Toshkent viloyati hokimligi
14.8K subscribers
40.6K photos
5.54K videos
48 files
22K links
Download Telegram
Forwarded from MINENERGY.UZ
Навоий ИЭС: газ қувуридаги таъмирлаш ишлари якунланиб, Навоий ИЭС энергоблоклари ишга туширилди

Хабар берганимиздек, бугун, 7 июль куни соат 05:48да Навоий иссиқлик электр станциясининг буғ-газ қурилмаларини табиий газ билан таъминловчи газ қувурида носозлик юзага келган эди.

Мазкур носозликни бартараф этиш ишларини хавфсиз бажариш учун станцияга газ таъминоти тўхтатилди ва Навоий ИЭСнинг 1-сонли буғ-газ қурилмаси ҳамда 8,9-сон энергоблоклари вақтинча тўхтатилди.

Газ қувурида аниқланган носозлик соат 12:45да бартараф этилди, қувурлар газ билан тўлдирилиб, соат 13:15да Навоий иссиқлик электр станциясига табиий газ етказиб берила бошланди.

Соат 16:09да Навоий иссиқлик электр станцсиясининг буғ-газ қурилмаси ва 8,9-сон энергоблоклари умумий тармоққа уланиб электр энергиясини етказиб бера бошлади.

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Twitter
Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг 8 июлида Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 9-10 июль кунлари Республикамизнинг барча ҳудудларига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келади.

7 июлда Қорақалпоғистонда, 8-10 июль кунлари республиканинг барча ҳудудларида баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Баъзи жойларда эса чангли бўрон билан 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.

Шу муносабат билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан кучли шамол кузатилганда кўчада ҳаракатланмаслик, автомобилларни дарахтлар ва бошқа турли мустаҳкам бўлмаган конструкциялардан узоқроқ, хавфсиз жойга қўйишни сўрайди.

Ўзингиз ва мулкингизни бахтсиз ҳодисалардан асранг.

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
8 июль: Вилоятда об-ҳаво

Бугун
кечаси +29...+31° даража илиқ бўлиб, Шарқдан, 1-4 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 44-60% ни ташкил этади.

Эртага кундузи +41...+44° даража иссиқ бўлади. Ғарбдан, секундига 4-6 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 12-20 % ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Дайжест

❗️7 июль: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Қуйи Чирчиқ.
Қуйи Чирчиқ туманида маҳаллаларнинг қиёфасини янгилаш ва ҳудудларни ободонлаштириш бўйича бир қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда

*Олмалиқ шаҳри. Карантин қоидалари назорати кучайтирилди

*Зангиота. COVID-19 билан боғлиқ вазият, вакцинация жараёнлари

*Оҳангарон шаҳри. "Обод маҳалла" дастури доирасида амалга оширилаётган ишлардан видеолавҳа

*Янгийўл тумани. Ҳақиқий сабр-қалбдаги унсиз фарёдларни ташқарига чиқармай, шукр қила олишдир!

*Қибрай. Хатай провинцияси ҳокими бошчилигидаги Туркия делегецияси Қибрай туманига ташриф буюрди

*Бекобод тумани. ФВБ ФВДТ ва ФМ бошлиғи Н.Аманов иштирокида брифинг ташкил этилди

*Паркент. Жиноятчиликнинг олдини олиш, коррупцияга қарши курашиш - устувор вазифалардан бири

*Оҳангарон тумани. Очиқ мулоқотдан сўнг муаммолар бартараф этилмоқда

*Юқори Чирчиқ. "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга асбоб-ускуналар берилди

*Чирчиқ шаҳри. Чирчиқ шаҳар ёшларининг интеллектуал салоҳиятини ошириш учун тизимли ишлар йўлга қўйилди

*Ангрен шаҳри. Топшириқлар уддаланди

*Янгийўл шаҳри. "Лаззат" маҳалласида "Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси" бўлиб ўтди

*Нурафшон. Шаҳарда давлат мактабгача таълим ташкилоти яна биттага кўпайди

*Пискент. "Чиллаки" ғарқ пишди

*Тошкент тумани. Натижа узоқ куттирмади

*Бўстонлиқ. Ёшлар бандлиги таъминланмоқда

*Оққўрғон. "Ёшлар дафтари"да турувчиларга 29 та тикув машиналари тарқатилди

*Ўрта Чирчиқ. Аҳоли бандлигини таъминлаш йўлида

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 15-16 июль кунлари Тошкентда “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтади.
Форум иштирокчилари минтақавий боғлиқликни янада мустаҳкамлаш доирасида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникацион ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ташаббусларни илгари суриш имкониятларини муҳокама қиладилар.
__

По инициативе Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева 15-16 июля в Ташкенте состоится международная конференция «Центральная и Южная Азия: региональная взаимосвязанность. Вызовы и возможности».
Участники форума обсудят возможности продвижения инициатив, направленных на развитие торгово-экономического, транспортно-коммуникационного и культурно-гуманитарного сотрудничества в контексте дальнейшего углубления региональной взаимосвязанности.

#Mirziyoyev #konferensiya #bogliqlik #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Онлайн

⚡️Айни пайтда Олмалиқ шаҳрида “Маданий алмашинув ва хорижий тилларни ўрганиш” I Тошкент вилояти форуми бошланди.

Унда Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов, маҳаллий ва хорижий экспeртлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.

🌐Маълумот учун: қуйидаги ҳавола орқали форумда иштирок этишингиз мумкин.

Форумга ўтиш➡️ https://bit.ly/3Axzogs

👉Бизни кузатишда давом этинг.

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн

“Маданий алмашинув ва хорижий тилларни ўрганиш” мавзусидаги I Тошкент вилояти форуми бошланди.


Форум давлатимиз раҳбарининг мамлакатимизда хорижий тилларни ўргатиш бўйича келажак учун мустаҳкам пойдевор бўладиган янги тизимни яратиш борасидаги муҳим ташаббуси доирасида ташкил этилди.

Маълумки, Тошкент вилояти кўпмиллатли ҳудуд ҳисобланади. Аҳолининг кўп қисми икки тилли, яъни ўзбек ва рус тилларини яхши билишади.

Мақсад хорижий тилларни ўқитиш ва ўрганиш усулларини муҳокама қилиш, чет тилларини ўқитиш соҳасида халқаро ташкилотлар, таълим муассасалари ва вилоят ҳокимлиги ўртасидаги ҳамкорликнинг аниқ йўлларини топиш ва таклиф қилишдан иборат.

Тадбирда таълим соҳасидаги тажрибали экспертлар иштирок этмоқда.

Форумда онлайн қатнашган Бош вазир ўринбосари Б.Мусаев барчани ушбу ташаббус билан табриклаб, ўз фикрларини билдирди. Шундан сўнг вилоят ҳокими Д.Хидоятов ва бошқа иштирокчилар сўзга чиқиб, чет тилларни ўрганишнинг аҳамиятига тўхталиб ўтди.

👉https://t.iss.one/toshvilpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Менинг ҳикоям" лойиҳасининг навбатдаги сонида Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи Аълохон Оқилхонов "Ёшлар дафтари"даги имкониятлардан қандай фойдаланаётгани ҳақида сўзлаб беради.
__

В очередном выпуске проекта "Моя история" житель Зангиатинского района Ташкентской области Алохон Окилхонов рассказывает о возможностях, открывшихся перед ним благодаря "Молодежной тетради".

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#онлайн

⚡️Форумда Тошкент вилоятида хорижий тилларни ўргатиш бўйича илғор таклифлар билдирилди

👉Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#онлайн

Тошкент вилояти ҳокимлиги ёшларга хорижий тилларни мақсадли ўргатиш бўйича ҳамкор ташкилотлар билан меморандумларини имзолади


Аввал хабар берилганидек, “Маданий алмашинув ва хорижий тилларни ўрганиш” мавзусидаги I Тошкент вилояти форуми давом этмоқда.

📌Унда Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан Тошкент давлат шарқшунослик университети ва Ўзбекистон-Япония Инсон ресурсини ривожлантириш маркази (UJC) билан англашув ва ҳамкорлик меморандумини имзоланди.

Ушбу келишувлар доирасида педагогик технологияларни ўзаро алмашиш, ўқитувчилар ва ёшларга хорижий тилларни мақсадли ўргатиш режалаштирилмоқда.

👉Форум давом этмоқда: https://bit.ly/3Axzogs

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
⚡️Нурафшон шаҳрида сифатсиз гўшт маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

👉Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#онлайн #форум

⚡️“Маданий алмашинув ва хорижий тилларни ўрганиш” мавзусидаги форум амалий тартибда ўтмоқда

👉Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok