Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.8K photos
5.33K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
#Ангрен

🔰Тошкент вилояти шаҳар ва туманларидаги ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича амалга ошириладиган режага мувофиқ "Ҳарбий ватанпарварлик карвонлари" мавзусидаги тадбир Ангрен шаҳрида ташкил этилди.

📌"Наврўз-1" маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, ёшлар ва ота-оналар 17-умумтаълим мактабида йиғилдилар.

🔹Карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўтказилган учрашувда шаҳар ҳокимининг ўринбосари С.Анарбоев, Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, подполковник А.Ғаниев ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари масъул вакиллари қатнашдилар.

❇️Унда ҳарбий чақирув бўйича тушунчалар берилди. Шунингдек, ота-оналар ва ёшларни қизиқтирган ҳарбий хизматга оид саволларига атрофлича жавоб қайтарилди.

🎼Тадбир давомида Чирчиқ гарнизони ҳарбий оркестри ва бадиий ҳаваскорларининг куй ва қўшиқлари янграб, рақслар намойиш этилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Нурафшон_шаҳри

🚶‍♂️Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида оммавий юриш марафони ўтказилди.

Унда вилоят ҳокимлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томнидан ташкил этилган спорт тадбирида барча ҳудудий бошқарма ва ташкилотлар ходимлари фаол иштирок этди.

🔰Дастлаб ташкилотчилар томонидан жамиятда соғлом турмуш тарзиини янада кучайтириш, ўсиб келаётган ёш авлодни зарарли одатлардан асраш ҳамда ҳар бир маҳалла, меҳнат жамоалари ва бошқаларда жисмоний тарбия ва спорт фаолиятини самарали ташкил этиш борасидаги ишлар бундан кейин ҳам карантин талаблари асосида мунтазам ўтказиш лозимлиги таъкидланди.

Батафсил▶️ Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Нурафшон_шаҳри

Меҳнат жамоалари оммавий юриш марафонида фаол қатнашди

❇️Аҳоли ўртасида юришни тарғиб қилиш ва ёшларга ўрнак кўрсатиш муҳим аҳамиятга эга. Эрта тонгдан бадантарбия билан шуғулланиш жисмоний саломатликни ошириш билан бирга, инсоннинг кайфиятини кўтаради.

💠Кун давомида фаол бўлиб, ҳар бир вазифага иштиёқ билан киришади. Спорт билан мунтазам шуғулланиш касалликларнинг олдини олади, соғлом ва узоқ умр кўришга ёрдам беради.

Даставвал тадбир иштирокчилари тетиклаштирувчи бадантарбия машқларига жалб этилди. Шундан сўнг “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида оммавий юриш марофонга старт берилди.

🎥Юқоридаги лавҳа шу ҳақда

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қуйи_Чирчиқ

Қуйи Чирчиқда Марказий Осиёдаги энг йирик шолини қайта ишлаш заводи фойдаланишга топширилди

📌Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов, депутатлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, туман фаоллари, “ТСТ Сluster” кластери мутасаддилари, корхона ишчи-ходимлари ва журналистлар иштирок этди.

♻️Шолини қайта ишлашга ихтисослаштирилган янги корхона Марказий Осиёдаги энг йирик ҳисобланади.

Жорий йил “ТСТ Сluster” томонидан 2,5 минг гектардан ортиқ ерда шолининг “Лазурний”, “Искандар”, “Мустақиллик”, “Тарона” навлари экилган эди. Ноқулай об-ҳаво шароити, айниқса, вегетация даврида кузатилган сув танқислигига қарамасдан, мўл ҳосил етиштирилди. Айни пайтда ҳосил 9,5 минг тоннани ташкил эмоқда.

🔹Завод фойдаланишга топширилиши туфайли 41 та янги иш ўрни яратилди.

Батафсил▶️ Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бекобод_шаҳри

Аҳолида спортга қизиқиш ортмоқда

📌Бекобод шаҳридаги Ёшлар боғида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” лойиҳаси асосида саломатлик тадбири бўлиб ўтди. Бекобод шаҳар ҳокимлиги, жисмоний тарбия ва спорт, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида уюштирилган марофонда 100 нафарга яқин нуронийлар, аёллар ва ёшлар иштирок этдилар.

🏃Тадбир иштирокчилари дастлаб пиёда юриш, кейин нафас олиш машқлари ва бадантарбия машғулотларини бажардилар.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Тошкент вилояти от етиштириш бўйича республикада 1-ўринда бормоқда

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига, мамлакатимиздаги барча тоифадаги хўжаликларда отлар бош сони 244,2 мингтага етган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига қараганда 9 мингтага кўпайган.

Республикадаги жами отларнинг хўжаликлар бўйича улуши:
🔹 78,3 фоиз – деҳқон хўжаликлари;
🔹 17,8 фоиз – фермер хўжаликлари;
🔹 3,9 фоиз – қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар ҳиссасига тўғри келган.

Республикадаги жами отларнинг энг кўп улушига эга бўлган ҳудудлар:
🔹 Тошкент вилояти – 20,9 фоиз;
🔹 Қашқадарё вилояти – 13,2 фоиз;
🔹 Жиззах вилояти – 10,9 фоиз;
🔹 Самарқанд вилояти – 10,9 фоиз.

👉 Тошкент хабарлари
Forwarded from Segment.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳудудларда «Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш» шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Лавҳада Тошкент ва Бухоро вилоятларида ўтказилган тарғибот тадбирлари акс этган.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz