Янгиобод обод қишлоққа айланади
⚡️Чиноз туманидаги энг чекка ҳудуд Янгиобод қишлоғида ободончилик ишлари бошланди.
📌Туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотлар ташаббуси билан Янгиобод қишлоғини обод қилишга киришилди. Айни пайтда тумандаги ташкилотлар ишчилари билан бирга, аҳоли вакиллари ҳам ҳашарда қатнашиш учун бел боғлашди.
🤝Тадбир иштирокчиларини Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари Алишер Усмонов ва туман ҳокими Ботир Алимбековлар сўзга чиқиб, аввало, хайрли ишга киришилганлиги муносабати билан уларга куч-қувват тилади, шунингдек, ободлик, озодалик ҳақида гапиришди.
#Чиноз
👉Каналга уланиш👈
Web-site| Facebook| Instagram|YouTube

#расмий
Тайинлов
📌Дўсбеков Шуҳрат Бегимқулович Тошкент вилояти ҳокимлиги Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
❇️Шуҳрат Дўсбеков 1980 йилда Тошкент вилояти Пискент туманида туғилган. 2008 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида қишлоқ хўжалиги соҳасида бир қатор масъулиятли лавозимларда фаолият юритган.
🔰Лавозимга тайинлангунга қадар Жиззах вилояти Дўстлик тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.
👉 Каналга аъзо бўлиш👈

📌Мухамедазизова Ирода Рахматиллаевна Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди,
🔰Ирода Мухамедазизова 1981 йилда Tошкент вилояти Қибрай туманида туғилган. 2002 йилда Тошкент давлат педагогика университетини тугатган.
❇️Фаолияти давомида қатор йиллар халқ таълими тизимида меҳнат қилган. Лавозимга тайинлангунга қадар Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими бош мутахассиси вазифасида ишлаб келаётган эди.

Бобур таваллуд кунига бағишланди
⚡️Пискент туманидаги 79-сонли махсус мактаб-интернатда буюк саркарда ва истеъдодли шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан адабий кеча ўтказилди.
✅Тадбирда Тошкент вилояти прокурори катта ёрдамчиси Д.Ҳамидов, туман ҳокими ўринбосари С.Ҳамдамов, вилоятдаги мактаб-интернатлари ва меҳрибонлик уйлари раҳбарлари иштирок этдилар.
🔰Унда ўқувчилар устозлари биргаликда тайёрлаган мусиқий дастур, ғазал ва рубоийлардан намуналар ўқилди. Шоҳ ва шоирнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида болалар ижросида саҳна кўринишлари намойиш этилди. Улуғ алломалар ижодига оид суратлар танлови, робототехника, кулолчилик тўгараклари, иссиқхона ва болалар ясаган буюмлар кўргазмаси эътирофга сазовор бўлди.
📚Тадбирда болажонларга 150 та китоб совға қилинди.
#эҳтиром
#Пискент

Ёшлар универсал жанг бўйича куч синашдилар
🤼Оҳангарон туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг универсал жанг тури бўйича туман очиқ турнири ўтказилди.
📌Мусобақаларда Оҳангарон, Ўрта Чирчиқ, Бектемир, Оққўрғон туманлари, Андижон, Ангрен, Бекобод, Нурафшон шаҳарларидан жами 250 нафар ёшлар иштирок этишди.
🏆Муросасиз кечган жанглар якунига кўра, умумжамоа ҳисобида Оҳангарон тумани жамоаси турли вазн тоифаларида 15 та биринчи ўринни қўлга киритиб, мусобақанинг мутлоқ ғолиби бўлган бўлса, 2 ва 3-ўринлар Бекобод ва Ангрен шаҳри жамоаларига насиб қилди.
#Оҳангарон_тумани
#спорт