Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Қибрай
#Меҳр_саховат

🌅Тошкент шаҳри марказида жойлашган "Basilic" ресторанида Тошкент вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан "BRIGHT FUTURE" МЧЖ томонидан Қибрай туманида яшовчи васийлик ва ҳомийликка олинган 60 нафар болалар учун байрам тадбири ташкил этилди.

🎈Байрам тадбирида элимиз ардоғидаги таниқли санъаткорлар, театр ва кино актёрлари болажонлар билан биргаликда турли кўнгилочар дастур ҳамда танловлар ўтказишди.

🧒👧Болажонларнинг бир олам қувончига шерик бўлган тадбир иштирокчилари уларнинг орзулари ҳақида суҳбатлашиб, кўнгли ўксик бўлган болаларнинг орзуларини имкон қадар амалга оширишни ўзларига мақсад қилиб олишди.

🎁Тадбир сўнгида "BRIGHT FUTURE" МЧЖ томонидан болажонларга совғалар улашилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Пискент
#медиа_тур

🔰Тошкент вилоятида экспорт салоҳиятини ошириш, экспорт ҳажмларини кўпайтириш орқали макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, тайёр маҳсулот етказиб берувчиларни қўшимча молиявий ва ташкилий рағбатлантириш бўйича амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилаяпти.

📌Мазкур ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида, Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан ОАВ вакиллари учун Пискент туманига медиа-тур ташкиллаштирилди.

❇️Дастлаб медиа-тур иштирокчилари учун мазкур мавзулар доирасида матбуот анжумани ташкил этилди.

🔹Маълумот ўрнида айтиш жоизки, жорий йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида вилоятдаги 557 та экспортёр корхона томонидан 56 та давлатга саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинди.

Медиа-тур 1-қисм

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Пискент
#медиа_тур

Саховат: сифат ва барокат

📈"SAXOVAT BROYLER" MЧЖ жорий йил январь-октябрь ойларида 44,4 минг АҚШ доллари миқдорида экспортни амалга оширди.

📌Мазкур корхона тўлиқ қувват билан ишлаганда 1 миллион 200 минг товуқ боқиш қувватига эга. Айни вақтда 900 мингта парранда боқиляпти, ҳар куни 30 минг парранда сўйилиб, қайта ишланади. Корхона йилига 11 минг тонна гўштни қайта ишлайди.

❇️Корхонада жами 700 га яқин иш ўрни мавжуд.

- Корхонамизда инкубаторда жўжа очирилиб, боқилади, озуқа фабриканинг ем тайёрлаш корхонасида тайёрланади. Ҳозирда 50 гектар ерда озуқабоп экинлар етиштирилмоқда, -дейди корхонанинг ижрочи директори Николай Лопатинский.

💠Айни дамда маҳсулотлар қўшни давлатларга экспорт қилинмоқда. Келгусида Европа бозорларига чиқариш ҳам кўзда тутилган.

Медиа-тур 2-қисм

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Пискент
#медиа_тур

🔹Пискент туманидаги Ҳ.Қодиров жамоа хўжалиги ҳудудида жойлашган “TURON BIZNESS LIMITED” МЧЖ корхонаси бугунги кунда 14,95 гектар ер майдонида заъфарон ўсимлигини етиштириш фаолиятини кенг йўлга қўйган.

🌐Лойиҳага кўра, 2019 йилда мазкур ўсимлик уруғи Афғонистон давлатидан тажриба тариқасида юртимиз ҳудудига олиб келиб экилган эди. Натижалар эса қисқа фурсатда бўй кўрсатиб, ҳудудда ўсимликнинг кўпайтирилишига эришилди.

💰Қўшни Афғонистон давлати билан ҳамкорликда амалга оширилаётган мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 1 миллион 400 минг АҚШ долларини ташкил этиб, тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилиши ҳисобига амалга оширилмоқда.

❇️Ҳар гектаридан 2 кг. (1 кг. – 8 минг АҚШ доллари баҳосида) ҳосил олиниб, тадбиркор томонидан Туркия ва Эронга экспорт қилиш учун шартномалар имзоланган.

✳️Лойиҳанинг ишга туширилиши билан доимий 40 та иш ўрнидан ташқари мавсумий 200 та янги иш ўринлари яратилади.

Медиа-тур 3-қисм

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook|
Forwarded from Petromaruz Agro | Расмий канал
Марказий Осиёдаги энг йирик шолини қайта ишлаш заводи Қуйи Чирчиқда қурилди

Айни пайтда ушбу йирик лойиҳа фойдаланишга топширилиш арафасида. Айтиш жоизки, қиймати 25 миллиард сўмликдан зиёд бўлган “Шолини қайта ишлаш ва сақлаш мажмуаси "ТСТ Сluster" кластери томонидан бунёд этилди. Натижада "ТСТ Rice" шоличилик кластерида тўлиқ саноат занжири яратилди.

Завод Қуйи Чирчиқ туманидаги “Сурум” МФЙ ҳудудида жойлашган. Унинг биринчи босқичида мавсум давомида 25 минг тоннадан 40 минг тоннагача шолини қуритиш ва қайта ишлаш имконияти яратилди. Ҳозир мажмуа ҳудуди ободонлаштирилиб, корхона деярли тайёр ҳолга келтирилди.

Заводнинг расмий очилиш маросими шу ҳафтада бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Бизни кузатиб боринг:
👇👇👇
@tctcluster_news
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#мактабгача_таълим
#пресс_тур
#Ўрта_Чирчиқ #Қуйи_Чирчиқ
#Янгийўл_тумани #Тошкент_тумани
#Нурафшон_шаҳри

🔹ОАВ вакиллари ва блогерлар учун вилоятдаги Мактабгача таълим ташкилотларига медиа- тур ташкил этилди.

📌Медиа-тур иштирокчилариниг дастлабки манзили Қуйи Чирчиқ туманидаги чекка ҳудуди саналган “Тўқбой” МФЙда қурилган 160 ўринли 24-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти бўлди.

🚌Шунингдек, медиа-тур иштирокчилари Янгийўл туманининг 3 та ҳудуди бўйлаб ҳаракат қиладиган автобус, яъни, «Ақлвой» мобил МТТ фаолияти ҳамда Нурафшон шаҳрида давлат-хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган нодавлат МТТларда кам таъминланган оилалар фарзандларига ажратилаётган имтиёзлар билан ҳам яқиндан танишди.

📎Медиа-тур доирасида Ўрта Чирчиқ ва Тошкент туманидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларининг тажрибаси ҳам ўрганилди.

🎥Жараён "Zo‘rTV" нигоҳида.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл_тумани
#амалий_ўқув_семинари

Газдан фойдаланганда эҳтиёткорлик зарур

🔰Янгийўл туманидаги 44-умумтаълим мактабида куз-қиш мавсумида газдан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш ва ёнғин хавфсизлигининг олдини олиш бўйича амалий ўқув-семинари ўтказилди.

📊 Республика Газ хўжалигида саноат хавфсизлиги инспекцияси давлат инспектори А.Акбаров сўзга чиқиб, ижтимоий соҳага оид таълим муассасаларида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш тўғрисида маълумотлар берди. .

🎥 Тадбирда рангли буклетлар, эслатмалар йиғилганларга тарқатилди. Шундан сўнг “Yangiyo’ltumangaz” газ таъминоти ва ФВБ билан ҳамкорликда ишланган видеоролик намойиш этилди.

🚒 Шунингдек, ўт ўчириш махсус техника воситаларидан фойдаланиш тартиби намойиш қилинди.

🚑 Фавқулотда вазият содир бўлганда биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш учун усул, тартиб ва қоидалари билан туман тез тиббий ёрдам кўрсатиш бўлими мутахассиси таништириб, тушунтириш ишлари олиб борди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram