Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.6K photos
5.32K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қибрай
#Ижтимоий_ҳимоя

ҚИБРАЙДА ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ТИКУВ МАШИНАЛАРИ ТАРҚАТИЛДИ

❗️Куни кеча Тошкент вилояти Қибрай туманида хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар дастури асосида тумандаги кам таъминланган, тадбиркорлик истагида бўлган хотин-қизларга Тошкент вилояти касаба уюшмасининг маиший техника воситалари (тикув машиналари)бепул, беғараз тарқатилди.

Мазкур тадбирда Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг биринчи ўринбосари О.Парпибоева, вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси М.Носиров, вилоят Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари, подполковник Ш.Содиқова, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари С.Салихова ва сектор раҳбарларининг масъул котиблари қатнашди.

📽Батафсил юқоридаги репортажда👆

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оққўрғон
#Ижтимоий_ҳимоя

📌Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни ҳар томонлама ҳимоя қилиш бугунги кунда устувор вазифалардан бири бўлиб келмоқда.

⚡️Жумладан, жорий йилнинг 2 июль куни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоят Касаба уюшмалари федерацияси вакиллари Оққўрғон туманида бўлиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин - қизлар билан суҳбатда бўлишди.

📽Бу ҳақда батафсил видеолавҳада👆

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Пискент
#ижтимоий_ҳимоя

Хотин-қизларга тикув машиналари топширилди

🔰Тошкент вилояти касаба уюшмалари бирлашмаси Кенгаши, Пискент тумани ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорлигида карантин вақтида ишсиз қолган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш учун хайрия тадбирлари амалга оширилди.

🎯Куни кеча боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган ва кам таъминланган 6 нафар хотин-қизларга тикув машиналари топширилди.

❇️Шунингдек, Пискент туманидаги 5 нафар оғир шароитда яшаётган аёллар хонадонини таъмирлаш учун 50 миллион сўм, 10 нафар бемор хотин-қизлар даволаниши ва дори-дармон учун 20 миллион сўм маблағ ажратилди.

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Олмалиқ
#Ижтимоий_ҳимоя

⚡️Пандемия шароитида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида давлатимиз томонидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

💴 Жумладан, Қурбон ҳайити арафасида эҳтиёжманд оила аъзолари сонидан келиб чиқиб, беш юз минг сўмдан бир млн.сўмгача нақд пул кўринишида моддий ёрдам берилган бўлса, мана, кечадан бошлаб, “Темир дафтар”га киритилган эҳтиёжманд оилалар, шунингдек, карантин даврида вақтинча даромадини йўқотган хонадонларнинг ҳар бир вакилига 220 минг сўмдан моддий ёрдам пуллари тарқатиляпти.

📌 Хусусан, бугун Олмалиқ шаҳридаги 4 та сектор раҳбарлари томонидан ҳам Президент Фармонига асосан, бюджет ҳисобидан қарийб 700 млн. сўм миқдорида моддий ёрдам пуллари ўз эгаларига топширилди.

🔸Тарқатилаётган маблағларнинг ҳақиқий эгаларига етиб боришида шаффофликни таъминлашда шаҳар Кенгаши депутатлари фаол иштирок этиб, депутатлик назоратини олиб боришди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Чирчиқ_шаҳри
#ижтимоий_ҳимоя

🤝Пандемия шароитида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш борасидаги амалий ишлар давом этмоқда.

💰Хусусан, Чирчиқ шаҳрида ҳам ишчи гуруҳ томонидан навбатдаги “Темир дафтар” рўйхати шакллантирилиб, яшаш шароити оғир фуқароларга ёрдам кўрсатилди.

📑Фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган тадбирларда Чирчиқ шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Санжар Юсупов ҳам иштирок этиб, мазкур ишлар замиридаги Фармон мазмун-моҳияти тўғрисида маълумот берди.

📽Тафсилотлар "Ўзбекистон 24" лавҳасида

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Олмалиқ
#қарор_ва_ижро
#ижтимоий_ҳимоя

Моддий ёрдам пуллари тарқатилди

⚡️ Президентимизнинг 2020 йил 26 августдаги қарорига кўра, Олмалиқ шаҳар секторларида "темир дафтар"га киритилган оилалардаги 16 ёшга тўлмаган болаларга 500 минг сўмдан моддий ёрдам пуллари тарқатилди.

❇️ Шаҳардаги 344 та оиладаги жами 560 нафар болаларга 500 минг сўмдан моддий ёрдам пуллари берилди. Оилаларнинг 101 таси 1-сектор, 38 таси 2-сектор, 110 таси 3-сектор ҳамда 95 таси 4-сектор ҳудуди ҳиссасига тўғри келади. Моддий ёрдам пули тарқатиш давом этмоқда.

🎁Маълумот ўрнида айтиш жоизки, шаҳар секторларидаги жами 1369 нафар 16 ёшгача бўлган болаларнинг моддий ёрдам пули олиши белгиланган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Зангиота
#ижтимоий_ҳимоя

⚡️Зангиота туманида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхати шакллантирилди ва "темир дафтар"га киритилди. Уларнинг 16 ёшга тўлмаган фарзандларига бир марталик моддий ёрдам пули масъул мутасаддилар томонидан етказиб берилди.

🖇 Маълумот ўрнида: тумандаги 949 та оиланинг фарзандларига 1 млрд. 019 млн сўм маблағ ажратилган.

📹 Лавҳа шу ҳақда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram