Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
Абдуҳаким Хаджибаев номзоди Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига маъқулланди

2020 йил 3 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига Абдуҳаким Хаджибаев номзодини кўриб чиқдилар.
Халқ вакиллари томонидан Абдуҳаким Хаджибаев номзоди маъқулланди.

Facebook | Telegram | YouTube |Instagram
​​#Паркент

“Паркент бройлер”: аҳолига парҳез маҳсулотлари етказиб бериляпти

⚡️Мамлакатимизда ички истеъмол бозори эҳтиёжини қондириш билан бирга, экспорт ҳажмини ошириш учун ҳам катта имкониятлар бор. Бу борада Паркент туманида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

📌Президентимизнинг 2019 йилнинг 1 июнида Тошкент вилоятига ташрифи давомидаги топшириғига биноан Паркент туманида “Паркент бройлер” МЧЖ парранда гўшти ишлаб чиқариш фаолияти ташкил этилди.

Жамият томонидан парранда гўшти ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш учун жами 120.000 млн. сўм ўзлаштирилди. Шундан тадбиркор ўз маблағи ҳисобидан 56.000 млн. сўм, банк кредит маблағи ҳисобидан эса 64.000 млн сўм маблағ йўналтирди.

🔎Жорий йилнинг ўтган даврида тадбиркор Зафарбек Худоёров раҳбарлик қилаётган “Паркент бройлер” МЧЖ да 4000 тонна товуқ гўшти ва 6,0 млн. дона тухум етиштирилди. Шунингдек, лойиҳанинг бир қисми фойдаланишга топширилиши натижасида корхонада 60 та янги иш ўринлари ҳам яратилган.

‼️Лойиҳага асосан тадбиркор томонидан йилига 10 минг тонна парранда гўшти ишлаб чиқариш учун жами 12 та цех ва инкубатор бино-иншоотлари қуриш режалаштирилган. Ҳозирги кунда эса 4 та цех фаолияти йўлга қўйилган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оҳангарон_тумани
#туризм

Оҳангарон тумани Овжазсой қишлоғини Туризм қишлоғига айлантириш режалаштирилган. Ўзига хос сўлим ва бетакрор табиатга эга бу ҳудуд кўплаб сайёҳларни ўзига жалб қила олади. Маҳаллий аҳолининг айтишича, бу ерда яшовчилар орасида астма касаллиги деярли учрамайди. Бунга эса ҳудуднинг об-ҳавоси сабаб экан.

📌 Шу қишлоқда яшовчи Ўрозали Шеров ўз уйида меҳмон уйи очиб, тоғ ён-бағрида табиий булоқ сувидан баҳраманд бўлишни истовчилар учун хонадонида шароит яратаётган фуқаролардан.

🔸Бугун бу ерда ҳайвонот боғи ва кичиккина музей ҳам ташкил этилган. Бу ташриф буюрувчиларда катта қизиқиш уйғотиши шубҳасиз.

🎥 Жараён "MY 5" нигоҳида.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Паркент #Эътироф

Маҳалла фаолларига мукофотлар топширилди

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги ПФ-5999-сон Фармонига асосан, Паркент туманидаги маҳалла оқсоқоллари, фаоллардан бир гуруҳи “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланди.

❗️Паркент тумани ҳокимлигида маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими мутахассислари, маҳалла оқсоқолларига мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

🤝Тантанали тадбирда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Зиёдбек Йўлдошев, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Зулфия Махсудовалар барча мукофотланганларни самимий қутлаб, кўкрак нишонларини топширдилар.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Эълон

ҲУРМАТЛИ ВИЛОЯТ ФАОЛЛАРИ, БОШҚАРМА, КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАР РАҲБАРЛАРИ! "ТОШКЕНТ ҲАҚИҚАТИ" ВА "ТАШКЕНТСКАЯ ПРАВДА" ГАЗЕТАЛАРИНИНГ ҚАДРЛИ МУШТАРИЙЛАРИ!

⁉️Президентимиз Фармон ва қарорлари, қонунчиликдаги муҳим ўзгаришлар, мамлакатимиз, айниқса, вилоятимиз ҳаётидаги кенг қамровли ислоҳотлар ҳақида ишончли маълумотларга эга бўлмоқчимисиз?

Маънавий-маърифий, танқидий-таҳлилий мақолалардан баҳраманд бўлишни истайсизми?

Унда марҳамат, қадрдон газетангиз — “Тошкент ҳақиқати” ва "Ташкентская правда" вилоят газеталарига 2021 йил учун обуна бўлинг.

📆Обуна баҳоси (1 йилга):

📰"Тошкент ҳақиқати" — 304 980 сўм, манзилга етказиб бериш билан 376 740 сўм;

🗞"Ташкентская правда" — 197 340 сўм, манзилга етказиб бериш билан 252 000 сўм.

📨Обуна ҳудудий почта бўлинмалари ҳамда шартнома асосида тўғридан-тўғри таҳририят орқали амалга оширилади.

☎️Мурожаат учун телефонлар: 71 233-54-10, 97 701-54-10

🔖Обуна индекси:
"Тошкент ҳақиқати" - 205
"Ташкентская правда" -207

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Нурафшон
#шукуҳ

📌Covid-19 пандемияси даврининг синовли кунлари ҳамда Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилиши туфайли юзага келган сув тошқини оқибатларини бартараф этишда мардлик, матонат ва жасорат кўрсатган инсонлар доимо эътибор ва эътирофдадир. Бугун уларнинг меҳнати ҳукуматимиз томонидан юксак баҳоланмоқда.

🎗Меҳр-мурувват, хайр-саховат кўрсатиш ишларига ҳисса қўшган Тошкент вилоятидаги бир гуруҳ фидойиларга ҳам "Меҳр-саховат" кўкрак нишонлари топширилди.

🎥Тақдирлаш маросимидан лавҳа.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев гидрометеорология хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича йиғилиш ўтказди.
Соҳада хизмат кўрсатишни босқичма-босқич тижоратлаштириш, пулли хизматлар қамровини кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Бухоро, Навоий, Сурхондарё ва Наманган вилоятларида локаторлар ўрнатиш, барча метеорологик станцияларни автоматлаштириш, янги станция ва постлар қуриш бўйича топшириқлар берилди.
Илм-фанни ривожлантириш ва кадрлар салоҳиятини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам совершенствования гидрометеорологической службы.
Отмечена важность коммерциализации услуг, расширения охвата платного обслуживания.
Даны поручения по установке локаторов в Бухаре, Навои, Сурхандарье и Намангане, автоматизации действующих и строительству новых метеостанций и постов.
Отдельное внимание уделено развитию научной базы и кадрового потенциала.

#Mirziyoyev #yigilish #Uzgidromet #takomillashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Бўка

Ҳокимнинг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

⚡️Бугун Бўка туман ҳокими Низомиддин Аббосов, туман прокурори ўринбосари Ф.Нормурадов, депутатлар, ҳоким ўринбосарлари ва ташкилот раҳбарлари иштирокидаги
фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

📨Қабулда фуқаролардан асосан қишлоқ хўжалиги масалалари, ижтимоий таъминот ва қурилиш масалалари юзасидан мурожаатлар бўлди.

🔎Хусусан, бугунги қабулда 45 та мурожаат келиб тушган бўлса шундан 12 та ҳолатда тушунтириш берилиб, 30 таси жойида ҳал этилди. 3 та мурожаат тегишли мутасаддилар ва ташкилот раҳбарлари билан жойига чиқиб ўрганилади.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Тайинлов

💼Ғаниев Абдусалим Мустафоқулович Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

📌Абдусалим Ғаниев 1970 йил Сурхондарё вилояти Бойсун туманида туғилган. 1992 йил Тошкент архитектура- қурилиш институтини ҳамда 2002 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

📝Абдусалим Ғаниев 2008 йилдан шу кунга қадар Сурхондарё вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Тайинлов

💼Ахроров Жасур Давлатбоевич Кадастр агентлиги ҳузуридаги Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.

🔎Жасур Ахроров 1978 йил Тошкент вилояти Паркент туманида туғилган. 2000 йил Тошкент ирригация ва мелиорация институти тамомлаган.

📌Жасур Ахроров тайинловга қадар Тошкент вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси бош муҳандиси лавозимида фаолият юритган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Оҳангарон
#спорт

⚡️Оҳангарон тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида универсал жанг спорт тури бўйича Ўзбекистон кубогига вилоят саралаш очиқ биринчилиги бўлиб ўтди.

🖇Жараёнда вилоятнинг туман ва шаҳарларидан 6 ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар иштирок этишди.

🥇Мусобақа сўнгида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланишди.

🎥Лавҳа шу ҳақда👆

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram