Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
​​#инвестиция
#хорижий_лойиҳалар

👥Бугунги кунда Тошкент вилоятида пандемия шароити бўлишига қарамасдан, 41 та давлат билан ҳамкорлик асосида 380 та хорижий лойиҳаларга қўл урилган.

🔎Хусусан, бу рақамларни ҳамкорликдаги хорижий давлатлар кесимида олиб қарайдиган бўлсак, қуйидаги ҳолатни кўриш мумкин:

🔹Хитой билан -121 та

🔸Туркия Республикаси - 46 та

🔹Корея Республикаси - 30 та

🔸АҚШ - 10 та

🔹Буюк Британия - 13 та

🔸Япония - 2 та

🔹Швецария - 4 та

📌ва Швеция, Испания, Польша, Италия, Латвия каби давлатлар билан инвестиция лойиҳалари устида бир қатор амалий ишлар олиб борилди.

💸 Мазкур хорижий лойиҳаларнинг умумий қиймати 4,3 млрд. АҚШ долларига тенг.

🔎Ушбу хорижий лойиҳалар 2020-2023 йилларга мўлжалланган бўлиб, саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишида амалга оширилади.

🛠Жорий йилда вилоят ҳудудида 332,5 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция ўзлаштирилиши кутилмоқда.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#мулоқот

Сектор раҳбарлари маҳалладаги аҳволни ўрганишди

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов, шаҳар прокурори Музаффар Маматов, ИИБ бошлиғи Искандарбек Рашидов, ДСИ бошлиғи Аваз Эргашев ҳамда Президент Халқ қабулхонаси шаҳар бўлими мудири Абдулла Акбаев шаҳарнинг чекка ҳудудидаги "Бўстон" маҳалласида бўлиб, фуқаролар билан учрашди.

📌Учрашув давомида мутасаддилар маҳалла аҳлини қийнаб келаётган масалаларни тинглашди. Фуқаролар қайд этишича, маҳалладаги ички йўллар асфальтланмаган, ётқизилган асфальтлар ҳам сифатсиз. Кўчаларда ёритиш чироқлари тугул, таянчлар ҳам мавжуд эмас.

🔎Сектор раҳбарлари томонидан тингланган масалалар ечими юзасидан тегишли раҳбарлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, ижобий ечим топишга ҳаракат қилишларини маълум қилдилар.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Қибрай_тумани
#Спорт

Мактаб ўқувчиси дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпиони

🏆Қибрай туманидаги 16-умумтаълим мактаби ўқувчиси Рўзмат Сафарбоев Тошкент шаҳрида 21-24 декабрь кунлари бўлиб ўтган ўсмирлар (2005-2007 йиллларда туғилган) ўртасида ўтказилган дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионатида 50 кг вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритиб, олтин медалга сазовор бўлди.

🤼Ўзбекистон чемпиони ва терма жамоа аъзоси бўлган Р.Сафарбоев Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида мураббий Илҳом Тўйчиев қўл остида шуғулланиб келади.

📌Ҳозирда 9-синфда таълим олаётган чемпион 11-синфни якунлаб, мамлакатимиздаги исталган (тиббиёт, ҳарбий, ИИ академияси ва хорижий ОТМлардан ташқари) олий таълим муассасасида давлат гранти асосида ўқиш ҳуқуқига эга бўлди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#блиц_интервью
#солиқ_инспекцияси

⁉️Бекобод шаҳар давлат солиқ инспекцияси жамоатчилик шўъбаси ходимлари ва инспекция бошлиғи Шокир Нишонов ҳамкорлигида нима учун одамлар солиқдан қочади, яширин иқтисодиётга нима сабаб бўлаяпти, сиз харид чекларини талаб қиласизми, одатда сизга чек тақдим этишадими каби саволлар юзасидан блиц-интервьюлар ўтказилмоқда.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Ёшлар_форуми

Ёшлар форуми давом этмоқда

⚡️Нурафшон шаҳрида вилоят ёшларининг Ёшлар форуми давом этмоқда. “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви йигит-қизларга яратилган шароитлар мавзусида ўтказилди.

📌Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали раҳбари ўринбосари Мирзаолим Юсубов ёшлар бандлигини таъминлашда уларнинг давлат ташкилотларига ишга жойлашишида яратилган имкониятлар ҳақида маълумотлар берди.

Айниқса, ёшларнинг давлат ташкилотларига бўлган ишончини оширишда уларнинг керакли мутахассисликлар бўйича ишга жойлашиш тартиблари ҳақидаги тақдимоти барчага манзур бўлди.

🔎Тақдимот давомида вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Сирожиддин Қодиров сўзга чиқиб, давлат ташкилотларида керакли мутахассис бўлиб ишлаш ва олий таълим йўналишини тўғри танлаш бўйича ҳаётий мисоллар билан ўртоқлашди.

🤝Тадбирда вилоят Бандлик ва меҳнат муносабатлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Зуҳриддин Қуролов ҳам иштирок этди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎥Вилоятлар кесимида ташқи савдо айланмаси бўйича кўрсаткичлар

⚡️Қувонарлиси, бунда Тошкент вилояти намунали кўрсаткичлар билан рўйхатнинг юқори поғоналаридан ўрин олди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Паркент

Ҳар бир мурожаатга ечим изланмоқда

⚡️Паркент тумани ҳокимлигида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, уларнинг мурожаатларини бирма-бир тинглади.

🔎Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, бандлик, контракт тўлови, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар кўриб чиқилди. Муаммолар бўйича ҳоким ўринбосарлари ва бошқа тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида зарур чоралар кўрилди.

Қабулда эшитилган 21 та мурожаатдан 4 таси шу жойда ижобий ҳал этилди. Айримларини ҳал этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар тегишли ташкилот раҳбарлари томонидан назоратга олинди.

📌Таъкидланганидек, ҳар бир мурожаат қонуний жиҳатдан ўрганиб чиқилади ва ечимини топади.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube