Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.7K photos
5.32K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
#Бўстонлиқ_туман

Фуқаро ҳаёти сақлаб қолинди

🏊Жорий йилнинг 22 декабрь куни соат 14:56 да Бўстонлиқ туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига ИИБ навбатчилик қисми томонидан Бўзсув каналида бир фуқаронинг сувда оқиб кетаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

📌Мазкур хабарга кўра, туман Фавқулодда вазиятлар бўлимининг бир гуруҳ қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб борган.

❇️Фуқаро қутқарувчилар томонидан тезкорлик билан сувдан олиб чиқилиб, тез тиббий ёрдам хизматига етказилган.

Ҳозир фуқаро шифокорлар назоратида бўлиб, ўзини яхши ҳис қилмоқда.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#саволлар
#мурожаатдан_сўнг
#ўрганишлар_тафсилотлар
#ҳужжатлар

⚖️😳Тошкент вилоятида қидирувга берилган шахсни Бухорода ушлашди.

☹️Ер участкаларини беришда «югур-югур»ларга йўл қўйилмоқда...

📈Бир нечта туманларда иш ўринларини легаллаштириш прогноз кўрсаткичлари бажарилмай қолмоқда.

⁉️Ажрим ёқасидаги оилалар тақдири нима бўлади?

⚓️Бўзсув каналида оқиб кетаётган фуқарони ким қутқарди?

💻“Ақлли қишлоқ хўжалиги” лойиҳаси қачондан иш бошлайди?

🧨30 млн сўмлик пиротехника воситалари тўхтатиб қолинди.

🌞2021 йил тарихдаги энг иссиқ йиллардан бири бўладими?

🔖“Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандарти” тасдиқланди. Қарорга кўра нималар ўзгаради?

🏭Жорий йилда ҳудудлардаги кўп қаватли уйларнинг қанчаси иссиқлик энергияси таъминоти яхшиланган?

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Тайинлов

🔰Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгашнинг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

❇️Йиғилишда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши раиси этиб Иномхонов Шохруххон Баходир ўғли тайинланди.

💠Ш. Иномхономнинг келгуси ишларида омад тилаймиз.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Таълим

🔰Илгари Оҳангарон шаҳрида Қоракўл мактаби филиали очилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

1️⃣Хўш, нима учун Бухоро вилоятидаги Қоракўл мактаби филиали Тошкент вилоятида ташкил этилди?

2️⃣Мазкур ўқитиш тизимининг асосчиси ким?

3️⃣Қоракўл мактабида ўқиган ёшлар қандай ютуқларга эришган?

Юқоридаги барча саволларга жавобни ▶️”Янги Ўзбекистон” газетаси сайтида ўқишингиз мумкин.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
​​Ойига 500 тоннадан ортиқ гуруч етказиб берилмоқда

🔰Шарқ халқлари гуручни азалдан севиб истеъмол қилишади. Ўзбек миллий таомларининг ҳам аксарияти гуруч асосида тайёрланади. Айниқса, тўй-ҳашамлар таомлар султони — паловсиз ўтмайди. Шунинг учун ички бозорда гуруч маҳсулотларига бўлган талаб ҳар доим юқори.

❇️Аҳолининг гуручга бўлган эҳтиёжини барқарор таъминлаш йўлида изланаётган “TCT Rice Cluster” жамоаси шоли етиштириш, уни чуқур қайта ишлашда янги ва иқтисодий тежамкор усулларни жорий қилмоқда. Натижада кластер қошидаги шолини сақлаш ва қайта ишлаш мажмуаси бунёд этилиб, самарали фаолият кўрсатяпти. Туркиянинг “Yashar Makina” фирмасининг замонавий технологик линияси ўрнатилгач завод соатига 10 тонна шолини қайта ишлаш қувватига эга.

✳️Айни пайтда бу йил кластерда етиштирилган шолининг “Лазурный”, “Искандар”, “Мустақиллик”, “Тарона” навлари қайта ишланиб, юқори сифатли гуруч маҳсулотлари олинмоқда. Аҳолига бир ойда 500 тоннадан ортиқ сифатли гуруч маҳсулотлари етказиб бериляпти. Бундан ташқари, қайта ишлаш жараёнидан олинаётган шоли пўстлоғи ва кепаги ҳам буюртмачиларга жўнатилмоқда.

⚡️Маҳсулотлар харидорга юборилишидан олдин, мажмуанинг ўзида ташкил этилган лабораторияда албатта, сифат текширувидан ўтказилади.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
​​#Тошкент_вилояти_давлат_солиқ_бошқармаси

Солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори

❇️Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ташаббуси билан “Инсофли солиқ тўловчи” тизимини шакллантириш ва яширин айланмаларни қисқартириш ҳисобига бюджетнинг даромад қисмини барқарор таъминлаш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган.

💠Хусусан, пандемия даврида вилоятда 9 мингга яқин корхона фаолият юритиб, зиммасидаги мажбуриятини ўз вақтида бажаргани сўзимизнинг яққол исботидир.

▶️Биргина Нурафшон шаҳри солиқ органи ходимлари томонидан олиб борилган тарғибот ишлари натижасида бугунги кунгача 600 нафардан ортиқ жисмоний ва юридик шахслар инсофли солиқ тўловчилар рўйхатига киритилди.

– Шаҳримиздаги солиқ тўловчиларга "Солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори” деган мақсадли вазифани кенг тушунтириш мақсадида тарғибот тадбирлари йўлга қўйилган, – дейди Нурафшон шаҳар ДСИ бошлиғи Санжар Нархаджаев. – Бу ўз навбатида жисмоний ва юридик шахсларнинг даромадини яширмай, солиқларни вақтида тўлашлари учун хизмат қилади.

– Корхонамиз текстиль маҳсулотларини ишлаб чиқаради, 100 нафар фуқаро иш билан таъминлаган,
– дейди "NEMO COLLECTION" МЧЖ раҳбари Хайрулла Ғофуров. Пандемия даврида ҳам фаолиятимизни давом эттирдик ва солиқларни ўз вақтида тўлаб келдик. Натижада инсофли солиқ тўловчилар рўйхатига киритилдик. Келгусида йилда маҳсулотларимизни Россия ва Қозоғистон давлатларига экспорт қилишни режалаштирганмиз.

📌Таъкидлаш жоиз, ҳар бир ҳудуддан ундирилган солиқлар фақат ўша ҳудуднинг иқтисодий ривожига, аҳолининг ижтимоий ҳимояси учун хизмат қилади.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#назорат

Сектор раҳбарлари шаҳар айланишди

🔰Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов бошчилигидаги сектор раҳбарлари –шаҳар прокурори, ИИБ, ДСИ бошлиқлари савдо шохобчаларида бўлиб, нарх-наво барқарорлигини назорат қилишди.

❇️Шунингдек, маҳаллалардаги ободонлаштириш ишларини ҳам кўздан кечириб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга муддатли топшириқлар берди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Қибрай_тумани

Вояга етмаган шахслар алоҳида рўйхатдан чиқарилди

❇️Қибрай туман ҳокими ўринбосари Р.Сайлиев бошчилигида туман вояга етмаганлар идоралараро комиссиясининг умумтаълим мактаблари директорлари ҳамда ота-оналар иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

✳️Йиғилишда туман ИИБнинг профилактик рўйхатда турувчи 13 нафар вояга етмаганлардан 5 нафари қилган ишидан етарли хулоса чиқарганлиги, тўғри йўлга қайтгангилиги инобатга олиниб, профилактик рўйхатдан чиқариш бўйича комиссия қарори қабул қилинди.

📝Шунингдек, 9 та умумтаълим мактабида ўтказилган ўрганишларда ўқитувчиларининг иш ҳужжатлари (ўқув журнали) ўқувчиларнинг давомати, мактаб ички тартиб қоидасига асосан кийиниш одобига риоя қилиниши бўйича аниқланган ҳолатлар муҳокама қилинди.

📌Тадбир якунида профилактик рўйхатда турган вояга етмаган шахслар билан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳамда аниқланган камчиликлар юзасидан мактаб директорлари ва масъулларга топшириқлар берилди.

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Зангиота_тумани

⁉️Aлимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатларини соддалаштириш мақсадида янги тизим жорий қилинади.

📌Маълумот учун: жорий йилнинг ноябр ойидан бошланган тадбирлар натижасида 479 та оила яраштирилиб, алимент бўйича 2 млрд. 827 млн сўм қаездорлик ундирилди. Шунингдек, 269 нафар қарздор ота ишга жойлаштирилди.

📹Юқоридаги лавҳа мазкур мавзуда👆

👉
Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
​​#Аҳолига_қулайлик

Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари аҳоли хизматида

⚡️Янги йил байрами арафасида ва байрам кунлари ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли тўлдириш ва нарх-наволарни барқарор сақланишини таъминлаш юзасидан Тошкент вилоятида тизимли ишлар амалга ошириляпти.

📌Хусусан, вилоятнинг йирик туман ва шаҳар марказларида, деҳқон (озиқ-овқат) бозорларида жорий йилнинг 20 декабридан 2021 йил 10 январига қадар асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари сотиладанган савдо ярмаркалари ташкил этилди.

🔎Ушбу бозорларда ташкил этилган савдо ярмаркаларига "даладан дастурхонга" тамойили асосида 26 турдаги маҳсулотларни воситачиларсиз тўғридан-тўғри етказиб бериш мақсдадида 335 та фермер-деҳқон хўжаликлари, ишлаб чиқарувчи ва қайта ишловчи корхоналар жалб этилди.

Жумладан, савдо ярмаркаларида мол гўшти 47-50 минг сўм, қўй гўшти 55 минг сўм, 1 литр кунгабоқар ёғи 14 минг сўм, товуқ гўшти 18 минг сўмдан ва бошқа маҳсулотлар арзонлаштирилган нархларда аҳоли истеъмолига етказиб берилмоқда.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_тумани

БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) Янгийўл туманида

📖 Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги “2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида мултииндикатор кластер кузатувларини ўтказиш тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Давлат статистика қўмитаси ва БМТ Болалар жамғармаси (UNICEF) ҳамда халқаро экспертлар билан ҳамкорликда кузатувларга тайёргарлик ишлари давом этмоқда.

📝 Мултииндикатор кластер кузатувлари (MICS)ни ўтказиш учун бу гал Янгийўл туманининг “Баҳор” маҳалласи танлаб олинган.

📲“Баҳор” маҳалласидаги хонадонларда CAPI дастуридан фойдаланган ҳолда тайёрланган MICS саволномалари синовдан ўтказилди.

🎥 Батафсил юқоридаги видеоролик орқали танишинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Тошкент вилоятида “Депутат аёллар клуби” очилди

❇️Шу муносабат билан вилоят Адлия бошқармасида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий ва вилоят кенгаши вакиллари, давлат ва жамоат ташкилотларидаги аёллар, партия фахрийлари ва фаоллари иштирок этди.

✳️Мамлакатимизда хотин-қизлар, оила, оналик ва болалик, гендер масалаларини тизимли ҳамда манзилли ҳал этиш, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

🔷Хотин-қизлар масаласи билан бевосита фаолият юритувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, ижтимоий соҳада аёллар масалаларига оид белгиланган мақсад, вазифаларини амалга ошириш мақсадида партия қошида “Депутат аёллар клуби” фаолияти йўлга қўйилди.

Батафсил ▶️Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Бўстонлиқ_тумани

Киберспорт мусобақаси бўлиб ўтди

📌Ғазалкент шаҳридаги “Наврўз” савдо мажмуасининг кинотеатрида киберспорт мусобақаси ташкил этилди.

🎮Мусобақада тумандаги ёшлар спортнинг футбол тури бўйича виртуал тўп суришди ва энг яхши натижа кўрсатган иштирокчилар саралаб олинди.

Бундай тадбирлардан кўзланган асосий мақсад – ёшларнинг бўш вақтини мазмунли уюштириш ва уларнинг қобилиятларини рўёбга чиқаришдан иборат.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube