Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
#ёшлар_дастури_амалда

Китоб – дунё эшикларини очгувчи калит

🔰Пискент туманида "Ўзбекистон" нашриёти ижодкорларининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

♻️Ижодий учрашувда нашриёт бош муҳаррири Шавкат Одилжон, муҳаррирлар Маҳмуд Бўрон, Тўхтамурод Ҳасанбоев, Муқимий номидаги мусиқали драма театри актёри Умид Шодмонов, ёзувчи ва журналист, "Меҳнат шуҳрати" ордени соҳиби Собиржон Иномов, туман халқ таълими бўлими маънавиятчилари ҳамда ёшлар иштирок этишди.

📚Тадбир доирасида "Ўзбекистон" нашриётида чоп этилган янги асарлар савдоси ташкил этилди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қуйи_Чирчиқ

⚡️Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш мақсадида Қуйи Чирчиқ туман ҳокимининг ўринбосари О.Султанбеков бошчилигидаги ишчи гуруҳ "Балиқчи" ва "Тўқбой" маҳаллаларидаги “Ёшлар дафтари”га киритилган йигит-қизлар билан учрашиб, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганмоқда.

📌Бугунги кунда тумандаги 1 794 нафар ёшлар вақтинча ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги боис "Ёшлар дафтари"га киритилган бўлиб, уларни иш билан таъминлаш мақсадида бир қатор тадбирларни амалга ошириш режалаштирган.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Сиёсий партиялар раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди. Очиқ мулоқот чоғида партияларнинг жамиятимиз сиёсий-ижтимоий ҳаётидаги ўрни ва ролини ошириш масалалари, бугунги кунда улар олдида турган асосий вазифалар ҳақида атрофлича фикр алмашилди.
Партиялар ўз депутатлари орқали жойлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ўрганиши, уларнинг ечими бўйича таклифлар бериши, айниқса, таъсирчан парламент ва жамоатчилик назоратини олиб бориши муҳимлиги қайд этилди.

Состоялась встреча с лидерами политических партий. В ходе открытого диалога состоялся обстоятельный обмен мнениями по вопросам повышении роли и места партий в общественно-политической жизни общества, основных задачах, стоящих перед ними сегодня.
Отмечалась важность того, чтобы политические партии через свой депутатский корпус изучали социально-экономические проблемы на местах, предлагали решения, а также осуществляли действенный парламентский и общественный контроль.

#Mirziyoyev #uchrashuv #partiyalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_дастури_амалда

🏢 Иқтидорли ёшлар ҳоким ҳузурида

🔰 Тошкент тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Одилхон Рустамов туманимизнинг бир гуруҳ иқтидорли ёшлари билан учрашди.

💬 Учрашув давомида тумандаги умумий ўрта таълим муассасаларидан ташриф буюрган йигит-қизлар ўз орзулари, хоҳиш-истаклари ва мақсадлари ҳақида туман раҳбари билан самимий суҳбатлашдилар.

🔹 Спорт, журналистика, публицистика, роботатехника, санъат турларига, жумладан, рассомчилик ва қўшиқ куйлашга меҳр қўйган ва ўз йўналишларида турли танловларда, мусобақаларда иштирок этиб, ютуқларни қўлга киритишга улгурган ёшларимиз мақсадларига эришишда айнан қандай кўмак муҳимлигини туман ҳокимига маълум қилдилар.

♻️ Учрашув сўнгида туман раҳбари ҳар бир ёшнинг хоҳиш-истакларини эътиборга олиб, уларга моддий ва маънавий кўмак бериш, орзу-умидларини рўёбга чиқариш ҳамда доимий равишда қўллаб-қувватлаб туришга тайёрлигини ва бу каби самимий суҳбатларни мунтазам ўтказиб борилишини билдирди.

🎞 Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram
​​#аграр_соҳа
#Пискент

Баҳорнинг бир куни ҳосил тақдирини белгилайди

☘️Деҳқончиликдаги тажрибадан маълумки, баҳордаги бир кун ҳам ҳосил тақдирини белгилайди. Пискент тумани деҳқон ва фермерлари ҳам февралнинг илиқ кунларидан унумли фойдаланиб, мавсумий агротехник тадбирларни жадал олиб боришмоқда.

🌾Айни вақтда ғалла майдонларида майсаларнинг ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ниҳолларни биринчи ўғитлаш ишлари бошланди. Туманда 8 минг 655 гектар майдонга буғдой экилган бўлиб, ҳозиргача 1 минг 15 гектарига минерал ўғит сепилди.

– Эрта баҳорги озиқлантириш ниҳоллар қалинлигини таъминлайди. Ғаллани зарур миқдорда озиқлантириш, агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш ҳосилдорликни 90-100 центнерга кўтариш имконини беради, – дейди туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари М.Абдураҳмонов.

💧Шунингдек, айни вақтда 115,9 км ички хўжалик суғориш тармоқларини тозалаш, 20 та гидротехник иншоот ва 15 та гидропостда таъмирлаш юмушлари ҳам олиб борилмоқда.

🚜Сув тармоқларини тозалаш ва суғориш мавсумига шай ҳолатга келтириш учун 7 та техника жалб этилган. Ҳозиргача 341,3 км ариқ ва зовурлар тозаланиб, 209 та хандақ қазилди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube

Янгича тизим амалиётга татбиқ этилмоқда

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури ижроси мониторинги график асосида олиб борилмоқда.

📄Дастурдан кутилаётган асосий мақсад ёшларни маънавий юксалтириш, жисмоний чиниқтириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва маданий ҳордиқ олишларига шароит яратиш, замонавий технологик касбларга ўқитиш, уларни иш билан таъминлаш каби жиҳатларни ўз ичига олади.

📌Оққўрғон, Пискент, Паркент, Бўка, Бекобод туманлари ва Бекобод, Олмалиқ, Ангрен шаҳарлари ҳокимлари ўринбосарлари, Ёшлар иттифоқи маҳаллий кенгашлари раҳбарларининг декабрь-январь ойларидаги ишлари юзасидан ҳисобот тақдимотлари кўриб чиқилди ва мутасаддилар томонидан жорий йилнинг февраль ойида амалга оширмоқчи бўлган ишлари эшитилди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Forwarded from E-AUKSION (Erkin)
Тошкент вилоятидан савдога чиқарилган тадбиркорлик учун ЕР УЧАСТКАЛАРИ

1, Тошкент вилоятидан 26 млн.сўмдан (кўриш)
2, Ангрен шаҳридан 6,4 млн.сўмдан (кўриш)
3, Оҳангарон туманидан 19,7 млн.сўмдан (кўриш)
4, Оққўрғон туманидан 4,7 млн.сўмдан (кўриш)
5, Бекобод шаҳридан 45 млн.сўмдан (кўриш)
6, Бўка туманидан 3,5 млн.сўмдан (кўриш)
7, Бўстонлиқ туманидан 6,7 млн.сўмдан (кўриш)
8, Бекобод туманидан 45 млн.сўмдан (кўриш)
9, Зангиота туманидан 5.5 млн.сўмдан (кўриш)
10, Қибрай туманидан 3.5 млн.сўмдан (кўриш)
11. Паркент туманидан 25 млн.сўмдан (кўриш)
12, Пискент туманидан 59,8 млн.сўмдан (кўриш)
13, Қуйичирчиқ туманидан 33,8 млн.сўмдан (кўриш)
14, Чирчиқ шаҳридан 52 млн.сўмдан (кўриш)
15, Чиноз туманидан 14,9 млн.сўмдан (кўриш)
16, Янгийўл туманидан 6,7 млн.сўмдан (кўриш)
17, Тошкент туманидан 18,3 млн.сўмдан (кўриш)

Тошкент вилоятидан e-auksion.uz сайтида 500 га яқин тадбиркорлик учун ер участкаларини сотиб олинг!

👇Хабардор бўлиш учун👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube