Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Юқори_Чирчиқ

Ёшлар пойтахтимиздаги "Ғалаба боғи"да бўлишди

📍Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамда халқ таълими бўлими ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остидаги тарғибот тадбирлари доирасида бир гуруҳ ёшлар ва ёшлар етакчилари учун Тошкент шаҳридаги "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуига саёҳат ташкил этилди.

📌Саёҳат давомида ёшлар ёдгорлик мажмуининг диққатга сазовор жойлари, "Шон-шараф" музейидаги Иккинчи жаҳон урушида жасорат кўрсатган ўзбекистонликлар ҳақидаги маълумотлар, ўша давр руҳини тўлиқ ҳис этишга имкон берувчи экспонатларни кўздан кечирдилар.

Туман ёшлари музейдаги тарихий экспонатлар, расмлар, фронтдан келган хатлар, ҳайкалларни томоша қилиб, саёҳатдан бир олам таассуротлар билан қайтишди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
“Яллама” операцияси

2019 йил 5 август. Одатий иш куним. Кутилмаганда хизмат хонамдаги телефон жиринглаб қолди. Қарасам, ўзимизнинг “СБ”дан (биз одатда Давлат божхона қўмитасининг Коррупцияга қарши курашиши ва ўз хавфсизлик бошқармасини шундай атаймиз) қўнғироқ бўляпти.
- Тез келинг!

Б А Т А Ф С И Л

(Ушбу мақола 9 декабр - Халқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан тайёрланган)
#Нурафшон_шаҳри

Тошкент вилоятининг энг яхши нотариуслари аниқланди

🔹Нурафшон шаҳрида Конституциямизнинг 28 йиллигига бағишлаб эълон қилинган “Йилнинг энг яхши нотариуси ва энг яхши нотариал идораси” танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

🔰Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси томонидан ташкил этилган танловда туман ва шаҳарларда фаолият юритаётган малакали нотариуслари қатнашди. Иштирокчилар ҳудудий босқичда 3 та шарт бўйича синовдан ўтказилди.

- Шунингдек, иккинчи шартида нотариус ва унинг жамоасининг муомала маданияти баҳоланди, - дейди ҳудудий бошқарма бошлиғи, танлов ҳайъати раиси Зафарбек Турғунов. - Бунда "Сирли мижоз" тадбири орқали олинган маълумотлар ҳисобга олинди.

💠Якуний натижаларга кўра, Зангиота туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Зулфия Османова биринчи ўринни эгаллаб, мамлакат босқичига йўлланма олди.

Батафсил ▶️Ўзбекистон Миллий ахборот хизмати

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оққўрғон

Эльмира Баситхонова аёллар муаммоларини ўрганди

✍️ Оққўрғон тумани ҳокимлигида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Эльмира Баситхонова раҳбарлигида бир қатор ташкилотлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Э.Баситхонова Аёллар маслаҳатхонаси, Қизлар саломатлиги маркази каби ижтимоий тузилмалар фаолияти, ҳолатлари билан танишиб, кўрсатма ва тавсиялар берди. Шунингдек, ҳудуддаги ижтимоий ёрдамга муҳтож, имконияти чекланган, фаол бўлмаган аёллар ўртасидаги соғлом муҳитни яратиш сингари масалаларга алоҳида тўхталиб ўтди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
⚡️Ички ишлар вазирининг буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди

Батафсил
👉 https://telegra.ph/ro5u-11-27

| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
#Ангрен
#спорт

Маҳаллалар ўртасида волейбол мусобоқаси

📎Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ангрен шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими, ёшлар спорт мактаби ва халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда волейбол мусобақаси ташкил этилди.

🏀Мусобақада "Кимёгар", "Боботоғ" маҳаллаларидан жами 80 киши иштирок этди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Ҳудудларда жамоат транспортини ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.
Президент қишлоқдан туман марказигача ҳамда у ердан вилоят марказигача бўлган транспорт хизматлари кўламини кенгайтириш ва уларнинг сифатини ошириш зарурлигини таъкидлади.
Йўловчи ташиш харажатларининг бир қисмини субсидиялаш, автобус харид қилиш учун имтиёзли кредитлар бериш, жамоат транспортлари ва бекатларни янгилаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Обсуждены меры по развитию общественного транспорта в регионах.
Президент подчеркнул необходимость расширения масштабов и повышения качества транспортных услуг между селами, районными центрами и областным центром.
Даны указания по субсидированию части расходов транспортных предприятий на перевозку пассажиров, выдаче перевозчикам льготных кредитов на приобретение автобусов, обновление парка общественного транспорта и остановок.

#Mirziyoyev #yigilish #jamoattransporti #hududlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter