Toshkent viloyati hokimligi
14.7K subscribers
39.5K photos
5.41K videos
48 files
21.6K links
Download Telegram
#Сайёр_учрашув #Қибрай

Ҳар бир маҳаллада ёшлар муаммолари ўрганилади

♻️Қибрай тумани ҳокими М.Миркасимов бошчилигида сектор раҳбарлари, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, тижорат банклари, Савдо-саноат палатаси ва Ҳунарманд уюшмаси туман бўлимлари масъуллари Байтқўрғон қишлоғидаги ишсиз ёшлар билан сайёр учрашув ўтказди.

🔎Мутасаддилар 18 нафар йигит-қиз билан алоҳида суҳбатлашиб, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганди.

📝Хусусан, 4 нафар ишсиз ёшлардан 2 нафарининг бандлиги шу ернинг ўзида таъминланди. Шунингдек олий ўқув юртига кириш истагида бўлган 2 нафар ёш учун бепул қўшимча дарслар ташкил этиш, 1 нафарини касб-ҳунарга ўқитиш, 1 нафарини муддатли ҳарбий хизматга юбориш, 4 нафарига тадбиркорлик учун кредит ажратишга келишилди. Бундан ташқари, 1 нафар ёшга тиббий ёрдам олиш, 3 нафарига уй-жой, 1 нафар қизни ҳарбий соҳага ишга жойлаштириш масаласи назоратга олинди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
​​#Тошкент_тумани

Ёшларга оид “Йўл харитаси” бажарилиши назоратда

📌Тошкент туманида ёшларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни тизимли ҳал этиш мақсадида сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашувлари ўтказилиб, муаммоли масалалар ва мурожаатларни ижобий ҳал этиш мақсадида “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган.

💼 Туман ҳокими ўринбосари Иброҳим Саидикаримов бошчилигида “йўл харитаси”да белгиланган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан таҳлилий-танқидий ишчи йиғилиш бўлиб ўтди.

💬 Тижорат банклари, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, халқ таълими бўлими, тиббиёт бирлашмаси, Ахборот-кутубхона маркази ва бошқа тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этган тадбирда ёшларнинг муаммоларини қай тартибда хал этилиши, уларнинг ечимлари тўғрисида сўз борди.

🔹 Жумладан, ёшлар билан учрашувлар самараси ўлароқ, Электрон кутубхона ташкил этилди. 24-умумтаълим мактабда кўтарилган масала юзасидан туман ҳокимлиги томонидан минг дона футбол тўпи олиниб, туман ёшларига тарқатилмоқда.

🔸 Шунингдек, йиғилишда санъатга қизиқувчи ёшлар учун 15 дона дутор, 15 дона доира, 15 дона рубоб ва қозоқ тилига ихтисослашган мактаблар учун 110 дона қозоқ адабиёти, рус тилига ихтисослаштирилган мактаблар учун 250 дона рус адабиёти, Ахборот-ресурс марказидаги китоблари яроқсиз ҳолга келиб қолган мактаблар учун 700 дона бадиий адабиёт ва 4 дона стол тенниси, гимнастика инвентарларини етказиб бериш юзасидан топшириқлар берилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
TEZ KUNDA!👆👆

🙋‍♀️🙋‍♂️🔥
Биз шу манзилдамиз, қадрдон👇
Biz shu manzildamiz, qadrdon👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEpbmrQUzC8XDuW05g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎥Қибрайлик вундеркиндни танийсизми? Унда лавҳани кўринг, қадрдон!😊👍

____
🎥Qibraylik vunderkindni taniysizmi? Unda lavhani koʻring, qadrdon!😊👍

____
🙋‍♀️🙋‍♂️🔥
Биз шу манзилдамиз, азизлар👇
Biz shu manzildamiz, azizlar👇

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEpbmrQUzC8XDuW05g
#Оққўрғон

"Ишга марҳамат" очиқ эшиклар куни ўтказилади

👉 Мудофаа вазирининг маслаҳатчиси, Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлими бошлиғи, туман ҳокимлиги масъуллари, ИИБ, давлат солиқ инспекцияси ва тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирокида “Аёллар дафтари”га киритилган 30 ёшгача бўлган хотин-қизлар иштирокида уларнинг муаммоларини ечишга қаратилган очиқ мулоқот ташкил этилди.

✍️Тадбир давомида 14 та мурожаат юзасидан аниқ ечим топилди. Хусусан, иш ўринлари, кредит масаласи ва иссиқхона қуриш каби муаммолар жойида ҳал бўлди.

Мулоқот давомида ёшлар дастурининг бажарилиши юзасидан танқидий ёндашилиб, тегишли кўрсатмалар берилди.

📌Бандлик масаласи юзасидан Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида "Ишга марҳамат" очиқ эшиклар куни уюштирилиши белгиланди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Таълим
#Қибрай_тумани

Тошкент архитектура-қурилиш институти билан ҳамкорлик ўрнатилди

Қибрай тумани ҳокими М.Миркасимов, Тошкент архтектура-қурилиш институти ректори Р.Ҳакимов, институт профессор-ўқитувчилари ҳамда тумандаги умумтаълим мактаблари директорлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

🏫Тошкент архитектура-қурилиш институти ректори Қибрай тумани халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда 10-, 15-, 22-, 27-, 28-, 41-, 50-мактаблар битирувчиларини олий таълим муассасаларига тайёрлаш, фан ўқитувчилари билан ўзаро ҳамкорликда амалий семинарлар ташкил этиш ва институт кафедра филиалларини ташкил этиш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилганлиги, шунингдек, институт томонидан мактаблар учун адабиётлар тақдим этилишини таъкидлади.

❇️Тадбир сўнгида туман ҳокими институт ректори ва профессор-ўқитувчиларга бундай хайрли ишлар учун миннатдорчилик билдириб, ҳамкорлик келгусида албатта, ўз натижасини беришини айтди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Ўрта_Чирчиқ

Талаба бўлган ёшлар ноутбук билан тақдирланди

Ўрта Чирчиқ туманида 2020-2021 йиллар давомида Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури доирасида режа асосида иш олиб бориляпти. Жумладан, ёшлардаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш ҳамда уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратиляпти.

🏫Туман ҳокими Олимжон Нурматов бошлилигида барча сектор раҳбарлари иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди. 180 нафардан ортиқ йигит-қизлар иштирок этган тадбирда 29 та муаммо ва таклифлар ўртага ташланди.

❇️Намданак” маҳалласида истиқомат қилувчи Дилобар Ўринованинг тикув машинаси сўраб қилган мурожаатига туман ҳокимлиги томонидан икки дона тикув машинаси беминнат тақдим этилди. Шунингдек, олий ўқув юртларига юқори балл билан кирган ёшларга ноутбук совға қилинди.

🖇Учрашувда йигит-қизларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилиб, барча мурожаатлар назоратга олинди.

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube