Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#ФВБ
#Тошкент_тумани

Ҳар бир хонадонда хавфсизлик қоидалари тушунтириляпти

📌Тошкент туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ҳамкорлигида маҳаллаларда ис газидан заҳарланиш, ёнғинлар ҳамда фуқароларнинг ботулизм (овқатдан заҳарланиш) касаллигининг олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар олиб бориляпти.

Бугун “Оқибат”, “Олтинтепа” ва “Сарке” маҳаллаларида ҳам ана шундай тадбирлар ўтказилди.

🔸 Тадбирлар давомида Фавқулодда вазиятлар бўлими, “Тошкенттумангаз”, Ёнғинга қарши курашиш жамияти ҳамда соҳавий хизматлар ходимлари томонидан аҳоли хонадонларидаги маиший газ жиҳозлари кўздан кечирилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлик тартиб-қоидаларига амал қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди.
♻️ Профилактик тадбирлар давом этмоқда.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бўстонлиқ_тумани
#тадбир

"Ҳарбий-ватанпарварлик карвонлари” тадбири бўлиб ўтди

📌“Қорамозор” МФЙ ҳудудида “Эр йигитнинг эр йигитга айтган гапи таъсирли бўлур!” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик, маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирдан кўзланган мақсад ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий қадриятларимиз, анъаналаримизга содиқлик, ёшлар ўртасида Ватанга садоқат туйғусини шакллантиришдан иборатдир.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_тумани
#Тадбирлар_ОАВ_нигоҳида

Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш

🔹Тошкент туманидаги маҳаллаларда “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остидаги маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Навбатдаги тадбир "Иқбол" маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда 8-умумтаълим мактаби ҳамкорлигида бўлиб ўтди.

📹 Тадбир "Mahalla" телеканали нигоҳида.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бўстонлиқ_тумани

Ёнғиндан эҳтиёт бўлиш барчанинг иши

🔹Бўстонлиқ туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари жойларда иншоотларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганмоқдалар.

📌 Яқинда “Бўстонлиқ деҳқон бозори'' масъулияти чекланган жамияти ҳудудида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан ёнғин билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди. Мақсад қиш мавсумини беталофат ўтказишдан иборат.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Чирчиқ

📌Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти Маданият марказида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди.

✳️Унда Чирчиқ давлат педагогика институти проректори Баҳодир Ҳусанов, Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Дадахон Аралов, Ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши раиси Олимжон Бердиев, Республика Маънавият-маърифат маркази ҳудудий бўлими раҳбари Муяссар Тўраева қатнашди.

🔹Иштирокчилар мамлакатимизда ёшлар учун яратилган имкониятлар ва бундан уларнинг қай даражада фойдаланаётгани, келажагимиз эгаларида юрт эртаси учун дахлдорликнинг намоён бўлиши, соғлом турмуш тарзи, таълим, тарбия, ахлоқ, спорт, маънавият ва таҳдидларга нисбатан ҳушёрлик каби масалалар бўйича ўзаро фикрлар алмашишди.

📚Анжуман сўнгида фаол қатнашган билим юрти курсантларига китоблар совға қилинди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Чиноз

Чегара постида замонавий Aхборот маркази очилди

✳️Чиноз тумани ҳудудида жойлашган "Яллама" чегара постининг яқин кунларда очилиши кутилмоқда. Бу ерда замонавий Aхборот маркази барпо этилди. Бундан кўзланган мақсад келгусида юртимизга ташриф буюрувчи сайёҳларга янада қулайлик яратиш кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикаси билан чегара ҳудудида жойлашган "Яллама" пости бугунги кунда пандемия шароити бўлганлиги учун вақтинча ёпилган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бўка

⚡️Бўка туман ҳокимлигида "Аёллар дафтари”га киритилган ишсиз хотин-қизларда тадбиркорлик ва оилавий бизнес кўникмаларини ҳосил қилиш бўйича семинар ўтказилди.

🔎Туман ҳокими Н.Аббосов ва Президент Аминистрацияси ҳузуридаги Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар биринчи йўналиш координатори Х.Нормурадов раислигида ўтказилган тадбирда йиғилганларга аҳолида ўзини-ўзи банд қилиш кўникмасини ошириш, ишсиз ёшларни қайта касбга йўналтириш тўғрисида маълумотлар берилди.

❗️Тадбир давомида 100 дан зиёд хотин-қизларга вилоят "Тадбиркор аёллар" маркази раҳбари Ш.Мадиярова томонидан мотивацион семинар-тренинг ташкил этилди.

🎥Батафсил "Менинг юртим" телеканали лавҳасида

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
ДИҚҚАТ БИЛДИРИШ!

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан
@murojaat_va_natija канали фаолияти йўлга қўйилди.

Унда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти ҳақида эълон қилинаётган танқидий материлларга расмий муносабатлар бериб борилади.

@murojaat_va_natija лойиҳаси доирасида фуқароларнинг фикр ва мурожаатлари таҳлил қилиниб, ҳудудлар, бошқарма ва ташкилотларнинг раҳбарлари фаолиятига жамоатчилик томонидан баҳо берилади.

Ўз навбатида, мурожаат ва аризаларни вилоят ҳокимлигининг телеграмдаги қуйидаги манзилларига юборишингиз мумкин:
@virtual_murojaat_bot


Каналга уланиш учун:
👇👇👇👇👇👇👇

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEitAY3oKwkhZzFoag
#Мурожаат_ва_натижа

“Назарбекда электр энергияси билан боғлиқ узилишларга кимдир жавоб берадими?...”

🖇Мурожаат ва натижа / каналига бот орқали Зангиота тумани “Назарбек” МФЙда яшовчи фуқаро Умида Ғофуровадан қуйидаги мурожаат келиб тушди:

📌“Электр таъминоти тизимидаги узилишлар боис, хонадонлар ҳарорати совуб кетяпти. Фарзандларимиз онлайн дарс қилишида жудаям қийналяпти. Шу масалада амалий ёрдам беришингизни сўрайман?"

Саволга “Зангиота ТЭТК” томонидан жавоб берилди:

🔹Об-ҳавонинг кескин ўзгариши, қор ёғиши оқибатида ҳудудни электр энергия билан таъминловчи қурилмаларда автоматик тарзда узилиш юзага келган. Мурожаатда айтиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш бўйича “Зангиота ТЭТК” томонидан амалий ишлар олиб борилмоқда.

👉 Каналга уланиш: @murojaat_va_natija