Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
​​Вилоят ҳокимлигида Япония компанияси вакиллари билан учрашув

🔰Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Жамшид Абдусаломов юртимизга ташриф буюрган Япония компанияси вакиллари билан учрашди.

❇️Учрашувда "Beeanz Inc." компанияси Бош директори Тсутоми Учияма, компания маслаҳатчиси Даисуке Накамура ва компаниянинг яна бир вакили Накамура Таканорилар иштирок этди.

✍️ Ўтган йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтган ҳамкорлик учрашувида Тошкент вилояти ҳамда Япониянинг “Beeanz Inc” компанияси ўртасида IТ-академиясини ташкил этиш борасида келишувлар имзоланган эди.

🔎Маълумот ўрнида айтиш жоизки, шу кунгача жами 238 нафар номзод мазкур ўқув марказида ўқиш истагини билдирган.

🙎‍♂️🙍‍♀️Бугунги кунга қадар имтиҳон асосида 85 нафар ёшлар IT-академиясига имтиҳон асосида саралаб олинди.

👨💻Режага кўра, таҳсил жараёнларига оид тарғибот тадбирлари олиб борилиб, яна 65 нафар ёшлар IT-академияга ўқишга қабул қилинади.

🤝Учрашувда мазкур ўқув даргоҳининг ташкилий ишлари хусусида сўз бориб, ҳар икки томон бу борада фикр- мулоҳазалар алмашишди.

⚡️Учрашув якунида япониялик мутахассислар IT-академиясини ташкил этишда кўрсатилаётган ёрдам учун Жамшид Абдусаломовга миннатдорчилик билдиришди.

#IT_академияси
#Тошкент_вилояти_Инвестициялар_ва_ташқи_савдо_бошқармаси

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube