Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
#қарор_ва_ижро
#Олмалиқ

Электр таъминоти узлуксизлиги таъминланади

⚡️Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 13 мартдаги 149–сонли қарорига асосан Олмалиқ шаҳрида муҳандислик-коммуникация, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини жадал ривожлантириш ҳамда аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш мақсадида комплекс амалий тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, электр таъминоти корхонаси томонидан "Бўстон" МФЙ ҳудудига 148-сонли трансформатор пунктидан чиқувчи 0,4 кВли ҳаво тармоқларини реконструкция қилиш мақсадида материаллар келтирилиб, 60 дона темир-бетон устунлари ўрнатилди ва 0,5 км СИП кабель тармоқлари тортилди.

📌Шунингдек, "Мустақиллик" МФЙ аҳолисини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 13 та темир-бетон устунлари ўрнатилди. Бундан ташқари 5 дона трансформатор пункти ва "Рамазон" МФЙдаги 2,3 км, "Олтин" МФЙдаги 1,6 км 0,4 кВ ҳаво тармоқлари мукаммал таъмирланди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Нурафшон
#сессия

🇺🇿Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг тегишли моддасига мувофиқ янги тайинловлар амалга оширилди.

🔰Сессияда Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарорига мувофиқ Улуғбек Узоқов Йўлдошевич вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тасдиқланди. У. Узоқов шу пайтгача Жиззах вилояти Дўстлик туманида ҳоким лавозимида фаолият юритаётган эди.

💠Зуҳра Мирғозиева Тўраевна вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. З.Мирғозиева шу пайтгача Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ҳаётимни газета-журналларсиз тасаввур қилолмайман! — шаҳар ҳокими

👉 https://xs.uz/uzkr/49494

Расмий саҳифаларимиз 👇

Instagram | Facebook | Youtube | Telegram
ТАЙИНЛОВ: Тошкент вилояти ҳокимлигида янги тайинловлар амалга оширилмоқда

📍https://uza.uz/posts/238486

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
#Юқори_Чирчиқ

Пахта етиштириш ва қайта ишлаш кооперацияси тузилди

📍Юқори Чирчиқ тумани ҳокими У.Атемов раҳбарлигида туман ҳоким ўринбосарлари А.Тастанбеков, О.Салимов, Р.Утамалиев, кластер, фермер хўжалик раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

📌Мутасаддилар томонидан мамлакатимиз Президентининг 2020 йил 6 мартдаги "Пахта хом ашёсини етиштириш ва қайта ишлаш кооперациялари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.

"Юқори Чирчиқ оқ олтин толаси" ишлаб чиқариш кооперацияси бошқарув раиси лавозимига А.Сайфутдинов номзоди тавсия этилиб, тасдиқланди.

⚡️Кооперация тафтиш комиссиясига Ф.Сирожов, Д.Йўлдошев, Р.Саидов, У.Пўлатов, Қ.Мирзаевлар тайинланди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#инвестиция
#Нурафшон

Текстиль маҳсулотлари Россияга экспорт қилинмоқда

⚡️Маълумки, инвестиция иқтисодиётнинг драйвери ҳисобланади. Зеро, у иқтисодиёт билан бирга кўпгина турдош соҳаларни ҳаракатга келтиради, аҳоли бандлиги ва даромад манбаи ортишини таъминдайди. Шунингдек, бюджет ва солиқ тушумлари ҳам кўпаяди.

📊Тошкент вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасида вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшид Абдусаломов бошчилигида тадбиркорларга тақдим этилаётган ҳар бир инвестиция лойиҳаси юзасидан зарур маслаҳат ва амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Бу инвестиция жозибадорлигини ошириш ва истиқболли лойиҳаларнинг ортишига ёрдам беряпти.

🏢Нурафшон шаҳридаги “CONSTRUCTION SOLUTION” МЧЖ корхонаси ўтган йили фойдаланишга топширилган бўлиб, тўқимачилик ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Лойиҳа учун шаҳар ҳудудидаги бўш турган майдондан 1 гектар ажратилганди. Лойиҳалаш ва қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилиб, мўъжазгина текстиль корхонаси бунёд этилди.

🔎Янги замонавий технологиялар асосида йилига 3,5 минг дона ҳар хил турдаги кийим-кечаклар тайёрлаш қувватига эга корхона фойдаланишга топширилгач, 100 та иш ўрни яратилди. Эътиборлиси, бандлиги таъминланган ишчиларнинг 45 нафарини ёшлар ташкил этади. Бундан ташқари, корхонада кўпгина аёлларнинг ҳам бандлиги таъминланди.

💰Корхонада 1,5 миллиард сўм миқдорида инвестиция ўзлаштирилди. Бугунги кунда текстиль корхонасида ишлаб чиқарилган кийим-кечак маҳсулотлари бўйича 500 минг АҚШ доллари қийматидаги шартнома имзоланган бўлиб, Россия давлатига экспортга йўналтирилмоқда.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube