Ерлар экинга ҳозирланмоқда
📌 Куни кеча Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Алимбеков бошчилигида ZOOM платформаси орқали видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.
🖊 Йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда галдаги муҳим вазифаларни ўз эгаларига етказиш мақсадида Тошкент тумани ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ш.Салихов туманда фаолият юритувчи фермерлар ва қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарлари иштирокида ишчи йиғилиш ўтказди.
📊 Унда солиқ қарздорликларини тўлаш, 2021 йилга белгиланган қишлоқ хўжалигидаги лойиҳаларни амалга ошириш, уларни молиялаштириш, бошоқли дон экинларидаги агротехник тадбирларни ўтказиш, ариқ-зовурларни тозалаш, бошоқли дон экинларини суғориш ва боғ-токзорларга яхоб суви бериш, дала четларини ободонлаштириш сингари бир қатор масалалар муҳокама қилинди.
🚜 Шу жумладан, 5 минг 174 гектар суғориладиган экин ерларида 124 минг тоннадан ортиқроқ бўлган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш масаласи ҳам йиғилишнинг долзарб мавзусига айланди.
🌾🥔 Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, 2021 йилда туманимиз миришкорлари томонидан 5 минг 174 гектар суғориладиган экин ерларининг 1 минг 260 гектарида бошоқли дон экинларини, 2 минг 360 гектарида сабзавот, шулардан 440 гектар картошка, 930 гектарида озуқа экинлари, 481 гектарда беда, 66 гектарда озуқа лавлаги ва 383 гектарида силос учун макка жўхори етиштириб, жами 124 минг тоннадан ортиқроқ бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини истеъмолга етказиш режалаштирилган.
✅ Шундай экан, ушбу юксак хирмонга эришиш учун енг шимариб, ақл билан иш юритиш, бебаҳо бойлик саналган экин ерларидан унумли фойдаланиш лозим. Зеро, бугун “Олма пиш, оғзимга туш” қабилида кун кечирадиган пайт эмас.
📌 Бир парча ер бўлса ҳам, унга кўпроқ фойда келтирадиган, мўл ва харидоргир ҳосил берадиган экин экиш ва бунинг учун ерни ўз вақтида экинга тайёрлаш зарурлиги йиғилиш давомида фермерларга яна бир маротаба эслатиб ўтилди.
#Жараён
#Қишлоқ_хўжалиги
#Тошкент_тумани
👉 Каналга аъзо бўлиш👈
Web-site| Facebook| Instagram|YouTube