Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.2K photos
5.65K videos
48 files
22.3K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ

Ички йўллар таъмирланиб, аҳолига қулайлик яратилмоқда

📍Юқори Чирчиқ туман прокурори, 2-сектор раҳбари Ғ.Абдусаламов ташаббуси билан ички кўчаларга шағал ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

‼️Хусусан, "Қорасув", "Булоқбоши", "Янгиобод" ва "Миям-қанғли" маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ички йўлларга махсус техника ва мутахассислар жалб қилинган ҳолда шағал тўкилди.

Амалга оширилган бундай юмушлар аҳолига қулайлик яратаётганлиги боис, улар ўз миннатдорчилигини билдирмоқда.

〽️Бундай тадбирлар тумандаги бошқа секторлар ҳудудларида ҳам амалга оширилмоқда.

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ

Шифокорлар гуруҳи аҳолини тиббий кўрикдан ўтказди

📌Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий маркази катта илмий ходими Зафар Холов бошчилигида юқори малакали шифокорлар гуруҳи Юқори Чирчиқ туманида замонавий артроскопик аппарат ёрдамида жарроҳлик амалиёти ўтказди.

❇️Илгари вилоят фуқароларининг тизза бўғим касалликлари бўйича жарроҳлик амалиётлари пойтахтимиздаги махсус марказларда амалга оширилар эди. Юқори Чирчиқ туманида замонавий артроскопик аппарат ўрнатилгач, дастлабки жарроҳлик амалиётида маҳаллий жарроҳлар ҳам иштирок этдилар.

📌Шу куни икки нафар беморда жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Бундан ташқари, шифокорлар гуруҳи “Темир дафтар”га киритилган беморлар ҳолидан ҳам хабар олди.

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ

Меҳнат ярмаркасида 27 нафар фуқаронинг муаммоси ҳал этилди

📌Юқори Чирчиқ тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Ғ.Абдусаломовнинг ташаббуси билан меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

📍Тадбирда сектор ҳудудидаги "Ёшлар дафтари" ва "Аёллар дафтар"ига киритилган 50 дан зиёд вақтинча ишсиз фуқаролар иштирок этиб, улардан 25 нафарига ишга жойлашиш бўйича йўлланма берилди ва 5 нафари касбга йўналтирилди.

‼️Шунингдек, сектор раҳбари ёшлар ва хотин-қизлар билан мулоқот қилиб, уларнинг мурожаатларини ҳам эшитди ва муаммоларини ҳал қилиш бўйича мутасаддиларга вазифалар юклатилди.

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Тошкент вилояти ҳокими в.б. Даврон Ҳидоятов Юқори Чирчиқ туманидаги IT-парк қурилиши жараёнлари билан яқиндан танишди

🔰Ҳозирда мазкур қурилиш билан боғлиқ ҳаракатлар жадал суръатларда олиб борилмоқда.

📌Вилоят раҳбари ахборот технологиялари боғи номини олган, инновацион ғояларга эга, ноёб иқтидор эгалари учун бунёд этилаётган мазкур паркни кўздан кечирар экан, очиқ типдаги кутубхона, анжуманлар зали ва Карвинг марказларининг дизайни, жиҳозланиши билан боғлиқ таклиф ва мулоҳазаларини мутахассисларга билдирди.

500 дан ортиқ ёшларни ўз бағрига олиши режалаштирилган ушбу марказ жорий йилнинг 20 мартига қадар фойдланишга топширилиши кўзда тутилмоқда.

#Юқори_Чирчиқ

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube