#Оҳангарон_шаҳар
Беш ташаббус – беш имконият
⚡️Президентимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббус доирасидаги вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш, ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятларини намойиш қилишлари учун кенг имкониятлар яратиш мақсадида Оҳангарон шаҳар касб-ҳунар мактабида спорт мусобақалари ўтказилди.
♻️Унда ўқувчи-ёшлар спортнинг шахмат, шашка, волейбол, стол тенниси каби турлари бўйича ўзаро баҳслашишди.
📌Шунингдек, касб-ҳунар мактабида “Беш ташаббус – беш имконият” мавзусида кўргазмали тадбирлар ҳам ташкил этилиб, ўқувчиларнинг қўл меҳнатлари билан яратилган ижодий ишлари ва тикувчилик, сартарошлик, ҳунармандчилик йўналишларидаги иқтидорлари намойиш қилинди.
🤝Тадбир сўнгида ғолиб ва совриндорлар Ўзбекистон талабалар спорти Ассоциациясининг турли даражадаги дипломлари билан тақдирланди.
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Web-site| Facebook| Instagram|Telegram

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўрта_Чирчиқ
⚡️Аҳоли томорқасини ривожлантириш, ердан унумли фойдаланиш ва томорқани доимий даромад манбаига айлантириш бўйича Ўрта Чирчиқ туманида "Бир маҳалла-бир маҳсулот" мавзусида сайёр учрашув ва ўрганишлар ташкил этилди.
📌Тадбирларда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг масъул ходимлари, Тошкент давлат аграр университетининг профессор-ўқитувчилари аҳоли билан мулоқотда бўлишди.
🔎Учрашувда иссиқхонадан самарали фойдаланиш усуллари, парваришланаётган маҳсулотларга тушадиган касалликларнинг олдини олиш, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ва экинларни парваришлаш бўйича фикр алмашилди.
📝Шунингдек, мутахассислар томонидан иссиқхоналардан бир йилда бир неча маротаба ҳосил олиш усуллари бўйича ҳам тавсиялар берилди.

#Янгийўл_тумани
Муносабат
🚫Янгийўл тумани “Тинчлик”, “Хонқўрғон”, “Кенг-кичик” маҳаллалар ҳудудларида электр энергия таъминотида жорий йилнинг 22 ноябрь куни кеч соат 18:00 да узилиш юзага келган.
⚠️Ушбу ҳудудларнинг электр энергия таъминоти Зангиота ТЭТК тасарруфидаги 110/35/6кВ Гўшткомбинат ПСдан чиқувчи Ф.Тинчлик 6кВ ҳаво тармоғидаги Янгийўл ТЭТК тасарруфидаги мавжуд 4 дона трансформатор пунктлари орқали таъминланган.
🛠Янгийўл тумани “Тинлик”, “Хонқўрғон”, “Кенг-кичик” маҳалла ҳудудларида газ таъминоти мавжуд эмаслиги ва аҳоли томонидан электр иситиш ускуналаридан фойдаланилаётганлиги, истеъмол қилинаётган электр энергияси қувватининг меъёрдан ошиб кетиши, Зангиота ТЭТК тасарруфидаги 110/35/6кВ Гўшткомбинат ПСда мавжуд Ф.Тинчлик ячейкасидаги ҳимоя воситалари ишлаши ва ортиқча қувват мавжудлиги сабабли қайта уланмаганлиги оқибатида электр таъминотини тиклаш имкониятининг бошқа чоралари кўрилмоқда.
📌Ҳозирги пайтда юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, ҳудудларда электр таъминотини тиклаш учун 4 дона трансформатор пунктларини Зангиота ТЭТК тасарруфидаги 35/6кВ Ўзбекистон ПСдан чиқувчи Ф.Булоқ 6кВ ҳаво тармоғига улаш чоралари кўрилаётганлиги ва тез орада электр таъминоти тикланиши ҳақида маълум қиламиз.
✍️Янгийўл туман Электр тармоқлари корхонаси
👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

#Юқори_Чирчиқ
Тарғибот тадбирлари давом этмоқда
⚡️Юқори Чирчиқ туманининг ҳар бир маҳалласида “Янги Ўзбекистон–янгича дунёқараш” ғояси остидаги маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари бўлиб ўтяпти. "Иттифоқ" МФЙдаги тадбир ҳам кўтаринки руҳда ташкил этилди.
📍Туман ҳоким ўринбосарлари Д.Асқаров, Ш.Турсунбоев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Д.Назировалар бошчилигида уюштирилган тадбирда ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар, тадбиркорлар ва ёшлар иштирок этишди.
🔰Беш ташаббусни ўзига қамраб олган бу тарғибот анжуманида дунёда рўй бераётган воқеалар ва мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилаётган шарт-широитлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Ўрта Чирчиқдаги гуручларга талаб ортмоқда
✅Пандемия шароитида озиқ-овқат хавфсизлиги бутун дунё давлатлари олдида турган энг долзарб вазифалардан биридир. Пандемия озиқ-овқат етказиб беришнинг глобал занжири узилиб қолишига сабаб бўлиши ҳам мумкин. Шу боис, озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратишга алоҳида эътибор қаратилиши зарур.
🍚Ўрта Чирчиқ туманидаги "GOLD-GRANATE" масъулияти чекланган жамиятида ўтган йили республикамизда биринчилардан бўлиб, Хитойдан қиймати 250 минг АҚШ долларига тенг бўлган энг замонавий дастгоҳлар олиб келиниб, ўрнатилди.
🏭Корхона раҳбари Нуриддин Мамбетовнинг айтишича, жамиятнинг майдони 1 гектардан ортиқ бўлиб, бир вақтнинг ўзида 2000 тонна шоли қуритилиб, сақлаш учун омборхонага қўйилади. Корхонанинг 54 гектар шоли етиштириладиган майдонида 60 нафар ишчи фаолият олиб бормоқда.

#Бўка
Наслли парранда самарадорлик гарови
📊Мамлакатимиз аҳолисининг паррандачилик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи тобора ортиб бормоқда. Парҳез маҳсулотларини эндиликда бозор расталари ва озиқ-овқат дўконларида доимий бўлиши, сифатини назоратга олиш ва нархини барқарор сақлаш асосий вазифалардан ҳисобланади.
✅"Паррандасаноат" уюшмаси томонидан парранда наслчилигини яхшилаш ва соҳа маҳсулотларини ишлаб чиқариш сифатини ошириш мақсадида хорижий компаниялар билан ҳамкорлик ҳам йўлга қўйилган.
📌Маълумот ўрнида айтиш мумкин, бугун республикамизда 45 та наслчиликка ихтисослашган паррандачилик хўжалиги мавжуд бўлиб, уларнинг 7 таси тухум, 38 таси эса гўшт йўналишида фаолият олиб бормоқда.
🔎Бўка туманидаги наслли парранда етиштиришга ихтисослаштирилган хўжаликда ўтган йили Жанубий Кореядан 12 минг бош зотли товуқ олиб келиниб, ҳозирги кунда улар тўлиқ маҳаллийлаштирилди.
📽Лавҳа шу ҳақда👆

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ўрта_Чирчиқ
Ўрта Чирчиқ туманидаги эҳтиёжманд оилаларга бир тоннадан кўмир тарқатилди
🔥Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги қошида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ, кўмир маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш жараёнининг боришини ўрганиш ва назорат қилиш чоралари кўрилмоқда.
📌Мутасаддиларнинг саъй-ҳаракати билан мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, “Кўмир таъминот” МЧЖ вилоят филиалидан ҳудудда яшовчи 157 нафар “Темир дафтар”га рўйхатида турувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага эҳтиёжидан келиб чиқиб, бир тоннадан бепул кўмир маҳсулоти тарқатилди.
🎞Батафсил юқоридаги лавҳада👆

#Табиий_газ #Ангрен
Табиий газ етиб бормаган ҳудудларга суюлтирилган газ вақтида етказиб бериляпти
⛈Қиш мавсуми яқинлашган сари тоғли ҳудудларда яшовчи аҳолининг муаммолари кўпая бошлайди. Кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган электр энергияси, газ ва кўмирга бўлган талаблар янада ортади. Ангрен шаҳрининг энг чекка ҳудудларидан бири Лашкарак қишлоғи марказдан қарийб 28 км. узоқликда, тоғли ҳудудда жойлашган. Манзилга суюлтирилган газ баллонларини етказиб берувчи махсус автотранспорт воситаси 2 соат деганда кўзланган жойга етиб боради. Кузда ёғингарчилик кўп бўлиб, йўллар талабга жавоб бермайди. Қишда ҳам етказиб беришдаги мураккаблик ортади. Шунга қарамасдан, мазкур ҳудудда яшовчи аҳоли хонадонларига ўз вақтида суюлтирилган газ баллонлари етказиб бериш ишлари олиб борилмоқда.
👥Ангрен шаҳрида жами 37 745 та газ истеъмолчилари мавжуд бўлиб, шундан 23 920 таси табиий, 13 825 таси суюлтирилган газдан фойдаланиб келади.
🔥Шаҳар ҳудудидаги суюлтирилган газ истеъмолчиларига жорий йилнинг ўтган 10 ой давомида 1474.8 тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар бу кўрсаткич 15 747 тоннага етказилган.
🚍Ангрен шаҳар ҳудудидаги 32 та МФЙга суюлтирилган газ етказиб бериш мақсадида 5 та махсус газ ташувчи автотранспорт воситалари ажратилган.
🧯“Лашкарак” МФЙда эса 130 та аҳоли хонадонлари суюлтирилган газ баллонларидан фойдаланади. Истеъмолчиларга ўтган 10 ой давомида 10 720 тонна суюлтирилган газ берилган ва аҳолига фойдаланиш учун ижара шартномаси асосида 45 дона маиший газ баллонлари етказиб берилган.
⚠️Яна бир жиҳат. Шу пайтгача суюлтирилган газда муайян чекловлар мавжуд бўлиб, маьлум бир ўлчам асосида етказиб берилар эди. Ҳозирги тартибга кўра, эндиликда бу аҳоли манфаатидан келиб чиқиб ўзгартирилди. Бундан фуқаролар хам мамнун. Сабаби қишлоқдаги катта бир муаммо ўз ечимини топди. Маълумки, қиш мавсумида уйларни иситишда газга бўлган талаб ҳар доимгидан ортади.
🔎Соҳа ходимлари истеъмолчиларга суюлтирилган газ баллонларидан фойдаланишда фуқароларнинг техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этишлари ва истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш, бу ўз навбатида фуқаролар хавфсизлиги учун хизмат қилиши ҳақида тушунтириш ишлари бериб боришмоқда.