Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#тадбиркорлик
#инвестиция

⚡️Тошкент вилоятида арзон электр ускуналари ҳамда қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган лойиҳалар иш бошлайди

📍Бугун вилоят ҳокими Рустам Холматов “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” АЖ корхонаси Бош директори Нилуфар Батирова ҳамда “LUMIDEA ENGINEERING” директори Эсреф Озаҳин билан сўнгги технологияларни ўзида мужассамлаштирган замонавий кабель ва қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар юзасидан суҳбатлашди.

Тадбиркорнинг айтишича, ушбу лойиҳалар натижасида ҳудуд аҳолиси учун янги иш ўринлари ҳамда арзон асфальт, бетон маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қулайликлар юзага келади.

🏗Изолятор ва траверс тайёрлашга мўлжалланган цех лойиҳаси бўйича йилига 150 000 дона изолятор ва 12 000 дона трайверс ишлаб чиқарилади.

💰Бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси эса 3,0 млн. доллар бўлиб, йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 200 минг куб м. ташкил этади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#тадбиркорлик

Ангренда уч қаватли замонавий савдо мажмуаси очилди

🏫Ангрен шаҳрида уч қаватли замонавий савдо мажмуаси фойдаланишга топширилди.

⚡️Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда шаҳар ҳокимлиги масъуллари, фаоллар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

📌“Forum“ масъулияти чекланган жамиятига қарашли мазкур савдо мажмуаси уч қаватдан иборат бўлиб, асосан оилавий кийим-кечаклар савдоси билан шуғулланишга мўлжалланган. Бу ерда хориж технологиялари асосида тайёрланган маҳаллий ҳамда Туркияда ишлаб чиқарилган замонавий ва бежирим либослар, парфюмерия моллари савдоси йўлга қўйилган. Келгусида ташриф буюрувчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида умумий овқатланиш хизмати ҳам ташкил этилиши кўзда тутилган.

🔖Энг муҳими, “Forum“ МЧЖ раҳбари, ёш тадбиркор Ёдгор Юнусов ўз маблағлари эвазига бунёд этган мажмуада жами 120 та иш ўрни яратиш имконияти мавжуд.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тадбиркорлик #Пискент

Пискент туманида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

✍️Хусусан, Бош вазирнинг Пискент туманидаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига 303 та мурожаат келиб тушган. Мутасадди ташкилотлар орқали уларнинг 87 фоизи ечимини топди.

Хотин-қизларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва уларни иш билан таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Янги бинода фаолият олиб бораётган "Lotus tekstil" МЧЖда 100 нафар аёл иш билан таъминланди. Яна 200 та иш ўрни мавжуд.

🔖Қисқа муддатли ўқув курсларида эса ўз бизнесини бошлаш истагида бўлган 20 нафар хотин-қиз тадбиркорликка ўқитилиб, уларга сертификатлар топширилди.

🎥 Батафсил "Ўзбекистон 24" телеканали лавҳасида

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Зангиота
#тадбиркорлик

Эл эъзозлаган зангиоталик уста

📌Ёғоч ўймакорлиги ва қадимий мусиқа асбоблари устаси Ортиқбой Матмусаев ёшлигидан касбига қизиққанлиги боис, ҳунари орқали обрў топди. Элга танилди, бир умр касбини эъзозлади. Лекин кам бўлмади. Бугун маҳалла-куй ва туманда у кишини ҳамма танийди, ҳурмат қилади.

🔰Зангиота тумани, Қатартол қишлоғи “Каттақани” маҳалласида 1956 йили таваллуд топган Ортиқбой Матмусаев 40-умумтаълим мактабида ўқиб юрган пайтларида ёғоч ўймакорлигига қизиқди.

🔹Мактабнинг 8-синфида бошлаб ёғоч ўймакор уста Эрмат Мирзокировга шогирд тушди. Бўш вақтларида касб сирларини эринмасдан, қунт билан ўрганди.

🪑Мана шу касб билан шуғулланаётганига ҳам қарийб ярим асрга яқинлашиб қолибди. Бугун у киши катта уста. Ёғоч ўймакорлиги билан бирга, турли мусиқа асбоблари, эшик-ром, стол-стул ва бошқа ёғочдан ясаладиган буюмлар ҳам тайёрлайди.

👨‍👩‍👦‍👦Ортиқбой ака 2005 йилдан буён якка тартибдаги тадбиркор сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда. Уйида фарзандлари ва шогирдлари билан бирга хусусий тадбиркорлик билан шуғулланишни йўлга қўйди.

⚡️Ортиқбой ака мусиқа асбобларини ясаш сирларини устозлари Рихсихон ҳожи, Тўхтамурод Зуфаров, усталар Саидолим ака ва Тоҳир акалардан ўрганган. Ҳозир у кишининг ўзи ҳам устоз, ўнлаб шогирдлари бор. Ясаган мусиқа асбобларидан дутор, тамбур, рубоб ва бошқалар турли кўрик-танловларда бир неча бор эътироф этилган.

❇️Албатта, устанинг машаққатли меҳанатини эл-улус билади. Бир неча йилдирки, нуфузли идораларда ҳам эътироф этиб келиняпти. Хусусан, “Ташабус-2009” вилоят босқичида, “Ташабус-2011” туман босқичида, “Ташабус-2012” вилоят босқичида иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритди.

⭐️Шу билан бирга, унинг фаолияти ҳақида бир неча бор кўрсатувлар тайёрланиб телевидениеда эфирга берилган. Уста тайёрлаган маҳсулотларига ҳатто хориж давлатларидан ҳам буюртмалар келиб турибди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оҳангарон_тумани
#тадбиркорлик

Ташқарида қор, ичкарида баҳор...

🔰Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш аҳоли турмуш тарзини яхшилашнинг муҳим омилларидан биридир. Бу борада ҳукуматимиз томонидан аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида турли имтиёзли кредит маблағлари ажратилиб, тадбиркорликни йўлга қўйишда кенг имкониятлар яратилмоқда.

🥕🧅🥔Оҳангарон тумани "Ялпоқтепа" МФЙда истиқомат қилувчи Қаҳрамон Адинаматов, Раҳматилла Орипов ва Фарҳод Йўлдошев каби фуқаролар уйларида иссиқхоналар барпо этиб, элимиз дастурхони тўкин бўлиши ҳамда ўз даромадини ошириш мақсадида савбзавот маҳсулотлари етиштиришмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram