Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Расмий

Тошкент вилоятида 2021 йил учун даврий нашрларга обуна кампанияси расман бошланди

Вилоят ҳокимининг 470-Ф сонли фармойиши қабул қилинди. Унга кўра, Тошкент вилоятида 25 ноябрдан – 25 декабргача “Китобхонлик – газета ўқишдан бошланади!” шиори остида ижтимоий акция – обуна кампанияси бошланди.

Шу муносабат билан соҳага алоқадор масъуллардан таркиб топган вилоят ишчи гуруҳи тузилган. Ишчи гуруҳ раҳбари вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари М. Файзиев.

Фармойишга кўра, вилоят Маънавият ва маърифат маркази Кенгаши, вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси мазкур ойлик давомида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳиятини халқимизга етказишда босма нашрларнинг ўрни хусусида тарғибот ташвиқот ишларини олиб боради.

Ҳужжатда, шунингдек, тарғибот-ташвиқот жараёнига ижтимоий тармоқ маъмурларини ҳам кенг жалб қилиш, улар билан ҳамкорлик ўрнатиш борасидаги вазифалар белгиланган.

Туман ва шаҳарлар ҳокимларига ўз муассисликларида нашрларнинг обунасига кўмаклашиш, моддий-техник базасини яхшилаш, ижодий ва техник ходимларни мунтазам рағбатлантириб бориш вазифаси топширилган.

Шунингдек, Тошкент вилоятида “ижтимоий обуначи” амалиёти жорий этилади. Чунончи, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда якка-ёлғиз кексалар ижтимоий обуначилар ҳисобланади ва улар вилоят ҳокимлигининг нашри “Тошкент ҳақиқати” газетасига бепул обуна қилиб берилади.

Маҳаллий ва республика нашрларига обуна бўлган ўқувчиларга нашрларни ўз вақтида етказиш бўйича “Ўзбекистон почтаси” ОАЖ вилоят филиали раҳбарига шахсий жавобгарлик юклатилган.

Ҳужжат билан корхона ва ташкилотларга, ҳудудларга келгуси йил учун даврий нашрларга обуна бўлишга нашрлар рўйхати тавсиявий мазмунда илова қилинган.

Демак, вилоятимизда 2021 йил учун обуна кампанияси бошланди. Марҳамат, ўзингиз истаган ва севган нашрларга обуна бўлинг!

Таъкидлаймизки, мажбурий обунага йўл қўйилмайди. Ҳар ким ихтиёрий равишда ўзи истаган газета ёки журналга обуна бўлиши мумкин.

Тошкент вилояти ҳокимлигининг телеграмдаги расмий саҳифаси:
👇👇👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEUEVS_U84BY78qlrQ
#Ҳоким #учрашув #Спорт

Рустам Холматов бокс бўйича Тошкент вилояти терма жамоаси билан учрашди

⚡️Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов жорий йилнинг 30-октябрь — 7 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида бокс бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида юқори натижаларга эришган вилоят спортчилари ва мураббийлар билан учрашди.

📌Тадбирда юқори натижалар кўрсатаётган вилоят ёш спортларини рағбатлантириш, жойларда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун қулай шароит яратиш муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.

🤼Ўзбекистон чемпионатида Тошкент вилоятидан жами 37 нафар чарм қўлқоп усталари иштирок этган. Улардан 13 нафари ғолиб ва совриндор бўлди. Хусусан, 3 нафар спортчи олтин, 4 нафари кумуш ва 6 нафари бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринга муваффақ бўлди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оҳангарон_тумани

Оҳангаронда “Ватанпарварлик карвонлари” тадбири

⚡️Оҳангарон тумани “Убайд” МФЙда “Ватанпарварлик карвонлари” деб номланган ҳарбий-ватанпарварлик тадбири бўлиб ўтди.

📌Ёшларда Ватанга муҳаббат, садоқат, тинчликнинг қадрига етиш туйғуларини шакллантириш мақсадида ташкил этилган тадбирда Тошкент ҳарбий округидаги ҳарбий қисм хизматчилари иштирок этишди.

📍Тадбирда ҳарбий хизматчилар томонидан турли жанг саҳналари намойиш этилди. Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий оркестри томонидан юрт ва тинчликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар янгради.

🕹Тадбир сўнгида ҳарбий техника, қурол-аслаҳалар кўргазмаси ҳам ташкил этилиб, аскарлар томонидан ёшларга қуроллардан фойдаланиш бўйича тушунчалар берилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги муҳокама қилинмоқда.
Ҳокимларнинг бажарилган ишлар бўйича ҳисоботлари эшитилди. Бу борадаги фаолияти қониқарсиз бўлган туман ҳокимларини лавозимидан озод этиш масаласи қўйилди.
Жойларда тадбиркорларга кўмак бериш бўйича “бизнес-патронаж” тизимини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилди.

На проходящем под председательством Президента видеоселекторном совещании обсуждается результативность мер по поддержке предпринимательства в регионах.
Заслушаны отчеты хокимов, поднят вопрос об освобождении от занимаемой должности хокимов районов, не организовавших работу должным образом.
Поручено наладить систему «бизнес-патронажа» по содействию предпринимателям.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #tadbirkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Прокурор_ва_ёшлар
#Тошкент_тумани

💼 Вилоят прокурори Тошкент тумани ёшлари билан учрашди

📍 Тумандаги 14-умумтаълим мактабида “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

♻️ Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган тадбирда Тошкент вилояти прокурори Салом Самадов, туман ҳокими Одилхон Рустамов, туман секторлари раҳбарлари, бир қатор мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

💬 Тадбирда 20 га яқин ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан вилоят прокурори ва туман ҳокимига мурожаат қилишди.

📌 Учрашувда асосий эътибор ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун шароит ва имконият яратиш, уларни касбга йўналтириш, ташаббусларини рағбатлантириш, бандлиги, таълим олишга ва касб ўрганишга бўлган талабини ўрганиб, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш каби вазифаларни амалга оширишга қаратилди.

🔎Шунингдек, вилоят прокурори туман ҳокими билан биргаликда сайёр қабул ҳам ўтказиб, аҳоли мурожаатларини тинглашди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Тош вил солик Олмас.wav
23.6 MB
Сайёр қабул: баъзи мурожаатлар жойида ҳал этилди

⚡️Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи томонидан ҳам жойларда мунтазам равишда сайёр қабуллар ташкил этиляпти. Улардан бири яқинда Оҳангарон туманида бўлиб ўтди.

📌Вилоят ва туман ҳокимлиги масъуллари, тегишли ташкилотлар раҳбарлари, Халқ қабулхонаси бошлиқлари иштирок этган учрашувда “Марказий қўрғон” маҳалласи аҳолиси мутасаддиларга банклардан кредит олиш, ишга жойлашиш, тадбиркорлик, ичимлик суви таъминоти, шунингдек, хонадон ва корхоналарга газ ва электр энергияси етказиб бериш, кўчаларни таъмирлаш масалаларида мурожаат қилишди.

🤝Муаммоларга мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда ечим топиш чоралари кўрилди.

🔎Умуман сайёр қабулда 14 нафар фуқаронинг 22 та муаммоли масаласи ўрганилиб, уларнинг 4 таси жойида ҳал этилди. 6 нафар фуқарога тегишли маслаҳатлар берилди.

💽Радиоэшиттириш шу хусусда👆

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram