Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.3K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Тошкент_вилояти_манзаралари.

Чотқол тоғларида лола очилди.

© Нозим Абдулла

🔽каналга уланиш
@toshvilpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти
#Антикоронавирус

Коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича вилоят штабида иш қизғин

Республика махсус комиссиясининг хулосаси асосида ҳудудлар қизил, сариқ, яшил тоифаларга ажратилиб, мазкур тоифалар учун татбиқ этиладиган чора-тадбирлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.

👨‍💼👩‍💼Вилоят аҳолиси республикамизда бўлгани каби карантин шароитида яшаши, ишлаши, шунингдек, айрим фаолият турлари учун меҳнатни ташкил этилиши – вилоят штаби олдига тезкорлик билан ҳал қилинадиган вазифаларни қўймоқда.

⚡️Бу борада вилоятнинг шаҳар ва туманларидаги 88 та секторлар қошида ҳам пандемияга қарши курашиш бўйича штаблар ташкил этилган бўлиб, ушбу штаблар вилоят марказий штаби билан узвий алоқада фаолият олиб бормоқда.

🚿Жойларда инфекция юқишининг олдини олишга қаратилган тарғибот-ташвиқот, шунингдек, санитар-тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

🎥Батафсил лавҳамизда👆👆👆

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Тошкент_вилояти_транспорт_бошқармаси

🟢🟡 Тошкент вилоятининг “яшил” ва "сариқ" тоифасига кирувчи ҳудудлардаги шаҳар ва шаҳар атрофи йўловчи ташиш йўналишларида автобуслар ҳаракатини қайта тиклаш, йўналишларда йўловчи ташиш ишларини амалга ошириш бўйича зарурий чора-тадбирлар бажарилмоқда.

📌Тошкент вилоятининг 12 та тумани ва 4 та шаҳрининг “яшил” ва “сариқ” ҳудудларида транспорт ҳаракати ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

🚌Ушбу ҳудудларда вилоятимиздаги 29 та корхонанинг 176 та автобуси аҳолига транспорт хизмати учун сафарбар этилган.

📝Пандемия шароитида карантин ва ҳаракат хавфсизлиги, йўловчилар ташиш қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда амалга ошириш юзасидан масъул ходимлар, ташувчи корхоналар раҳбарлари ҳайдовчи ва чиптачилар билан кунлик йўриқномалар ўтказилмоқда.

📎 Йўналишларда хизмат кўрсатиш учун бириктирилган автобусларнинг техник шайлиги, ҳайдовчиларнинг тегишли ҳужжатлари ва тиббий маълумотномалари текширилиб, тиббий ниқоб ва қўлкоп билан таъминланган.

❇️Автобусларни йўналишга чиқариш ва охирги тўхташ бекатларида дезинфекция ишлари амалга оширилиши юзасидан назорат ўрнатилган.

❗️Ўрнатилган тартибга риоя қилиниши устидан вилоят Транспорт бошқармаси ва давлат санитария эпидемиология инспекцияси томонидан назорат ўрнатилади. Аниқланган қоидабузарликлар бўйича тегишли ҳуқуқий қоидага мувофиқ жазо чоралари қўлланилади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Hudud Inform
#Тошкент_вилояти

Палладий металлини соф ҳолда олишга эришган Олмалиқ кон металлургия комбинати мутахассислари яна олти хил янги маҳсулот устида тадқиқот ишлари олиб боришмоқда. 2019 йилда ташкил этилган “Олмалиқ КМК” АЖга қарашли Ўзбек-Корея нодир металлар илмий-технологик маркази қошидаги тажриба синов цехида тадқиқот ва изланишлар муваффақиятли олиб борилиб, янги маҳсулотлар намуналарини олишга эришилди.

Бу ҳақда акциядорлик жамияти ахборот хизмати
маълум қилди.

Мис/вольфрам гамма нурланиш спектрометрининг тормозлаш нишони. Бу нишон бир тарафи вольфрам, иккинчиси эса мисдан иборат бўлиб, вакуумли иссиқ пресс ускунасида ишлаб чиқарилган. Мис 1083 o С да эрийди, вольфрам эса 3300 o С. Одатда бундай икки хил материал елим билан ёпиштирилади. Ҳозирги пайтда у ҳам “Навоий КМК” АЖда синовдан ўтказилмоқда. Бу ҳам 100% импорт маҳсулоти ҳисобланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҳушёрлик
#Тошкент_вилояти

❗️Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ бошлиғи, полковник Бахтиёр Қобилович Нигматовнинг ҳаракат иштирокчиларига мурожаатида таъкидланишича, сўнгги кунлар ичида оғир оқибатли бир нечта йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлмоқда.

📊Мисол учун, 17 август куни Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида Кобалт русумли автоулов ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб қаршисидан келаётган Матиз русумли машина билан тўқнашиб кетган. Ушбу йўл транспорти фалокати натижасида олти киши вафот этган. Уч киши эса жонлантириш бўлимида даволанмоқда.

📝18 август куни Самарқанд вилояти Ургут туманида ЗИЛ юк машинаси Кобалт билан тўқнашиб кетиши оқибатида 4 киши вафот этган. Уч киши эса касалхонага ётқизилган. Йил бошидан бери вилоятда жами 386 та йўл транспорти ҳодисаси рўй берган, 131 киши вафот этган.

📌Бу каби аянчли рақамлар камайиши албатта, ҳайдовчиларнинг ҳушёрлигига боғлиқдир.

🎥Батафсил видеолавҳада

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри, Бўка ва Янгийўл туманлари ҳокимликларида мавжуд бўш лавозимларни энг муносиб ва салоҳиятли кадрлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танлов эълон қилинади.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти
#Шукуҳ

🔰Пойтахт вилоятида давлатимиз байроғи қабул қилинган сана кўтаринки руҳда нишонланди. Сана муносабати билан вилоят ҳокимлигида йиғилиш ўтказилди ва мазкур йиғилиш баённомасига биноан жойларда кенг кўламли тайёргарлик ишлари олиб борилди.

❇️Хусусан, вилоятнинг 8 та ҳудудида ўрнатилган улкан байроқлар (флагшток) пойида тантанали маросим ўтказилди. Давлат ва жамоат ташкилотларининг меҳнат жамоалари маросимга таклиф этилди, уларга вилоят маданият бошқармаси томонидан тайёрланган миллий маданиятимиз, урф-одатларимизни тараннум этувчи бадиий дастур намойиш этилди.

🔺Йил оғир ва синовли келди. Пандемия ҳали ҳам орамизда. Аммо, кайфиятни кўтариш учун сабаб ҳамиша топилади, инчунун, бундай байрам баайни муддаодир.

💠Умуман, эртанги кунга ишониш, порлоқ истиқбол учун жон куйдириш иштиёқи халқимизни янада бирлаштириб турибди. Шу кунларда ўтаётган байрам тадбирларида бу жиҳат янада яққолроқ намоён бўлаётир...

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#Тошкент_вилояти_давлат_солиқ_бошқармаси

Харидингиздан кейин албатта, чек сўранг

📟Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ташаббуси билан Олмалиқ шаҳрида “Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимининг афзалликлари” мавзуида ўқув семинари ташкил этилди.

📌Оммавий ахборот воситалари ходимлари ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этган тадбирда таъкидландики, бугунги кунда вилоятда онлайн-назорат касса машиналаридан фойдаланиш учун 5817 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари билан шартномалар тузилган. Шунингдек, 5207 та хўжалик юритувчи субъектлар онлайн назорат касса машиналари хизматидан фойдаланмоқда.

🔰Семинарда давлат солиқ органлари ходимлари савдо шохобчаларига бориб, тадбиркорлар харидорларга харид чекини бериш зарурлигини тушунтираётгани, агар фуқаролар талаб қилгандан кейин ҳам харид чекини беришдан бош тортиш ҳолатлари юзасидан “Soliq hamkor” мобил иловаси орқали тушган мурожаатлар солиқ органларининг текширув ўтказишига асос бўлиши ҳақида огоҳлантирди.

❇️Шу билан бирга, харидорларга “Чекни талаб қил ва совға ютиб ол!” акцияси билан боғлиқ тарғибот материаллари тарқатилиб, ютуқли ўйин ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Тошкент_вилояти_транспорт_бошқармаси

Қомусимиз –фахримиз

🔰Тошкент вилояти транспорт бошқармасида бўлиб ўтган тадбир “Қомусимиз –фахримиз” деб номланди. Бошқарма бошлиғи Садриддин Шоқосимов уни очиб, шундай деди: “Биз транспортчилар Конституцияни чуқур ўрганишимиз ва яхши билишимиз шарт. Чунки хизмат пайтимизда, аҳоли билан мулоқот жараёнида унинг моддаларини амалда қўллашимизга тўғри келади. Шунинг учун муҳим аҳамият касб этади”.

❇️Тадбирга таклиф этилган Тошкент вилояти “Маърифат” тарғиботчилар уюшмаси аъзоси, шоир ва ҳофиз Эркин Акромов шундай фикрларни билдирди: “Юртимизда катта байрам. Қомусимиз – бу маънавиятимиз, миллатимиз, давлатимизнинг юксак салоҳиятидан дарак беради".

▶️
Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Тошкент_вилояти_давлат_солиқ_бошқармаси

Секторлар фаолиятини баҳолаш тизими ўрганилди

🔰 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали ва вилоят давлат солиқ бошқармаси ҳамкорлигида Вилоятда секторлар фаолиятини баҳолаш тизимининг таҳлили” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.

❇️ Тадбирда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали раҳбари ўринбосари Мирзаолим Юсупов, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Акмал Тиллаев ва ҳудудий 4-сектор раҳбарлари, солиқ органи ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

✳️Семинарда Мирзоолим Юсупов сўзга чиқиб, секторлар фаолиятини 15 та кўрсаткичлар асосида баҳолаш тизимини жорий этиш механизми тўғрисида тўхталиб ўтди. Иштирокчилар рейтинг натижалари билан таништирилиб, улардаги яшил, сариқ, қизил ҳудудлардаги секторлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Тадбир якунида сектор раҳбарларининг ушбу рейтинг тизимини янада такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялари олинди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube