Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.7K photos
5.32K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Спорт #Олмалиқ

⚡️Тошкент вилоятида Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан тизимли равишда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида барча ҳудудларда спорт тадбирлари ўтказилмоқда.

🏃🏻‍♂️Жумладан Олмалиқ шаҳрида «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» спорт марафони бўлиб ўтди.

🎥Лавҳа шу ҳақда👆

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#акция

“Дўрмон” ижод уйида кўчат экиш акцияси ўтказилди

⚡️Кўчат экиш акциясида Ёзувчилар уюшмаси масъуллари, шоир-ёзувчилар, “Дўрмон” ижод уйида дам олаётган ижодкорлар иштирок этди.

🌱Мазкур ижод уйига ажратилган 45 сотих ер майдонига “Дўстлар клуби” доирасида Халқ банки томонидан ажратилган маблағ ҳисобидан оққайин, каштан, қирим қарағайи, эман каби 150 тупга яқин манзарали, кислородга бой кўчатлар экилди.

🤝Ушбу боғ ижод уйининг янада кўркамлашиши ҳамда табиат мусаффолигини таъминлашга хизмат қилиши, бу эса ўз навбатида ижодкорларга илҳом бағишлаши шубҳасиз.

Ҳашар иштирокчиларига Давлат экология қўмитаси томонидан тайёрланган ҳамда нашр этилган Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби тақдим этилди.

▶️Батафсил

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Sport vazirligi
Тошкент тумани ёшлари учун замонавий спорт мажмуаси совға қилинди

Батафсил
: https://minsport.uz/post/view/4323

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
#Нурафшон
#медиа_тур

ОАВ вакиллари дастлаб Нурафшон шаҳрида бўлишди

🔎Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ҳамкорлигида “Журналист ва ҳаёт” лойиҳаси доирасида медиа-тур ташкил этилди.

📍Унда Нурафшон шаҳри ва Қуйи Чирчиқ туманида аҳолига яратилаётган имкониятлар, қурилиш ва бунёдкорлик ишлари, “Нурафшон сити” лойиҳаси ҳақида маълумот берилди.

🖋Шаҳар ҳокими Қаҳрамон Ҳакимов дастлаб журналистларни Тошкент йўли кўчасида фойдаланишга топширилган кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа объектлари билан таништирди.

Ушбу марказий кўчадаги 213 та объект бузилиб, жой эгаларига маҳаллий бюджет ҳисобидан 24 миллиард сўм товон пули тўлаб берилган. Бу ерда 172 та бино ва иншоот қад кўтариши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда 78 та объектда бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

🛣Автомобиль қатновига қулайлик яратиш мақсадида асосий йўл кенгайтирилмоқда.

Медиа-тур: 1-қисм

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Нурафшон
#медиа_тур

90 фоиздан ортиқ маҳсулотлар экспортга йўналтирилмоқда

📌Навбатдаги манзил шаҳардаги йирик енгил саноат корхоналаридан бири “Textile Mill Toshkent" масъулияти чекланган жамияти бўлди.

🧦2015 йилда ташкил топган корхона кунига 50-60 минг жуфт турли ўлчам ва дизайндаги пайпоқларни ишлаб чиқаради.

🔸Маҳсулотларнинг 90 фоиздан ортиғи Европа давлатларига экспорт қилинади. Айниқса, карантин даврида ҳам ишлаб чиқариш жараёни узлуксиз равишда давом этди.

❗️– Корхонамизда 360 нафар ишчи меҳнат қилаётган бўлиб, уларнинг асосий қисми шу ерлик хотин-қизлардир, – дейди жамият директори ўринбосари Исмоил Нўрматов.

🔖Ишчилар учун барча шароит яратилган бўлиб, иссиқ овқат, ишга келиб-кетиш учун автобуслар йўлга қўйилган. Маҳсулотлар тури эса 5 мингдан ортиқ бўлиб, талаб асосида янгиланиб борилади.

Медиа-тур: 2-қисм

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Нурафшон
#медиа_тур

“Nurafshon Smart City”да бинолар замонавий бўлади

⚡️Бош режага мувофиқ, лойиҳа концепцияси бўйича учта давлат ўз таклифларини берган.

👥Хусусан, Корея компанияси тақдим этган таклифда ўртача бино-иншоотлар 7 қават бўлиб, 20 минг аҳолига мўлжалланган.

📌Бундан ташқари, барча давлат ва жамоат ташкилотлари бинолари энг замонавий кўринишда бунёд этилади.

🔎Таъкидлаш жоизки, Туркия ва Хитой давлатлари инвесторлари томонидан қўшимча таклифлар ишлаб чиқилди. Унга кўра, янги биноларнинг архитектура кўриниши ўзгача шаклда бўлиши мумкин.

❗️Бунда барча техник, географик ва коммунал талаблар ҳисобга олинмоқда.

Медиа-тур: 3-қисм

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қуйи_Чирчиқ
#медиа_тур

Бешта ташаббуснинг намунавий лойиҳалари Қуйи Чирчиқ мисолида

⚡️Медиа-тур иштирокчиларининг кейинги манзили Қуйи Чирчиқ туманидаги “Беруний” МФЙдаги намунавий лойиҳалар билан танишиш билан давом этди.

🔎Президентимиз Шавкат Мирзиёев илгари сурган бешта муҳим ташаббусга кўра, ёшларни муносиб равишда камолга етказиш, уларни маданият ва санъатга, жисмоний тарбия ва спортга, китобхонликни кенг тарғиб қилиш, ҳар бир ҳудудга турли мавзулардаги китоблар етказиб бериш, аёлларни иш билан банд қилиш каби саъй-ҳаракатлар давом этмоқда.

Жумладан, тумандаги “Беруний” МФЙ мисолида мазкур ташаббуснинг намунавий лойиҳаларини кўриш мумкин.

💸Хусусан, бир неча йиллар қаровсиз ва таъмирталаб ётганБеруний маданият маркази бугун Маданият вазирлиги томонидан 6,5 миллиард сўм маблағ эвазига тўлиқ реконструкция қилинди.

📌Ҳозир бу ерда рақс, тасвирий санъат, вокал ва хор тўгараклари очилган бўлиб, уларга 200 дан ортиқ ўғил-қизлар жалб этилган.

Медиа-тур: 4-қисм

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қуйи_Чирчиқ
#медиа_тур

Мактабларни таъмирлашга 4,5 миллиард сўм ажратилган

⚡️Бундан ташқари, “Dongdi" корейс маданият маркази ҳам фаолият юритади. Мазкур қулайликлардан ҳудуд аҳолиси мамнун.

🔎Мазкур бинога ёндош ҳудудда Ёшлар инновацион маркази, шунингдек, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ихтиёридаги “Меҳнат гузари” ташкил қилинган. Кутубхона, компьютер хизмати, ўқув маркази, нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи, тиббий хизмат кўрсатиш каби йўналишларда ёшлар шуғулланмоқда.

Маҳаллада Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳомийлигида 4,5 миллиард сўм маблағ ҳисобига 15-сонли мактабгача таълим муассасаси, 48-, 52-умумтаълим мактабларини мукаммал таъмирлаш, пардозлаш ишлари амалга оширилди.

Айниқса, мактабларнинг катта футбол майдонлари ўриндиқлари янгиланиб, болаларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун зарур жиҳозлар келтирилган. Шу тариқа спорт тўгаракларига энг тажрибали ўқитувчилар жалб этилди.

Медиа-тур: 5-қисм

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қуйи_Чирчиқ
#медиа_тур

Ёшларга бўлган эътибор ўз ўринларини топишига имконият яратмоқда

⚡️Ҳудуд ёшлари ва аёллари бандлигини таъминлаш мақсадида, тикувчилик-трикотаж мажмуаси ўз фаолиятини бошлаган. Шунингдек, сендвич панел типидаги оёқ кийим ишлаб чиқариш цехининг фойдаланишга топширилиши ҳам айни муддао бўлди.

Бундан ташқари, аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, уларга қулайликлар яратиш учун 40 дан ортиқ хонадонлар таъмирлаб берилди.

🚰Тоза ичимлик сувидан фойдаланишлари учун янги қувурлар ётқизилди. Маҳалла маркази йўли бўйлаб ёритиш устунлари ўрнатилди.

🔖5 муҳим ташаббус доирасида олиб борилаётган ишларнинг барчаси ёшларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, замонавий, илғор-инновацион технологиялардан фойдаланишлари ҳамда аёллар бандлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Медиа-тур: 6-қисм

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_тумани

Келесда янги иншоотлар фойдаланишга топширилди

🎉 Тошкент тумани маркази Келес шаҳрида бир қатор ижтимоий соҳа объектлари тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

🏛 Хусусан, “Олтин балиқча” номли 12-сонли мактабгача таълим ташкилоти, “Универсал” спорт мажмуаси, Маданият саройи, марказий шифохона аҳолига хизмат кўрсата бошлади.

🏢 Шунингдек, 5 та оилага вилоят ҳокими Рустам Холматов томонидан Келес йўли кўчасида бунёд этилган кўп қаватли хонадонларнинг калити топширилди.

🎗 Туман ҳокимлиги масъуллари ўтганлар хотирасини ҳам ёд этиб, Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйишди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram