Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанднинг туризм салоҳиятини ривожлантиришга доир тақдимот билан танишди.
Давлатимиз раҳбари транспорт, йўл ва коммуникация тармоқларини ривожлантириш, Самарқанд шаҳрини ободонлаштириш, манзарали ва мевали кўчатлар экиш бўйича топшириқлар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией по развитию туристического потенциала Самарканда.
Глава государства дал поручения по развитию транспортной, дорожной и коммуникационной инфраструктуры, благоустройству города Самарканда, высадке декоративных и фруктовых деревьев.

#Mirziyoyev #taqdimot #Samarqand #turizm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ангренда янги қўшма корхона иш бошлади

📊 Мамлакатимизда тадбиркорлик ва инвестиция муҳитини янада яхшилаш, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш, шунингдек пандемия давридан кейин иқтисодиётни тиклаш ва ривожлантириш бўйича бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

🏭 Ангрен шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан Тожикистон ва Ўзбекистон ишбилармонлари таъсисчилигида “ANGREN XO'JAND GROUP” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона давлат рўйхатидан ўтказилди.

🔰Скотч ишлаб чиқаришга ихтисослаштириладиган мазкур корхона тўла қувват билан ишга тушгач, 40 та янги иш ўрни яратилади.

#Ангрен

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туман ҳокими "Ҳасанбой" маҳалласи ёшлари билан мулоқот қилди

🏫 Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамов ва сектор раҳбарларининг ёшлар билан навбатдаги учрашуви "Ҳасанбой" маҳалласидаги 13-умумтаълим мактабида ўтказилди.

💬 Маҳалла аҳли ва мактаб ўқувчи ёшлари ўзларини қизиқтирган савол ва муаммоли масалалари юзасидан туман ҳокими ва сектор раҳбарларига мурожаат қилди. Учрашув савол-жавобларга бой, очиқ мулоқот тарзида ўтди.

🎞 Жараёндан видеолавҳа.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#расмий

Тайинлов

📌Пайзиев Рустам Қулмахаматович Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Рустам Пайзиев 1979 йил Тошкент вилоятида туғилган. 1999 йил Тошкент ирригация ва мелиорация институтини ҳамда 2009 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академияси магистратурасини тамомлаган.

🔹Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигида Давлат кадастрлари ягона тизими шўъбаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кичик имкониятдан катта натижага эришаётган Мафтуна

Мафтуна Камилова кичик корхона очиб, Қибрай туманидаги "Чинобод" маҳалласининг 18 нафар хотин-қизларни иш билан таъминламоқда.

🤝Қибрай тумани ҳокими Мафтунага туман марказидан маҳсулотларини сотиш учун дўкон очиш таклифини берди.

🎞Кичик корхонадаги қайноқ иш жараёни лавҳада.

#Қибрай

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
"Тарих ва ўлкашунослик" музейига саёҳат уюштирилди

⚡️Оққўрғон туманидаги корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг туман марказида яқинда бунёд этилган "Тарих ва ўлкашунослик" музейига саёҳати ташкил этилди.

📚Саёҳат давомида ташриф буюрувчилар ўзгача меъморий ечимда қад ростлаган музейдаги 100 ўринга мўлжалланган замонавий кутубхона, ФҲДЁ янги биноси, "Хотира майдони", кўргазмалар зали, ёзги айвон, "Мангулик қўрғони" мажмуалари билан танишдилар.

📌Иштирокчилар амалга оширилган бунёдкорлик ишларини кўздан кечириб, катта таассурот олишди.

#Оққўрғон_тумани

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Изланувчан ва иштиёқманд ёшлар сони кун сайин кенгаймоқда. Улар томонидан амалиётга жорий қилинаётган лойиҳаларнинг аҳамияти ҳам сезиларли даражада ортган.

❇️Оҳангарон шаҳрида бунёд этилган Ёшлар технопарки ва ундаги ёшлар фаолияти, қизиқишлари бунга ёрқин мисол.

👨‍💻Мазкур масканда жам бўлган йигит-қизлар дастурлаш, робототехника, компьютер ва веб дизайнерлик каби соҳаларда замонавий билимларни эгаллаб, ўз иқтидорларини юзага чиқармоқда.

📹Батафсил "Факт 24" дастурида.

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#сиёсий_маърифат_соати

Давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бошланди

Айни пайтда Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтмоқда.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

🔷 Ушбу сиёсий-маърифий соатда спикерлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтадилар.

❗️Сиёсий-маърифий соатни Давлат бошқаруви академиясининг YouTube'даги каналида ушбу ҳавола орқали кузатиб боришингиз мумкин.

▶️ Сиёсий маърифат соатини кузатиш учун ҳавола: https://www.youtube.com/watch?v=wz3SbXGd9CI
Янги саноат зонасида 3 мингдан ортиқ иш ўринлари ташкил этилади

⚡️Янгийўл шаҳар ҳокими Ф.Мирзаев хитойлик инвесторлар томонидан таклиф этилган лойиҳалар билан яқиндан танишди.

📌Хусусан, Янгийўл туманидан 60 гектар ер ажратилиб, Янгийўл шаҳар ҳокимлигига белгиланган муддатларда топширилиши таъминланади ва захирага олинган майдон тегишли тартибда 5 та лотга бўлинади. Умумий қиймати 311,7 миллион доллар миқдоридаги 3 минг 140 та янги иш жойлари яратиш шарти билан 36 турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича янги инвестиция лойиҳаларини амалга оширилиши режалаштирилган.

🔎Натижада 60 гектар ер майдонини тўғридан-тўғри хорижий инвесторларга бириктириш ҳисобига Чехия, Хитой, Россия ва Туркия давлатлари вакиллари, жами 10 та бизнес ҳамкорлар билан Янгийўл шаҳрида саноат зонасини ташкил қилиш бўйича тўғридан-тўғри музокаралар олиб борилмоқда.

🔸Лойиҳа фойдаланишга топширилгач, йилига 1,1 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади ва бюджетга бир йилда ўртача 150,0 миллиард сўм маблағлар туширилишига эришилади.

📊Маълумот ўрнида, бугунги кунда Янгийўл туманидаги балл бонитети энг юқори қишлоқ хўжалиги майдонларидан ер солиғи 1 гектардан 1,0 миллион, сув солиғи 0,5 миллион сўмни ташкил қилади. Шуни ҳисобга олсак, 60 гектардан бюджетга ўртача 900 миллион сўм пул маблағлари тушади.

📌Янги лойиҳани амалга оширилиши ҳисобига эса тушумлар 2 минг 500 баробарга оширилишига эришилади.

#Янгийўл_шаҳар

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Банклар маҳаллаларга бириктирилади

♻️Халқ банкининг Тошкент вилояти филиaли бошлиғи М.Ғаниев ва Қибрай тумани ҳокими ўринбосари Х.Бекмуродов бошчилигида ўтказилган йиғилишда тумандаги тижорат банклари раҳбарлари, маҳаллалар раислари ҳамда тегишли ташкилотлар масъулларига "маҳаллабай" кесимида ишлаш бўйича тушунтиришлар берилди.

🔸Жумладан, тумандаги барча маҳаллаларга тижорат банкларини бириктириш орқали фуқароларининг муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш чораларини кўриш, хонадонма-хонадон аҳоли вакиллари билан юзма-юз учрашиб, уларга кредит олиш, тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш каби йўналишлар бўйича зарур маслаҳат ва тавсиялар берилади.

🔹Аввалроқ туман сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ва маҳалла раислари иштирокида ўтган тадбирда "маҳаллабай" кесимида ишлаш бўйича йўриқномалар тарқатилган эди.

#Қибрай

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Республика махсус комиссиясининг ахбороти

📍https://uza.uz/posts/240976

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан