Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.8K photos
5.33K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
#Ўрта_Чирчиқ

Ўқувчиларга Янги йил совғалари топширилди

🎁Ўрта Чирчиқ туман ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Касимов, халқ депутатлари туман кенгаши депутати, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлими раҳбари Н.Ҳайитқулов Янги йил байрами арафасида 124-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатда бўлди. Раҳбарлар ўқувчиларни яқинлашиб келаётган байрам билан қутлади. Мактабда таълим олаётган 160 нафар ўқувчига Қорбобонинг совғалари тарқатилди.

🚴Шунингдек, мактабнинг 3 нафар ўқитувчиси пандемия даврида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ташкил этилган челленжда иштирок этиб ғолиб бўлганлиги муносабати билан уларга вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг совғалари тақдим этилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Пискент
#шукуҳ

Кўнгилларга шодлик улашиб

Янги йил бутун дунёда кенг нишонланадиган байрам. Пандемия сабабли тантаналар чекланган бўлса-да, ҳар бир инсон қалбида янги орзу-ниятлар билан байрамни кутади.

🎁Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев байрам арафасида имконияти чекланган фуқаролар, “Темир дафтар”га киритилган эҳтиёжманд оилалар, кекса инсонлар хонадонида бўлиб, ҳолидан хабар олди.

🤲Байрам дастурхонига зарур озиқ-овқат маҳсулотлари жамланган совғалар, илиқ сўзлар билан кўнгли кўтарилган одамлар юртимиз тинчлиги, элимиз тўқ ва фаровон, турли ҳасталиклардан омонликда бўлишини сўраб дуо қилдилар.

💯Бугун туман ҳокимлигининг байрам совғалари "Темир дафтар"даги 514 та хонадонга кириб боради.

⚜️Азиз юртдошлар, байрам баҳонасида сиз ҳам саховат кўрсатинг, кўнгил олинг, йил давомида олижаноблик тарк этмайди!

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Бўстонлиқ_туман

Фуқаро ҳаёти сақлаб қолинди

🏊Жорий йилнинг 22 декабрь куни соат 14:56 да Бўстонлиқ туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига ИИБ навбатчилик қисми томонидан Бўзсув каналида бир фуқаронинг сувда оқиб кетаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

📌Мазкур хабарга кўра, туман Фавқулодда вазиятлар бўлимининг бир гуруҳ қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб борган.

❇️Фуқаро қутқарувчилар томонидан тезкорлик билан сувдан олиб чиқилиб, тез тиббий ёрдам хизматига етказилган.

Ҳозир фуқаро шифокорлар назоратида бўлиб, ўзини яхши ҳис қилмоқда.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#саволлар
#мурожаатдан_сўнг
#ўрганишлар_тафсилотлар
#ҳужжатлар

⚖️😳Тошкент вилоятида қидирувга берилган шахсни Бухорода ушлашди.

☹️Ер участкаларини беришда «югур-югур»ларга йўл қўйилмоқда...

📈Бир нечта туманларда иш ўринларини легаллаштириш прогноз кўрсаткичлари бажарилмай қолмоқда.

⁉️Ажрим ёқасидаги оилалар тақдири нима бўлади?

⚓️Бўзсув каналида оқиб кетаётган фуқарони ким қутқарди?

💻“Ақлли қишлоқ хўжалиги” лойиҳаси қачондан иш бошлайди?

🧨30 млн сўмлик пиротехника воситалари тўхтатиб қолинди.

🌞2021 йил тарихдаги энг иссиқ йиллардан бири бўладими?

🔖“Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандарти” тасдиқланди. Қарорга кўра нималар ўзгаради?

🏭Жорий йилда ҳудудлардаги кўп қаватли уйларнинг қанчаси иссиқлик энергияси таъминоти яхшиланган?

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Тайинлов

🔰Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгашнинг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

❇️Йиғилишда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши раиси этиб Иномхонов Шохруххон Баходир ўғли тайинланди.

💠Ш. Иномхономнинг келгуси ишларида омад тилаймиз.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Таълим

🔰Илгари Оҳангарон шаҳрида Қоракўл мактаби филиали очилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

1️⃣Хўш, нима учун Бухоро вилоятидаги Қоракўл мактаби филиали Тошкент вилоятида ташкил этилди?

2️⃣Мазкур ўқитиш тизимининг асосчиси ким?

3️⃣Қоракўл мактабида ўқиган ёшлар қандай ютуқларга эришган?

Юқоридаги барча саволларга жавобни ▶️”Янги Ўзбекистон” газетаси сайтида ўқишингиз мумкин.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube