Toshkent viloyati hokimligi
14.8K subscribers
39.5K photos
5.41K videos
48 files
21.6K links
Download Telegram
Профилактика тадбирларидан мақсад жиноятчиликнинг олдини олиш

🔎Паркент тумани ҳудудида профилактик тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Маҳалла фуқаролар йиғинлари, таълим муассасалари ва корхона-ташкилотларда учрашувлар уюштирилаётир.

🔸ИИБ инспекторлари томонидан таълим муассасалари ва 2-сон касб-ҳунар мактабида давомат ҳамда “Тиғ” тадбирлари, вояга етмаганлар ва ёшлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданияти мавзуларида ўтказилган тадбирлар шулар жумласидандир.

❗️Сабабсиз дарс машғулотларига қатнашмаётган ўқувчилар аниқланиб, уларнинг ота-оналарига нисбатан МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисми, 2-қисми бўйича маъмурий баённомалар тузилиб, ҳужжатлар туман ҳокимлиги Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиясига юборилди.

▶️Батафсил бу ерда ўқинг

#Паркент

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Зангиота_тумани

"Маҳаллабай" ишлашга киришилмоқда

✔️Зангиота тумани "Чинор" маҳалласида "маҳаллабай" ишлаш тизими бўйича амалга оширилаётган ишлар ва аниқланаётган камчиликлар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда “Туронбанк” бошқаруви раиси Ч.Мирзаев, вилоят молия бошқармаси бошлиғи О.Холиқулов, туман сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ташкилот раҳбарлари, банклар масъуллари ва бириктирилган ходимлар, маҳалла раислари иштирок этишди.

Фарғона тажрибаси мисолида Зангиота туманида “маҳаллабай” ишлаш тизимини жорий қилиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Тиззасигача қорга ботган бўлса-да, "Тошкент ҲЕТК" ходимлари ишларни тўхтатгани йўқ

▶️Батафсил
бу ерда ўқинг

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ташқи реклама воситалари назоратга олинмоқда

🔎Олмалиқ шаҳар ҳудудидаги ташқи реклама воситалари (конструкциялари)ни хатловдан ўтказиш бўйича тузилган махсус ишчи гуруҳ томонидан барча турдаги ташқи тарғибот воситаларининг “Реклама тўғрисида”ги, “Давлат тили ҳақида”ги қонунлар ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 104-сонли қарори талабларига мувофиқлиги ўрганилмоқда.

🎥Ишчи гуруҳ томонидан Эҳтиром, Амир Темур марказий кўчалари ва автомобиль йўллари бўйларида ўрнатилган 19 та катта ҳажмдаги ташқи реклама конструкцияларининг (билборд, панно) техник ҳолати, ундаги реклама воситасининг яроқлилиги, ёзуви ва тасвирлари хатловдан ўтказилди.

⚠️Айрим ташқи реклама конструкцияларининг яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги, ундаги реклама баннерининг маънавий эскирганлиги аниқланиб, амалдаги қонунлар ва қарор талаблари бузилишини бартараф этиш бўйича аниқ муддатлар белгиланди.

#қарор_ва_ижро
#Олмалиқ

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Ўрта_Чирчиқ

Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ туман Кенгашининг олтинчи чақириқ XXII сессияси бўлиб ўтди

📌Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Олимжон Нурматов, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, депутатлар иштирок этди.

📝Кун тартибига кўра, сессияда депутатлар томонидан 5 та масала кўриб чиқилди.

🖇Сессия ишчанлик руҳида ўтиб, муҳокама этилаётган барча масалаларга депутатлар ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.

📍Кун тартибидаги барча масалалар бўйича қарорлар қабул қилинди.

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Тактик машғулотлар ёрдамида Оҳангарон дарёси қирғоқлари мустаҳкамланмоқда

⚡️Пискент тумани ҳокими, фуқаро муҳофазаси бошлиғи Р.Рихсиевнинг буйруғи асосида Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан туман ҳудудидан ўтувчи Оҳангарон дарёси ўзанини тозалаш, қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.

✔️Жорий йил баҳор мавсумида сел, сув тошқини каби табиий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ташкил этилган тактик машғулотларга туман ФВБ, ободонлаштириш, йўллардан фойдаланиш бўлимининг 35 нафар ишчи-ходимлари, 2 та экскаватор, 30 та оғир юк ташувчи техника воситалари жалб этилган.

Давлатимиз раҳбарининг “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида дарё ўзанини тозалашдан ортган шағал “Дўнгқўрғон”, “Файзобод”, “Сувти”, “Тараққиёт” МФЙлардаги кўчаларни шағаллаштириш ҳамда қўшни Нурафшон шаҳри ва Бўка туманига юборилмоқда.

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube