Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Қибрай

Мурожаат ҳал этилди: 2 нафар ёшга ер ажратилди

🔹Қибрай туман сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот ва Халқ қабулхонаси вакиллари 3-сектордаги "Бирлик" ва "Янги Арғин" маҳаллаларининг ишсиз ёшлари билан учрашиб, муаммо ва мурожаатларини ўрганди.

🔸Мутасаддилар йигит-қизларнинг ишга жойлашиш, касбга ўқитиш, ер ажратиш, тадбиркорлик ва чорвачилик билан шуғулланиш учун кредит олиш каби мурожаатларини атрофлича ўрганиб, айримларини шу ернинг ўзида ҳал этишга муваффақ бўлинди.

Хусусан, 2 нафар ёш тадбиркорлик йўналишида дастлабки билимга эга бўлиш учун ҳафталик ўқув машғулотига таклиф этилди, 1 нафар ёшга касбга ўқиш ва 1 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланма берилди.

Деҳқончилик билан шуғулланиш истагини билдирган Қудрат Қосимов ва Олим Жалиловга 0,25 сотихдан ер ажратишга қарор қилинди.

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Қизларга маҳорат дарслари ўтилди

Тошкент вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан "BRIGHT FUTURE" МЧЖ томонидан пойтахтимиздаги "Divan by Demir" ресторанида Қибрай туманида васийлик ва хомийликка олинган 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган қизлар учун тадбир ўтказилди.

🏫"Аёллик назокати" мавзусида ташкил этилган тадбирда иштирокчиларга аёлларга хос маънавият, руҳан қўллаб-қувватлаш, гигиена ва тарбия йўнилишида маҳорат дарслари ўтилди.

🎁Тадбир сўнгида ташкилотчилар томонидан иштирокчиларга совғалар улашилди.

📌Аввалроқ "Basilic" ресторанида "FUTURE" МЧЖ томонидан тумандаги васийлик ва хомийликка олинган 60 нафар болалар учун ҳам байрам тадбири ташкил этилган эди.

#Қибрай

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📑Қибрай тумани ва Чирчиқ шаҳрида ўтказилган меҳнат ярмаркаларида асосий эътибор, аёллар, ёшлар, алимент тўловчиларнинг ишсизлигига қаратилди.

🧮Қибрай туманида 65 та корхона ва ташкилотлар, тижорат банклари ўз бўш иш ўринлари билан иштирок этган бўлса, Чирчиқ шаҳридаги хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда ишбилармон тадбиркорлар 1 600 та иш ўрни билан қатнашди.

Шундан 60 нафар фуқаролар ўзларига муносиб бўлган иш ўринларини топиш имконига эга бўлдилар.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" телеканали лавҳасида.

#Қибрай
#Чирчиқ

👉
Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Тадбиркор аёлларнинг экспорт салоҳияти оширилмоқда

Қибрай туманида кичик бизнес соҳасида хотин-қизлар имкониятини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида туман ҳокимлиги ҳамда "Тадбиркор аёл" ассоциацияси ҳамкорлигида тадбиркор аёллар учун "Экспорт имкониятлари" мавзусида семинар ташкил этилди.

Батафсил▶️https://toshvil.uz/uz/pages/news_administration/tadbirkor_ayellarning_eksport_salo_iyati_oshirilmo_da/

#Қибрай
#Семинар

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube