Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.9K photos
5.34K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
Махсус-тактик ўқув машқларида ички йўлларга шағал ётқизилмоқда

Ҳудудлардаги таъмирталаб ички кўчаларга механизациялаштирилган отряд ёрдамида амалий махсус-тактик ўқув машқлари ўтказиш орқали шағал ётқизиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

📌Оққўрғон туманидаги "Қуштамғали" МФЙнинг Қуштамғали, Омад, Обод юрт, Фусункор, Шамалак кўчаларига, "Элтамғали" МФЙнинг Наврўз, Олмазор, Муротовул, Навбаҳор, Қорасув кўчаларига 50 дан ортиқ махсус техника иштирокида шағал ётқизиш ишлари бажарилмоқда.

Оҳангарон шаҳрида олиб борилган махсус ўқув-тактик машқлари чоғида "Бирлик" МФЙ Шарқ кўчасининг 300 метр, "Ёшлик" МФЙ Ҳуррият кўчасининг 600 метр қисми (режалаштирилган) ва "Нўғойқўрғон" МФЙнинг Бунёдкор, Янги авлод кўчаларининг 150 метр қисмига шағал қопламаси ётқизилди. Шунингдек, "Янгилик" МФЙда 400 метр йўл асфальтланди.

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🐐Эчки сутида кўп миқдорда калий бўлиб, юрак-нафас олиш тизими фаолиятини яхшилайди. Хусусиятига кўра она сутига яқин бўлган эчки сути кўпгина хасталикларда даво ҳисобланади.

📌 Янгийўл туманида яшаб келаётган Илҳомжон Узоқов буни яхши англаган ҳолда бир неча йил олдин 3 дона хориждан олиб келинган зотдор эчкиларни харид қилган эди.

🥛Бугун эса эчкилар сони юзга яқинлашган. Деярли ҳар куни 60 литргача эчки сути соғиб сотилади.

🎥Батафсил "Sevimli" телеканали нигоҳида.

#Янгийўл_тумани

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Нурафшонда “Оила мактаби” очилди

👨‍👩‍👧‍👦Вазирлар Маҳкамасининг “Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра Нурафшон шаҳрида ташкил этилган “Оила мактаби”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тантанали тадбирда вилоят прокурори вазифасини бажарувчиси С.Самадов, Нурафшон шаҳар ҳокими, сектор раҳбарлари, шаҳар Кенгаши депутатлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими масъуллари, МФЙ раислари иштирок этишди.

#Нурафшон

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ҳокимлик соати: қатор масалалар кўриб чиқилди

Юқори Чирчиқ туман ҳокими У.Атемов раҳбарлигида ҳоким ўринбосарлари, барча корхона-ташкилот раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

🔹Тадбирда асосий эътибор жиноятчиликни олдини олиш, ёшларнинг бўш вақтини самарали ташкил этишга қаратилди. Участка нозирлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, мактаб директорлари биргаликда иш олиб борсагина, кутилган натижаларга эришиш мумкинлиги таъкидланди.

📌Жараёнда бир қатор вазифаларга раҳбарлар тайинланди. Хусусан, туман педагогика коллежи директори лавозимига Г.Баҳодирова, туман тиббиёт бирлашмаси марказий касалхонаси бош шифокори вазифасига Н.Нодирова, маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари вазифасига Г.Элибоева тасдиқланди.

#Юқори_Чирчиқ

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Болажонлар Навоий номидаги Давлат адабиёт музейида бўлишди

🔰Буюк боболаримизни ёд этиш, уларнинг ибратли ҳаёти ва фаолияти, илмий-ижодий меросини чуқур ўрганиш ёшлар учун маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

⚡️Қибрай туманидаги 42-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари учун ҳам пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейига саёҳат уюштирилди.

♻️Буюк шоир ва мутафаккир, сўз мулкининг султони Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига оид кўргазмали материаллар, экспонатлар болажонларда катта таассурот қолдирди.

#Қибрай

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда

Тошкент тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.

🔍 Қабул давомида туман ҳокимлиги, туман Адлия бўлими, Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари, Жиноят, Фуқаролик ишлари бўйича ҳамда Иқтисодий судлар раислари томонидан 27 нафар хотин-қизларнинг суд-ҳуқуқ ҳамда ижтимоий масалалардаги мурожаатлари тингланиб, улардан 4 нафарининг мурожаатлари шу ернинг ўзида ижобий хал этилди. Шунингдек, 23 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди.

📌 Маълумот учун: Бугунги кун ҳолатига туманда “Аёллар дафтари”ги киритилган хотин-қизлар 1 минг 3 нафарни ташкил этиб, шулардан 33 нафари ҳуқуқий ёрдамга муҳтож ҳисобланади.

#Аёллар_дафтари
#Тошкент_тумани

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube