ги қонунлар ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 104-сонли қарори талабларига мувофиқлиги ўрганилмоқда.

🎥Ишчи гуруҳ томонидан Эҳтиром, Амир Темур марказий кўчалари ва автомобиль йўллари бўйларида ўрнатилган 19 та катта ҳажмдаги ташқи реклама конструкцияларининг (билборд, панно) техник ҳолати, ундаги реклама воситасининг яроқлилиги, ёзуви ва тасвирлари хатловдан ўтказилди.

⚠️Айрим ташқи реклама конструкцияларининг яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги, ундаги реклама баннерининг маънавий эскирганлиги аниқланиб, амалдаги қонунлар ва қарор талаблари бузилишини бартараф этиш бўйича аниқ муддатлар белгиланди.

#қарор_ва_ижро
#Олмалиқ

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#қарор

Тошкент вилоятида ТАТУнинг филиали ташкил этилади

📑Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нурафшон филиали ташкил этилиши белгиланди.

🗃Шунингдек, ТАТУ Ахборот-ресурс марказида «Рақамли кутубхона» ташкил этилади.

📆Университет ҳузурида фаолият юритувчи техникумлар юқоридаги иловага мувофиқ ташкил этилади. Филиал ва техникумларда ўқув жараёни 2021/2022-ўқув йилидан бошланади.

❗️Филиал ҳамда Тошкент вилояти ахборот технологиялари техникуми биносини қуриш учун Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳри “Nurafshon Business City” ҳудудидан ер ажратилади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#қарор

📑Тошкент вилоятини ривожлантириш дастури тасдиқланди


👉Батафсил ўқиш

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok