Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#семинар

⚡️Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Зарифа Эралиева ва вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Ҳамза Жумаев бошчилигида вилоят туман-шаҳар ҳокимликлари Ахборот хизматлари раҳбарлари билан семинар ўтказилди.

📌 Семинарда Ахборот хизматлари томонидан амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар, истиқболда эътибор бериш лозим бўлган жиҳатлар таҳлил қилинди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
12 июнь: Вилоятда об-ҳаво

Бугун
кечаси +20...+24° даража илиқ бўлиб, шимолий-ғарбдан 1-2 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 24-52% ни ташкил этади.

Эртага кундузи +33...+35° даража иссиқ бўлади. Шимолий-ғарбдан секундига 3-4 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 15-21 % ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Юқори_Чирчиқ
#Расмий_муносабат

❗️Бугун Юқори Чирчиқ тумани “Маърифат” МФЙ Баҳор кўчасида жойлашган «EKO OIL PRODUKT» МЧЖ мой ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлган. Бунинг оқибатида бинонинг тахминан 60 кв.м. майдонига зарар етган.

Ёнғин натижасида жиддий тан жароҳати олганлар йўқ ҳамда атрофдаги қўшни биноларга зарар етмаган.

✔️Ёнғинни зудлик билан учириш чоралари кўрилган.

✍️Айни дамда ёнғин ҳолати юзасидан туман ҳокимлиги ва Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

📌Туман Фавқулодда Вазиятлар бўлими томонидан 450 кв.м. майдон ёнғиндан сақлаб қолинди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Тошкент вилоятидаги таълим сифати юқори бўлмаган мактабларда фаолият олиб бораётган тоифага эга бўлмаган педагоглар аттестациядан ўтказилади
📑Халқ таълими вазирлиги ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2021 йил 3 июндаги қўшма қарори билан Тошкент вилоятидаги таълим сифати юқори бўлмаган давлат умумтаълим муассасаларида фаолият олиб бораётган тоифага эга бўлмаган олий ва ўрта махсус маълумотли педагог ходимларни аттестациядан ўтказиш Низоми ва баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

Айтиш жоизки, Тошкент вилоятининг жами 891та мактабидан 174таси (19,5%) таълим сифати юқори бўлмаган мактаблар тоифасига киради. Шунингдек, Тошкент вилоятида жами ўқитувчилар сонида ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар улуши 14,9%ни ташкил қилса, республика кесимида ушбу кўрсаткич 12,9% ташкил қилади. Тоифага эга бўлмаган олий маълумотли ўқитувчилар эса 44,7%ни ташкил қилган.
Ушбу Низомга асосан аттестация икки босқичда амалга оширилади:
🔷Биринчи босқичда :

аттестациядан ўтувчиларнинг назарий билимлари ўз мутахассисликлари бўйича 40 та саволдан иборат малака (тест) синовлари орқали аниқланади, ҳар бир тўғри бажарилган тест саволи учун 1,75 балл (максимал 70 балл) берилади, тест саволлари Халқ таълими вазирлиги ва Таълим инспекциясининг мутахассислари ҳамда улар шартнома асосида жалб этган экспертлар томонидан тузилади.

Биринчи босқичда умумий балнинг 55 фоизи (38,5 балл) ва ундан юқори баллни тўплаганлар аттестациянинг иккинчи босқичига ўтган ҳисобланади, умумий балнинг 55 фоизи (38,5 балл) ни тўплай олмаганлар “аттестациядан ўтмаган” ҳисобланади ва иккинчи босқичга рухсат этилмайди.

🔷Иккинчи босқичда :

аттестация комиссиялари томонидан таълим тизимидаги ислоҳотлар, педагог ходимларнинг фаолияти самарадорлиги, касбий компетентлик бўйича 5 та саволдан иборат саволларга жавоб беришлари керак бўлади;

иккинчи босқич учун ҳар бир саволга 6 баллдан умумий 30 балл берилади, умумий баллнинг 55 фоизи (16,5 балл) ва ундан юқори балл тўплаганлар аттестациянинг иккинчи босқичдан ўтган ҳисобланади.

саволлар Республика таълим марказининг мутахассислари ҳамда улар шартнома асосида жалб этган экспертлар томонидан тузилади. Саволлар билети аттестациядан ўтувчи томонидан кўп вариантлилик асосида тузилган билетлар орасидан танлаб олиш йўли билан аниқланади.

📌Низом ва баҳолаш мезони тўғрисидаги маълумотлар билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
13 июнь: Вилоятда об-ҳаво

Бугун
кечаси +22...+26° даража илиқ бўлиб, шимолий-ғарбдан 1-5 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 38-54% ни ташкил этади.

Эртага кундузи +33...+35° даража иссиқ бўлади. Ғарбдан секундига 3-5 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 12-32 % ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Дайжест

❗️12 июнь: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Пискент. Маҳалла муаммоларига ичкаридан назар.

*Қибрай. Туман марказий кўчалари ва йўлларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

*Оққўрғон. Туманда янги тикув цехи ўз фаолиятини бошлади.

*Қуйи Чирчиқ. Спортчилар ҳоким томонидан тақдирландилар.

*Чиноз. Ҳоким ва ёшлар учрашуви: ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмайди.

*Янгийўл шаҳри. Ғалладан бўшаган ер майдонлари эҳтиёжманд оилаларга бўлиб берилади.

*Чирчиқ. Бир қатор ҳамкор ташкилотлар иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

*Паркент. Янги "гўзаллик салони" очилди.

*Тошкент тумани. Кўп қаватли уйлар ичимлик суви билан таъминланганми?

*Бўстонлиқ. Тумандаги 66 нафар ёшга тадбиркорликка ўқитиш бўйича сетификатлар топширилди.

*Янгийўл тумани. Барча шодлик-болаларга.

*Юқори Чирчиқ. Ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

*Бекобод шаҳри. Имконияти чекланган болаларни касбга йўналтириш мактаби фойдаланишга топширилди.

*Зангиота. Депутатлар уй-жойга муҳтож оила хонадонларида бўлдилар.

*Бекобод тумани. Ғалладан бўшаган ерларни аҳолига бўлиб бериш бўйича семинар ташкил этилди.

*Ўрта Чирчиқ. "Қалпоқ" театри Ўрта Чирчиқда.

*Ангрен. Штаб фаолияти янги мақсадда давом этади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#онлайн

“Табиат — ҳаммамиз учун” экологик акцияси бошланди

😊Эрта тонгдан Тошкент вилояти бўйлаб ташкил этилган “Табиат — ҳаммамиз учун” экологик акцияси юзлаб ҳудуд фаоллари, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари бир мақсадда бирлаштирди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги, вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши билан ҳамкорликдa ўтказилаётган тадбирда доирасида автомобиль йўллари атрофи, сув бўйи ва дарахтзорларда кенг кўламли тозалаш, чиқиндиларни йиғиш, атроф-муҳитни тартибга келтириш ишлари амалга ошириляпти.

🤝Асосий мақсад сайёрамиз тозалигига ҳисса қўшиш, экомаданиятни ўстиришдан иборатдир. Табиат озодалигига ўз ҳиссани қўшиш истагидаги Тошкент вилояти ёшларини ушбу акцияда фаол иштирок этишга чорлаймиз.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Акция доирасида 40 гектарга яқин майдон чиқиндилардан тозаланди

👉Батафсил ўқиш

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Диққат

🔥2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўрилиши сабабли, газ таъминотида таъмирлаш ишлари олиб борилади.

🛠Шу муносабат билан 2021 йил 14 июнь соат 08-00 дан 16 июнь соат 18-00 га қадар Янгийўл туманидаги “Халқобод”, “Олмазор”, “Ниҳол”, “Ифтихор”, “Ватан”, “Миришкор”, “Нуробод”, “Кескен” ҳамда “Янгиобод” МФЙ ларидаги жами 5104 та аҳоли хонадонларида ҳамда, “ДБСТ” магистрал газ қувурининг 527-км даги газ сизиб чиқиши аниқланганлиги муносабати билан жорий йилнинг 14 июнь куни 08-00 дан 15 июнь куни соат 17-00 гача Янгийўл туманининг “Марказ”, “Шўралисой”, “Дўстлик”, “Иттифоқ”, “Хўжаобод” ва “Янгийўл” МФЙ ларида вақтинчалик газ таъминоти тўхтатилади.

📌Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

🤝“Hududgaz Toshkent” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok