Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
Кредитлар ажратиш орқали иш ўринлари ташкил этилади

✍️Оққўрғон туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ф.Омонов иштирокида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

📌Тадбирда Ёшлар иттифоқи туман кенгаши бошланғич ташкилотлари етакчилари, ишсиз, лекин тадбиркорликка қизиққан, дехқончилик билан шуғилланиш истагида бўлган, спорт ва санъатга ихлоси баланд йигит-қизлар қатнашди.

🔷Учрашувда ёшлар томонидан 16 та таклиф ва мурожаатлар билдирилди. Мурожаатлар туман ҳокими томонидан масъулларга тегишли тартибда йўналтирилиб, тушунтириш берилди. Тадбирда баъзи йигит-қизларга кредитлар ажратиш масалалари ҳал этилиб, уларнинг бандлиги таъминланишига эришилди.

#Ҳоким_ва_ёшлар
#Оққўрғон

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

♻️ “Маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича вазифалар белгиланди.

📌 Президент Шавкат Мирзиёев томонидан “Маҳаллабай” ишлаш тизимини жорий этиш бўйича белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, Тошкент тумани ҳудудида иқтисодий комплекс вакилларини маҳаллаларга туширган ҳолда, вертикал тизимни, барча органлар фаолиятини ўзаро мувофиқ йўлга қўйиш ишлари бошланди.

Бу борадаги вазифаларни тизимли амалга ошириш мақсадида туман прокурори, 2-сектор раҳбари Алишер Назаров, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Сардорбек Эргашевлар 2-сектор ҳудудидаги “Ибрат” маҳалласида бўлиб, сектор ҳудудидаги маҳаллаларга бириктирилган доимий вакиллар ва бошқарув офиси мутахассисларига аниқ топшириқларни белгилаб бердилар.

🎞 Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram
Банклар “маҳаллабай” кесимида ишлашга ўтмоқда

❇️Оққўрғон тумани ҳокимлигида “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки Тошкент вилояти филиали раҳбари А.Бутунбоев, туман ҳоким ўринбосари Қ.Шинтемировлар бошчилигида тумандаги тижорат банклари раҳбарлари ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарларига "маҳаллабай" кесимида ишлаш бўйича тушунтиришлар берилди.

📌Жумладан, барча маҳаллаларга тижорат банкларини бириктириш орқали фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш чораларини кўриш, хонадонма-хонадон аҳоли вакиллари билан юзма-юз учрашиб, уларга кредит олиш, тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш каби йўналишлар бўйича зарур маслаҳат ва тавсиялар берилади.

📌Аввалроқ, туман сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ва маҳалла раислари иштирокида ўтган йиғилишда "маҳаллабай" кесимида ишлаш бўйича йўриқномалар берилган эди.

#Оққўрғон

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Икки буюк сиймо хотирланди

Тошкент туманидаги 21-умумтаълим мактабида ғазал мулкининг султони Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган сана муносабати билан “Икки буюк сиймо” мавзуида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

📚Тадбирда Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган саҳна кўринишлари ижро этилди, ғазаллар ўқилди.

🔰Шунингдек тадбирда ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга, ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни мардлик, жасурлик, ватанпарварлик руҳида ҳамда она Ватанга содиқ ва садоқатли қилиб тарбиялаш юзасидан Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Н.Мамаджанов ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Тадбирда 200 нафар ёшлар иштирок этишди.

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Психологлар ҳокимлар билан тренинг машғулотлари ўтказишди

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан М.Ломоносов номидаги Москва давлат университети Тошкент филиалида тегишли тайёргарликдан ўтиб келган малакали психологлар томонидан шаҳар ва туманлар ҳокимлари билан белгиланган график асосида индивидуал психологик тренинглар ўтказиш ишлари йўлга қўйилди.

🔰Тренинглар Янгийўл ва Чиноз тумани ҳокимлари билан индивидуал психологик суҳбат тарзида ўтказилиб, унда раҳбарнинг (эмоционал интеллект (EQ), ижтимоий муносабатлар, ходимларга, топшириқларга ва муаммоли вазиятларга йўналганлик, стрессга чидамлилик, бошқарув қарорларини назорат қилиш, вақтни бошқариш ва х.к) ҳолатларини атрофлича ўрганиш ҳамда аниқланган салбий психологик ҳолатларни бартараф этиш мақсадида ташкил этилди.

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Президент Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида иштирок этди.
Жиноятчиликни маҳаллаларда жиловлаш, профилактика инспекторлари ишининг натижадорлигини ошириш бўйича топшириқлар берилди. Ички ишлар ходимларининг иш ҳақи оширилиши таъкидланди.
Йиғилишда айрим тузилмалар раҳбарлари лавозимидан озод этилди.

Президент принял участие в расширенном заседании коллегии Министерства внутренних дел.
Даны поручения по противодействию преступлениям в масштабе махалли, снижению нагрузки и повышению эффективности работы инспекторов по профилактике. Отмечалось, что размер заработной платы сотрудникам органов внутренних дел будет увеличен.
В ходе заседания освобождены от должности руководители отдельных структур.

#Mirziyoyev #yigilish #IIB #huquqtartibot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ваъда қилинган компьютер ўз эгасига топширилди

🔹Қибрай туманидаги 39-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси, 2-гуруҳ ногирони К. Қобуловга Президентнинг Қибрай тумани Халқ қабулхонаси масъуллари ва Халқ таълими бўлими мутасаддилари томонидан замонавий ноутбук топширилди.

🔸Аввалроқ Камолиддин туман ҳокимининг Халқ қабулхонасида ўтказган қабулида компьютер технологиясига қизиқиши, лекин унда компьютер олиш учун имконият йўқлигини айтиб, ҳокимдан амалий ёрдам сўраган эди.

Мурожаати инобатга олинганидан хурсанд бўлган Камолиддин миннатдорчилик билдирди.

#Қибрай

👉
Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#аграр_соҳа

Боғлар барпо этилмоқда

🌳Пискент тумани ҳокимининг 165-ф сонли фармойиши асосида баҳор мавсумида кўкаламзорлаштириш, мевали боғлар барпо этиш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

“Пискент Шарқ агро” фермер хўжалигида амалий семинар бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосари М.Абдураҳмонов, ҳоким маслаҳатчиси Ҳ.Каримов, аграр соҳа масъуллари, фермерлар, тажрибали боғбонлар иштирок этди.

🍎Туман ҳудудидаги 912 гектар боғларнинг сифати, ҳосилдорлиги М.Маҳмудов номидаги боғдорчилик илмий тадқиқот институти мутахассислари томонидан ўрганилди. Камҳосил боғларни янги серҳосил навлар билан тўлдириш борасида зарур тавсиялар берилди.

🎋Пискентлик қишлоқ хўжалиги ходимлари Фарғона вилоятининг Қува тумани билан кўчат етказиб бериш ва тажриба алмашиш бўйича фойдали келишувлар тузилган. Бугун Қувадан 7 минг 500 туп 7 хил мевали ва манзарали дарахт кўчатлари келтирилди.

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube