Toshkent viloyati hokimligi
14.7K subscribers
40.8K photos
5.56K videos
48 files
22.1K links
Download Telegram
#тайинлов

Бугун Бекобод туман ҳокимлиги мажлислар залида туман фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишни Бекобод туман ҳокими Фурқат Худойбердиев олиб борди. Кун тартибига кўра ташкилий масала кўриб чиқилди. Мўминова Ёқутхон Эргашевна туман ҳокимининг ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи.

Маматқулова Хулкар Абдусаламовна бўлим бошлиғининг хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш бўйича ўринбосари.

Жумабоев Хасан Қўшбоқович бўлим бошлиғининг хавфсиз маҳалла фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича ўринбосари.

Норматов Абдуҳолиқ Кубаевич бўлим бошлиғининг кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш, ёшларда ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

@toshvilpressa
Forwarded from Olmaliq
#тайинлов

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи тайинланди

Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида шаҳар фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан сўз олган шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов Президентнинг жорий йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ва қонун устуворлигини таъминлашда маҳалла институтини мутлақо янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сонли Фармони ва 2020 йил 18 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оила масалалари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4602-сонли Қарори мазмун-моҳияти ҳақида маъруза қилиб, бугунги кундаги аҳамиятига алоҳида тўхталди.

Шундан сўнг йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Шаҳар ҳокимининг 2020 йил 24 февралдаги 114-сонли қарорига асосан, Олмалиқ шаҳар ҳокими ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига Ўтапов Абдирашид Абдураупович тайинланганлиги эълон қилинди.

@Olmaliq_shahri
#расмий

ТАЙИНЛОВ

Маткаримов Жаҳонгир Шамуратович
- Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оила масалалари бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Жаҳонгир Маткаримов лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келган.

@toshvilpressa
#спорт

Бешта муҳим ташаббус ижроси амалда

Жорий йилнинг 17-20 февраль кунлари Тошкент шаҳрида спортнинг енгил атлетика тури бўйича фахрийлар ва 1998-2000 йилда туғилган ёшлар ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди.

Ушбу мусобақада Юқори Чирчиқ туманидан қатнашган ёшлар фахрли 1- ва 2- ўринларни эгалладилар.

@toshvilpressa
Янгийўл шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида фаоллар йиғилиши ўтказилди. Йиғилишни Янгийўл шаҳар ҳокими Фарҳод Мирзаев олиб борди. Кун тартибида ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Ибрагимов Анвар Шомансурович Янгийўл шаҳар ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг шўьба мудири Абдулла Турсунов ҳамда Тошкент вилояти ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари Камолиддин Шерматов иштирок этди.
@toshvilpressa
#биласизми
Анбар биби ким бўлган?

Занги отанинг аҳли аёллари Анбар бибининг асли исми Райҳона бўлган. Қизлари Қорасочнинг эса асл исми Ойжон эди. Вафотларидан сўнг икковлари бир қабристонга дафн қилинган. Анбар биби мақбараси XV аср бошларида қурилган. Мақбара аслида улуғ аёлнинг номи учун бунёд этилган бўлиб, Анбар биби номи тарихда «Меҳрибон ва саҳоватли улуғ она» тимсолида муқаддас саналган.

Мақбарани Амир Темур ўз даврида унинг улуғлигини ҳисобга олиб, Занги ота мақбараси каби маҳобат билан бунёд этишга буюрган. Мақбарадаги хилхоналарда жойлашган қабрнинг бирига Анбар биби ва иккинчисига Сулаймон Ҳаким ота Боқирғонийнинг онаси дафн этилганлиги аниқланган.

Анбар биби мақбарасининг ҳозирги кунгача асл қиёфаси деярли сақланган. Унинг қадимги гумбази қайта тикланиб, умумий кўриниши таъмирланган.
Айни пайтда Анбар биби мақбараси Занги ота мажмуаси таркибига тарихий архитектура ёдгорлиги сифатида киритилган.
@toshvilpressa
#тайинлов

Миртурсунова Мактуба Мирхаитовна
Юқори Чирчиқ туман ҳокимининг ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

Мактуба Мирхаитовна мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Юқори Чирчиқ туман ҳокими ўринбосари, ҳотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида фаолият олиб борган.

@toshvilpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани

Президентимизнинг 2019 йил июн ойида вилоятга қилган ташрифидан сўнг, соғлиқни сақлаш, тизимидаги бино ва иншоотларни таъмирлаш, қурилиш учун қўшимча 300 миллиард сўм маблағ ажратилаган эди. Ана шу маблағ ҳисобидан ўтган йили Бекобод тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасининг биносида кафитал таъмирлаш ва худудни ободонлаштириш ишлари бошланган эди.

Яқинда 1285 ўринга мўлжалланган мазкур тиббиёт муассасаси ҳам фойданланишга топширилди.
Умумий қиймати 3 миллард 900 миллион сўмни ташкил этувчи тиббиёт маскани замонавий лаборатория жиҳозлари физиотерапия ускуналари билан таъминланди. Унинг ёнида тез тиббий ёрдам бўлими ташкил этилди.

Батафсил "Ўзбекистон 24" телеканалининг махсус репортажида

@toshvilpressa